Ўзбекистон республикасининг


V БЎЛИМ.  СОЛИҚ НАЗОРАТИ


Download 5.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/314
Sana02.06.2024
Hajmi5.06 Mb.
#1836638
TuriКодекс
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   314
Bog'liq
Soliq kodeksi 2023

V БЎЛИМ. 
СОЛИҚ НАЗОРАТИ 
 
17-боб. Солиқ назорати тўғрисидаги умумий қоидалар.
Солиқ текширувлари 
 
135-модда. Солиқ назорати тўғрисидаги умумий қоидалар 
Ваколатли органларнинг солиқ тўловчилар ва солиқ агентлари 
томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан 
назорат қилишга доир фаолияти солиқ назоратидир. 
Солиқ назорати мақсадида ушбу Кодекснинг 133-моддасида 
кўрсатилган давлат органлари, муассасалари, ташкилотлар ва мансабдор 
шахслар солиқ тўловчиларни солиқ бўйича ҳисобга олиш учун зарур бўлган 


141 
маълумотларни ушбу Кодексда белгиланган тартибда солиқ органларига 
тақдим этиши шарт. 
Солиқ назорати мақсадида банклар ушбу Кодекснинг 134-моддасида 
ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажаради. 
Солиқ, божхона органлари ва бошқа ваколатли органлар, прокуратура 
органлари ҳамда тергов органлари солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари 
бузилишлари, ўзлари олиб бораётган солиқ текширувлари ҳақидаги ўзида 
мавжуд 
материаллар 
тўғрисида 
бир-бирини 
хабардор 
қилади.
Шунингдек мазкур органлар ўз зиммасига юклатилган вазифаларни 
бажариш мақсадида бошқа зарур ахборот билан алмашишни амалга 
оширади. Бундай хабардор қилиш тартиби мазкур органлар ўртасидаги 
келишувлар билан белгиланади. 
Солиқ тўловчи (солиқ агенти) тўғрисида қонун ҳужжатлари 
талабларини бузган ҳолда олинган ҳужжатлар ёки бошқа ахборот ушбу 
шахсни солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликка 
тортишга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас. 
Солиқ назорати материаллари Ўзбекистон Республикаси Давлат 
солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда солиқ тўловчи ҳисобда 
турган жойдаги солиқ органида текширув тугаган кундан кейинги
иш кунидан кечиктирмай рўйхатдан ўтказилиши керак. 

Download 5.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling