Ўзбекистон республикасининг


-модда. Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузиш


Download 5.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/314
Sana02.06.2024
Hajmi5.06 Mb.
#1836638
TuriКодекс
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   314
Bog'liq
Soliq kodeksi 2023

220-модда. Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузиш 
Солиқ ҳисоботини солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида 
белгиланган муддатларда тақдим этмаслик, –
бу солиқ ҳисоботи асосида тўланиши (қўшимча тўланиши) лозим 
бўлган солиқ суммасини белгиланган муддатда тўланмаган ҳар бир 
кечиктирилган кун учун бир фоиз миқдорида, лекин кўрсатилган сумманинг 
ўн фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 
221-модда. Назорат-касса техникасини ва ҳисоб-китоб
терминалларини қўллаш тартибини бузиш 
Назорат-касса техникасининг ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларининг 
қўлланилиши мажбурий бўлгани ҳолда, уларни қўлламасдан савдони амалга 
оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига 
квитанциялар 
ёзиб 
бериш, 
талонларни, 
чекларни 
ёки 
уларга 
тенглаштирилган ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай 


234 
ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар 
кўрсатганлик, шунингдек ҳисоб-китоб терминаллари орқали тўловларни 
қабул қилишни рад этганлик –
беш миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 
Солиқ органларида рўйхатга олинмаган назорат-касса техникасини 
қўллаган ёки сотиб олувчига квитанциялар, талонлар, чеклар ёки уларга 
тенглаштирилган ҳужжатларни берган ҳолда савдони амалга оширганлик ва 
(ёки) хизматлар кўрсатганлик, –
етти миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 
Бошқа 
шахслар 
номига 
расмийлаштирилган 
ҳисоб-китоб 
терминалларидан солиқ тўловчи томонидан фойдаланилиши, –
йигирма миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 
Техник талабларга мувофиқ бўлмаган ёки хизмат кўрсатиш дастури 
бузилган назорат-касса техникаларидан фойдаланганлик, –
йигирма миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 

Download 5.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling