Ўзбекистон республикасининг


-модда. Ихтиёрий равишда солиқни ҳисоблаб чиқариш


Download 5.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet272/314
Sana02.06.2024
Hajmi5.06 Mb.
#1836638
TuriКодекс
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   314
Bog'liq
Soliq kodeksi 2023

409-модда. Ихтиёрий равишда солиқни ҳисоблаб чиқариш
ва тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари 
 
Қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб 
қолиш мажбурияти зиммасига юклатилмаган иш берувчидан даромадлар 
олувчи жисмоний шахслар солиқни жами йиллик даромад тўғрисидаги 
декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар 


423 
суммасидан келиб чиққан ҳолда, солиқни ихтиёрий равишда тўлаш ҳақида 
жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир 
вақтда бериладиган ариза асосида ихтиёрий асосда тўлайди. 
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар томонидан 
солиқни тўлаш жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация 
маълумотлари бўйича солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқариладиган 
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш муддатларида 
амалга оширилади. 
 
XV БЎЛИМ. 
МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ 
 
59-боб. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 
 
410-модда. Солиқ тўловчилар 
 
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг солиқ 
тўловчилари (бундан буён ушбу бобда солиқ тўловчилар деб юритилади) 
деб қуйидагилар эътироф этилади: 
1) Ўзбекистон 
Республикаси 
ҳудудида 
ушбу 
Кодекснинг
411-моддасига мувофиқ солиқ солиш объекти ҳисобланувчи мол-мулкка эга 
бўлган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари
2) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчмас мулкка эга бўлган 
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар.
Агар кўчмас мулк мулкдорининг жойлашган ерини аниқлашнинг 
имкони бўлмаса, ушбу мулкка эгалик қилувчи ва (ёки) ундан фойдаланувчи 
шахс солиқ тўловчи ҳисобланади. 
Агар юридик шахс кўчмас мулкни молиявий ижарага (лизинг) олган 
бўлса, у ҳам солиқ тўловчи деб эътироф этилади.

Download 5.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling