Ўзбекистон республикасининг


-модда. Солиқ ҳисоботини сақлаш муддати


Download 5.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/314
Sana02.06.2024
Hajmi5.06 Mb.
#1836638
TuriКодекс
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   314
Bog'liq
Soliq kodeksi 2023

84-модда. Солиқ ҳисоботини сақлаш муддати 
Солиқ тўловчилар ва солиқ агентлари солиқ органларига солиқ 
ҳисоботини ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни, агар ушбу Кодексда 
бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ушбу ҳисобот тақдим этилган йилдан 
кейин камида беш йил сақлаши шарт. 
Агар солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари солиқ ставкасини 
қўллашни, тўланадиган солиқ миқдорини, солиқ имтиёзини ёки солиқ 
чегирмасини қўллашни ва (ёки) солиқни тўлаш муддатини ўзгартиришни 
солиқ тўловчининг муайян шартларга риоя этиши билан боғласа, ушбу 
солиқ тўловчи барча тасдиқловчи ҳужжатларни мазкур шартларнинг амал 
қилиши тугайдиган йилдан кейин камида беш йил сақлаши керак.
Бундай тасдиқловчи ҳужжатлар жумласига, хусусан, ушбу солиқ бўйича 
солиқ ҳисоботи, унга илова қилинадиган ҳужжатлар, шунингдек 
кўрсатилган шартларга ёки мажбуриятларга риоя этилганлигини 
тасдиқловчи ҳужжатлар киради. Ушбу қисмнинг қоидалари, агар 
кўрсатилган шартлар ёки мажбуриятлар вақтинчалик тусга эга бўлса ва 
уларга риоя этилишини ҳужжатлар билан тасдиқлашни талаб қилса, 
қўлланилади. 
III БЎЛИМ. 
СОЛИҚ МАЖБУРИЯТИНИ БАЖАРИШ 
 
9-боб. Солиқ мажбуриятини бажаришнинг умумий қоидалари 
 
85-модда. Солиқ мажбурияти 
Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан солиқ тўловчилар 
зиммасига юклатилган солиқларни ва йиғимларни тўғри ҳисоблаб чиқариш 
ҳамда ўз вақтида тўлаш мажбурияти уларнинг солиқ мажбуриятидир. 
Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан солиқ агентларининг 
зиммасига юклатилган, ўзига нисбатан ушбу шахслар солиқ агентлари
деб эътироф этиладиган муносабатлар доирасида солиқларни тўғри 
ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва ўз вақтида ўтказиш мажбурияти солиқ 
мажбуриятига тенглаштирилади. 
Солиқ мажбурияти ушбу Кодекс ёки бошқа солиқ тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларида белгиланган асослар мавжуд бўлганда юзага келади
ўзгартирилади ва тугатилади. 


84 
Ҳар бир солиққа нисбатан солиқ мажбурияти солиқ тўловчига cолиқ 
тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ушбу солиқни тўлашни 
назарда тутувчи ҳолатлар юзага келган пайтдан эътиборан юклатилади. 

Download 5.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling