Ўзбекистон РеспубликасиОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Термиз давлат университети Иқтисодиёт факултети
-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби
Download 0.74 Mb.
|
омонов суннат н 819 таййор
2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби
8. Ариза берувчилар бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. 9. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради. Сўровномага бино ва иншоот фасадининг электрон кўринишдаги эскиз лойиҳаси илова қилинади. Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 10. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин. (10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 11. Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. (11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади. (11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон) Давлат хизмати кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда: 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади; қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади; Олдинги таҳрирга қаранг. 11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ҳисоб рақамига; (12-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 24-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон) қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади. (12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 13. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. (13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон) Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади. 14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди. 15. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни ваколатли органга ва ДК филиалига юборадилар. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли орган ва ДК филиалига юборилади. 16. ДК филиали сўровнома тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида ЯИДХП орқали ваколатли органга бино ва иншоотнинг деворлари режаси, кесими (мавжуд бўлса), фасад ва кадастр паспорти нусхасини электрон кўринишда юборади ёки уни юборишни рад этади. 17. Бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги бино ва иншоотнинг деворлари режаси, кесими (мавжуд бўлса), фасад ва кадастр паспорти нусхасининг юборилмаслиги учун асос ҳисобланади. Бино ва иншоотнинг деворлари режаси, кесими (мавжуд бўлса), фасад ва кадастр паспорти нусхасини бошқа асосларга кўра юбормаслик қатъиян тақиқланади. 18. Ваколатли орган жойига бориб, бино ва иншоот мақсадидан келиб чиққан ҳолда, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш имкониятини ўрганиб чиқади. Бино ва иншоотни ўрганиб чиқиш бутун бино ва иншоотни ёки уларнинг қисмлари ва уларга бириктирилган ер участкасини, шунингдек уларга туташ ҳудуд ва улар яқинидаги бино ва иншоотларни визуал кўрикдан (зарурат бўлганда, махсус ускуналар ва асбоблардан фойдаланган ҳолда) ўтказишдан иборат бўлади. Ўрганиш давомида бино ва иншоотларни кўздан кечириш, ариза берувчи сўровномасида, шунингдек бино ва иншоотнинг деворлари, кесими (мавжуд бўлса), фасад режалари ва кадастр паспорти нусхаларидаги маълумотларни бино ва иншоотларнинг ҳозирги ҳолатига, бино ва иншоотлар ташқи кўринишини ўзгартиришни келишмасдан, шунингдек, ваколатли орган билан келишилган бино ва иншоотлар фасадининг эскиз лойиҳасидан четга чиққан ҳолда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳолатини аниқлаш юзасидан таққослаш амалга оширилади. 19. Ваколатли орган бино ва иншоотнинг деворлари режаси, кесими (мавжуд бўлса), фасад ва кадастр паспорти нусхалари келиб тушган кундан бошлаб тўрт иш куни мобайнида бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришга келишади ёки рад этишнинг аниқ сабаблари ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этади. Бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳасини ваколатли органнинг ЭРИ билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади. 20. Бино ва иншоот фасади эскиз лойиҳасининг қонунчилик талабларига, шу жумладан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мос келмаслиги бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишишни рад этишга асос бўлади. Бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади. Ариза берувчи бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғим тўламаган ҳолда бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш учун такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф қилинган тақдирда, такроран келишиш сўровнома такрорий келиб тушган кундан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади. Бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳасини такроран кўриб чиқишда ваколатли органи томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно. 21. Ваколатли орган бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиб берган куннинг ўзида бино ва иншоотнинг келишилган лойиҳа эскизини электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади. Давлат хизматлари маркази бино ва иншоотнинг келишилган лойиҳа эскизи тушганидан сўнг бир соат мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Бунда, давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, унга бино ва иншоотнинг келишилган лойиҳа эскизини электрон кўринишда тақдим қилишига мажбур. Техник имконияти мавжуд бўлган тақдирда Давлат хизматлари маркази аризачининг сўровига кўра унга бино ва иншоотнинг келишилган лойиҳа эскизини қоғоз шаклда ўзининг муҳрини босган ҳолда тақдим этиши шарт. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling