Ўзбекистон РеспубликасиОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Термиз давлат университети Иқтисодиёт факултети


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ


Download 0.74 Mb.
bet20/23
Sana20.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1631920
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
омонов суннат н 819 таййор

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 18 май,
370-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарорига
Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) тегишли бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш тартибини белгилайди
2. Ушбу Маъмурий регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
бино — функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, ёпиқ ҳажмни ташкил этувчи таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими;
иншоот — ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга, материаллар, буюмлар, асбоб-ускуналарни сақлашга, одамларнинг вақтинча бўлишига, одамлар, юклар ва бошқа нарсаларни олиб ўтишга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги қурилиш тизими;
бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси — бино ва иншоот фасадига ўзгартиришлар киритилмасдан олдин унинг олд ва ён фасадларининг рангли тасвирдаги фотосуратлари билан бирга бино ва иншоот фасадига киритилган ўзгартиришларнинг якуний натижаси тўғрисида тўлиқ тасаввур берувчи бино ва иншоот фасадининг рангли тасвирдаги архитектуравий чизмаси.
3. Ушбу Регламентнинг амал қилиши бино ва иншоотнинг ҳажми ва майдонини ўзгартирмасдан туриб кўча (кўчалар)дан кўринадиган олд ва ён фасадлар (фасад майдонининг 25 фоизидан ортиқ қисми)даги архитектуравий элементлар (цоколи, қуёшдан ҳимоялаш элементлари, парапетлари, устунлари, томи, деразалари, пешайвони, айвонлари ва шу кабилар)нинг ранги, конфигурацияси ва ўлчамлари ўзгартирилишига татбиқ этилади.
Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш, агар бино ва иншоот магистрал кўчалар (аҳоли пунктлари доирасидаги), халқаро, давлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўллари бўйлаб жойлашган ҳолларда талаб этилади.
Туманларнинг маъмурий маркази бўлмаган посёлкаларда, қишлоқ аҳоли пунктлари (қишлоқ ва овуллар)да ва аҳоли пунктлари ташқарисида жойлашган бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартириш учун келишиш талаб этилмайди.
4. Бино ва иншоотларнинг лойиҳа эскизини келишмасдан туриб бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартириш тақиқланади.
5. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш тартиботини амалга оширишда:
а) Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) — бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳасини (бино ва иншоот фасадига ўзгартиришлар киритилмасдан олдин унинг олд ва ён фасадларининг рангли тасвирдаги фотосуратлари билан бирга бино ва иншоот фасадига киритилган ўзгартиришларнинг якуний натижалари ҳақида тўлиқ тасаввур берувчи бино ва иншоотнинг олд ва ён фасадларининг рангли архитектуравий чизмасини) келишадилар;
б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиаллари (кейинги ўринларда ДК филиаллари деб аталади) бино ва иншоот деворларининг режаси, кесими (мавжуд бўлса), фасади ва кадастр паспорти нусхаларини юборадилар.
6. Давлат хизматлари марказлари, ваколатли органлар ва ДК филиаллари ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
7. Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling