Ўзбекистон республикасининг


-модда. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш


Download 5.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet309/314
Sana02.06.2024
Hajmi5.06 Mb.
#1836638
TuriКодекс
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   314
Bog'liq
Soliq kodeksi 2023

468-модда. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш 
Турли солиқ солиш объектлари ва (ёки) солиқ ставкалари белгиланган 
бир неча фаолият тури билан шуғулланадиган солиқ тўловчилар бундай 
фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ҳамда солиқ 
тўловчиларнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича 
солиқни тўлаши шарт.
Ушбу модда биринчи қисмининг қоидалари чакана савдо соҳасидаги 
мустақил юридик шахс бўлмаган турли аҳоли пунктларида жойлашган бир 
қанча савдо нуқталарига эга солиқ тўловчиларга нисбатан ҳам қўлланилади. 
Ушбу Кодекс 297-моддаси учинчи қисмининг 4, 5, 6, 10, 11, 12, 13, 14, 
17, 18, 21, 22, 23, 25 ва 27-бандларида кўрсатилган даромадларга, шунингдек 
фоизлар тарзидаги даромадларга солиқ тўловчининг ҳисобот (солиқ) даври 
якунлари бўйича умумий жами даромадларидаги улуши устунлик 
қиладиган фаолият тури учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича солиқ 
солинади. 
Ҳисобот 
(солиқ) 
даврида 
ушбу 
Кодекс 
467-моддасининг
2–14-бандларида кўрсатилган фаолият турлари мавжуд бўлмаганда, ушбу 
модданинг учинчи қисмида кўрсатилган даромадларга ушбу Кодекс
467-моддасининг 1-бандида белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ 
солинади. 
469-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври 
Календарь йил солиқ давридир. 
Йил чораги ҳисобот давридир. 
 
470-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботларини
тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби 


469 
Ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқ суммаси солиқ тўловчи 
томонидан мустақил аниқланади.
Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ҳисобот 
даври якунлари бўйича солиқ суммаси солиқ даври бошидан ортиб борувчи 
якун билан солиқ базасининг мос солиқ ставкасига фоиз улуши сифатида 
ҳисоблаб чиқарилади. 
Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисобида турган 
жойидаги солиқ органига қуйидаги муддатларда тақдим этилади: 
1) ҳисобот даври якунлари бўйича – ҳисобот давридан кейинги 
ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай; 
2) солиқ даври якунлари бўйича – солиқ давридан кейинги даврнинг 
15 февралидан кечиктирмай; 
Ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқни тўлаш тегишли 
ҳисобот (солиқ) даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан 
кечиктирмай амалга оширилади. 

Download 5.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling