Ўзбекистон республикасининг
Download 5.06 Mb. Pdf ko'rish
|
Soliq kodeksi 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- 471-модда. Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахсларга солиқ солиш шартлари
ХХI БЎЛИМ. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ АЙРИМ ТОИФАЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 67-боб. Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахсларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари 471-модда. Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахсларга солиқ солиш шартлари Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестицияларини жалб этган ҳолда ташкил этилган ва қонун ҳужжатларида тасдиқланадиган рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар учун айрим солиқлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади. Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари деганда чет давлатнинг фуқаролари бўлган жисмоний шахслар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек чет эллик нодавлат юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг кафолатини тақдим этмасдан амалга ошириладиган инвестициялар тушунилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланадиган муддатга киритилган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари ҳажмига қараб, ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан 470 фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод этиш тарзидаги солиқ имтиёзлари берилади. Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа солиқ имтиёзлардан фойдаланишга ҳақли. 472-модда. Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахслар томонидан солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби Ушбу Кодекснинг 471-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзлари қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда қўлланилади: 1) юридик шахслар қонун ҳужжатларида белгиланадиган ҳудудларга жойлаштирилганда; 2) чет эллик инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда амалга оширилганда; 3) юридик шахсларнинг устав фондида (устав капиталида) чет эллик иштирокчиларнинг улуши камида 33 фоиз, акциядорлик жамиятлари учун эса камида 15 фоиз бўлганда; 4) чет эл инвестициялари эркин айирбошланадиган валюта ёки янги замонавий технологик асбоб-ускуна тарзида киритилганда; 5) ушбу Кодекснинг 471-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзлари берилганлиги натижасида уларнинг қўлланилиши муддати мобайнида олинган даромадларнинг камида 50 фоизи ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш мақсадида реинвестицияга йўналтирилганда. Ушбу Кодекснинг 471-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзларини олган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахс имтиёзлар берилган муддат ўтганидан кейин бир йил ўтмасидан олдин фаолиятини тугатган тақдирда, чет эллик инвесторнинг фойдасини ўз мамлакатига ўтказиш ва капиталини хорижга олиб чиқиб кетиш фақат берилган солиқ имтиёзлари суммаларининг ўрни бюджетга қопланганидан кейин амалга оширилади. Ушбу бобда назарда тутилган шартларга номувофиқлик аниқланган тақдирда, ушбу Кодекснинг 471-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзларини олган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахс белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган давр учун солиқлар ушбу Кодекснинг VIII бўлимида назарда тутилган пенялар қўлланилган ҳолда, умумбелгиланган тартибда тўланади. Download 5.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling