Ўзбекистон Ресубликаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш


Download 27.73 Kb.
Sana30.04.2023
Hajmi27.73 Kb.
#1405542
Bog'liq
Хат-1




Ўзбекистон Ресубликаси
Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги
таълим сифатини назорат қилиш
давлат инспекцияси бошлиғи
У.Н.Ташкенбаевга
Хурматли Улуғбек Негматович!
Бугунги кунда университетда 13 та факультет, 40 та кафедра фаолият кўрсатиб, бакалавриатнинг 53 та таълим йўналишлари ва 26 та магистратура мутахассисликларида 14607 нафар талаба таҳсил олмоқда. Уларга 722 нафар профессор-ўқитувчилар, шу жумладан, 30 нафар фан доктори, профессорлар, 161 нафар фан номзоди (PhD), доцентлар, 531 нафар катта тажрибага эга ўқитувчи ва ассистентлар фаолият олиб бормоқда. 2018-2020 йилларда жами 63 та, шундан, 7 та докторлик (DSc) ва 56 та фалсафа доктори (PhD) диссертациялари ҳимоя қилинди.
Ҳозирги кунда университет бошқарув салоҳиятини янада ошириш ва иш жараёнини тўғри ташкил этиш мақсадида илмий унвонга эга бўлмаган рахбар лавозимида ўтирган кадрларнинг илмий салоҳиятини оширишда зарурий чоралар кўриш ва мақсадли равишда уларга шарт шароитлар яратиш белгилаб олинди. Шу билан бир қатордан университет бўлимларини илмий даражали ва юқори малалаки кадрлар билан таъминлаш мақсадида университетда бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Маълумки, университет таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимида ўтирган Т.Бакиров илмий даражаси бўлмаганлиги сабабли, илмий ишини якунига етказиш ва унга керакли шарт шароитлар яратиш мақсадида лавозимидан озод қилиш таклифи берилмоқда.
Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, университетнинг қуйидаги профессор-ўқитувчиларини таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимига тавсия қилинмоқда.



Ф.И.Ш

Лавозими

1







2







3







Сиздан ушбу номзодлардан бирини Университет таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимига тасдиқлашда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Ректор Р.Максудов
Download 27.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling