Ўзбекистон республикасининг


Download 5.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet306/314
Sana02.06.2024
Hajmi5.06 Mb.
#1836638
TuriКодекс
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   314
Bog'liq
Soliq kodeksi 2023

 
464-модда. Солиқ базаси 
Ушбу Кодекснинг 463-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган жами 
даромад солиқ базаси деб эътироф этилади, бундан қуйидагилар мустасно: 
1) Ўзбекистон Республикасининг давлат облигациялари ва бошқа 
давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар, шунингдек Ўзбекистон 
Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларнинг халқаро 
облигациялари бўйича даромадлар
2) солиқ агентида солиқ солиниши лозим бўлган дивидендлар; 
3) қайтариладиган кўп марта айланадиган тара қиймати, агар унинг 
қиймати илгари товарларни (хизматларни) сотишдан олинадиган даромадга 
киритилган бўлса; 
4) амортизация қилинадиган активларни тугатишда уларни қўшимча 
баҳолашда олинган, олдинги нархни туширишлардаги суммадан ортиқча 
сумма ҳисобидан олинган даромадлар; 
5) ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги даромадлар.
Мазкур даромадларга улар шаклланган даврдаги қонун ҳужжатларига 


465 
мувофиқ солиқлар бўйича қайта ҳисоб-китоб ўтказилганлиги инобатга 
олинган ҳолда солиқ солинади; 
6) товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинган даромадлар, 
агар товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинган даромадлар 
умумий даромаднинг 15 фоизидан кўпроғини ташкил этса. 
Солиқ солинадиган база ушбу модданинг биринчи қисмида назарда 
тутилган чегирмалардан ташқари қуйидагилар учун камайтирилади: 
1) брокерлик ташкилотлари учун – битим суммасидан биржага 
ўтказиладиган воситачилик йиғими суммасига
2) комиссия 
шартномаси бўйича воситачилик хизматларини 
кўрсатувчи юридик шахслар учун – товарларни импорт қилишда тўланган 
божхона тўловлари суммасига реализация қилинган товар улушида; 
3) туризм фаолияти субъектлари учун – туристик хизматларни онлайн 
бронлаштириш ва сотиш учун яратилган дастурий маҳсулотларни ҳамда 
ахборот тизимларини жорий этишга йўналтирилган маблағлар суммасига. 

Download 5.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling