Ўзбекистон республикасиолий ва ўрта махсус таълимвазирлиги сурхондарё вилоятикасбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш
Download 30.35 Kb.
|
Ishreja dastur
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фан ўқитувчиси __________ У.Б.Хамраев
- I. КИРИШ
- Ўқув курсидан мақсад
Фан ўқитувчиси __________ У.Б.Хамраев “Молиявий саводхонлик” fanning ishchi o`quv dasturi va ekspert guruhining xulosasi ta'lim muassasasining 2020 yil «2» sentyabr dagi Pedagogik kengashida muhokama qilindi, tasdiqlashga va o`quv jarayoniga tadbiq etishga qaror qilindi. Bayonnoma № 1 MUNDARIJA I. Fanningmaqsadivavazifasi. II. Fanningklafikatsion xarakteristikasi. III.Fanning boshqa fanlar bilan bog’liqligi. IV.Fan mavzularining namunali rejasi. V.Fanning mazmuni. 1.Krish. 2.Mundarija. 3Amaliy mashg’ulotlar. 4.O’qitish metodlari. 5.O’qitishning texnik vositalari. 6.Tavsiya etilgan asosiy va qo’shimcha adabiyotlar. I. КИРИШ Молиявий саводхонлик – бу ижтимоий-иқтисодий муҳит ва шароитдан келиб чиқиб, молиявий ресурсларни бошқариш ҳамда ўз эҳтиёжлари учун зарур бўлган молиявий маҳсулот ва хизматларни тушуниш, танлаш ва улардан фойдаланишга доир билимлар, кўникмалар, ҳатти-ҳаракатлар ва муносабатлар мажмуидир. Демак, молиявий жиҳатдан саводли шахс молиявий бозорнинг ўзига хосликларини билиши, бозор иштирокчилари томонидан таклиф этилаётган маҳсулот ва хизматлардан хабардор бўлиши ҳамда шу асосда қабул қилинган қарор масъулиятини зиммасига олиши деганидир. Мамлакат иқтисодиётида банк секторини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш талаблари аҳолининг молиявий саводхонлигини шакллантириш ва уни ошириш заруриятини юзага келтирмоқда. Мазкур курсда қатнашиш орқали ўқувчилар шахсий ва оилавий бюджетни режалаштириш, жамғармаларнинг афзалликлари, кредитлаш, пул ўтказмалари ва айирбошлаш амалиётлари, тўлов тизимлари ва масофавий банк хизматлари, молиявий фирибгарлик белгилари, суғурталаш ва инвестиция фаолияти тўғрисида базавий тушунчаларга эга бўладилар. Бугунги кунда инфляциион таргетлаш тизимига босқичма-босқич ўтиш борасида олиб борилаётган пул-кредит сиёсатининг натижадорлигини таъминланишида аҳолининг инфляцион кутилмалари ва молиявий саводхонлик даражаси муҳим аҳамият касб этади. Айнан иқтисодий ривожланиш одамларнинг молиявий саводхонлиги даражасига боғлиқдир. Маълумки, аҳоли молия бозорининг ажралмас қисми ҳисобланади. Шу муносабат билан, молия бозорининг ҳар бир секторида аҳолининг фаолиштироки кўзга ташланади. Айнан аҳолининг молиявий хизматлардан оқилона фойдалана олиши натижасида молия бозорида соғлом рақобатни шакллантириб, унинг ривожланишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида, халқнинг умумий фаровонлигига таъсир қилади. Ўқув курсидан мақсад: Профессионал таълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчиларни молиявий саводхонлигини ошириш. Download 30.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling