Ўзбекистон республикасининг


-модда. Норезидентнинг даромадларидан ушлаб қолинган


Download 5.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet269/314
Sana02.06.2024
Hajmi5.06 Mb.
#1836638
TuriКодекс
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   314
Bog'liq
Soliq kodeksi 2023

401-модда. Норезидентнинг даромадларидан ушлаб қолинган 
солиқни қайтариш тартиби 
 
Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро шартномаси 
қўлланиши ҳуқуқига эга бўлган норезидент жисмоний шахс томонидан 
Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадлардан солиқ 
ушлаб қолинган ва бюджетга тўланган тақдирда, бундай норезидент ушбу 
Кодекснинг 12-бобида назарда тутилган тартибда тўланган солиқни 
қайтариб олиш ҳуқуқига эга. 
XIV БЎЛИМ. 
ИЖТИМОИЙ СОЛИҚ 
58-боб. Ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш 
 
402-модда. Солиқ тўловчилар 
 


418 
Ижтимоий солиқни солиқ тўловчилари (бундан буён ушбу бўлимда 
солиқ тўловчилар деб юритилади) деб қуйидагилар эътироф этилади: 
Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари
Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали 
амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик 
шахслар, чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари ва филиаллари; 
ушбу Кодекснинг 408 ва 409-моддаларида назарда тутилган тартибга 
мувофиқ ижтимоий солиқ тўлайдиган жисмоний шахсларнинг айрим 
тоифалари. 
 
403-модда. Солиқ солиш объекти 
 
Иш берувчининг ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари 
ижтимоий солиқнинг (бундан буён ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) 
солиқ солиш объектидир. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимлар 
билан таъминлаш юзасидан хизматлар кўрсатишга доир шартномалар 
бўйича Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган юридик шахсга 
тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари ҳам солиқ солиш 
объектидир.
Жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари учун улар томонидан 
тадбиркорлик фаолиятини ва (ёки) якка тартибдаги меҳнат фаолиятини 
амалга ошириш солиқ солиш объектидир. 
Қуйидагилар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди: 
иш берувчининг ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлигига 
бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш 
тарзидаги, ушбу Кодекс 369-моддаси иккинчи қисмининг 10-бандида 
кўрсатилган миқдорлардан ортиқча харажатлари
пахта йиғим-терими бўйича мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига 
жалб қилинган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлиги учун 
меҳнат ҳақи тўлашга доир харажатлар. 

Download 5.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling