42
Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-
фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади.
Товарларни (хизматларни) реализация қилиш чоғида, агар сотувчи
харидорга касса чеки ёки белгиланган шаклдаги бошқа ҳужжатни берса,
ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида
назарда тутилган
қоидалар қўлланилмайди.
Реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) қиймати ўзгарганда,
шу жумладан етказиб берилган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар нархи
ўзгарган ёхуд миқдори (ҳажми) аниқлаштирилган ҳолларда, сотувчи сотиб
олувчига ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда қўшимча
ёки тузатилган ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт.
Ушбу Кодекснинг 279-моддасига мувофиқ ҳисобга туриши лозим
бўлган чет эл юридик шахслари ҳисобварақ-фактураларни тақдим этмайди,
сотиб
олиш реестрларини, сотиш реестрларини, ҳисобга олиш
журналларини ҳамда ушбу Кодекс 282-моддасида кўрсатилган хизматларни
кўрсатиш қисми бўйича қабул қилинган ва берилган ҳисобварақ-
фактураларни юритмайди.
Ҳисобварақ-фактуранинг шакли ва уни тўлдириш
тартиби
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: