Ўзбекстон ресубликаси


Download 0.84 Mb.
bet1/39
Sana10.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1257835
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
ИН ва ДА мустақил таълим КПТ ТВИ




ЎЗБЕКСТОН РЕСУБЛИКАСИ
ОЛЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЖИЗЗАХ ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ
«ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ИШЛАТИШ» кафедраси


5540900 Касбий таълим “Транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш” бакалавр таълим йўналиши талабалари учун


«ИШОНЧЛИЛИК НАЗАРИЯСИ ВА ДИАГНОСТИКА АСОСЛАРИ»
фанидан мустақил иш учун


УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА

Жиззах-2009 й.

5540900 Касбий таълим “Транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш” бакалавр йўналиши талабалари учун «Ишончлилик назарияси ва диагностика асослари» фанининг ишчи дастури асосида тайёрланди.


Услубий қўлланма «Транспорт воситаларини ишлатиш» кафедрасининг 2009 йил «____» _______________даги йиғилишида (баён №___) тасдиқланган.


Услубий қўлланма институтнинг “Имий-услубий кенгаши”нинг 2009 йил “___”________________даги йиғилиши (баён № ___) тамонидан мақулланган.

Ўқув соатлари тақсимоти





Тақсимот тури

2 Семестр

1.

Умумий соатлар сони


91

2.

Аудатория дарс соатлари

54

3.

Маъруза

36

4.

Лаборатория машғулоти

18

5.

Тажриба машғулоти

-

6.

Мустақил таълим

37

7.

Курс иши

-

Тузувчилар: доц. С. Усманов
асс. Абдурахимов М.

Тақризчи: катта ўқитувчи Адилов О.


1. Дарс.Транспорт воситаларининг ишлаш кобилияти носозлиги курсаткичлари 2-соат.

Агар буюмнинг берилган вазифаларни бажариш кобилиятини характерловчи параметрлари меъёрий техник хужжатлар билан белгиланган талабларга мувофик келса, буюм и ш л а ш к о б и л и я т и г а э г а деб хисобланади.


Агар буюм барча курсаткичлар буйича меъёрий техник хужжатларнинг талабларини кондирса у с о з деб хисобланади.
Агар буюмнинг холати меъёрий техник ва конструкторлик хужжатларининг хеч булмаганда битта талабига мос келмаса у н о с о з деб хисобланади. Бундан куринадики, качонки автомобил узининг асосий вазифаларини бажариши мумкин булса-ю техник хужжатларнинг барча талабларини кондирмаса (масалан, канот эзилган), у ишлаш кобилиятига эга лекин носоздир.
Агар буюмнинг берилган вазифаларни бажариш кобилиятини характерловчи хеч булмаганда битта параметрининг киймати меъёрий техник ва конструкторлик хужжатларининг талабларини кондирмаса у и ш л а ш к о б и л и я т и г а э г а э м а с деб хисобланади.
Агар буюмининг бундан кейинги эксплуатациясига йул куйиб булмаса ёки максадга мувофик келмаса ёхуд унинг ишлаш кобилиятини тиклаш мумкин булмаса ёки максадга мувофик келмаса унинг бундай холати ч е г а р а в и й х о л а т дейилади.
Ч е г а р а в и й х о л а т к р и т е р и я с и - бу объектнинг меъёрий техник ва конструкторлик хужжатлари билан белгилаган чегаравий белгиси ёки белгилар туплами. Эксплуатация шароитларига боглик холда айни битта объект учун чегаравий холатнинг иккита ёки ундан ортик критерияларидир.
Чегаравий холат критериялари объектларнинг алохида моделлари учун меъёрий техник хужжатлар билан белгиланади. Масалан, автомобиллар двигателларининг чегаравий холатига етиш критериялари, бу мой сарфининг ошиши, картерга утадиган газ микдорининг купайиши, кувватнинг камайиши, деталларнинг ейилиши тезлигининг жадал усиши, мойлаш тизимидаги мойнинг босими, титраш ва шовкин даражасининг ошиши, ишлатилган газлар захарлилигининг ошиши ва хакозо.
Эксплуатацияни тухтатиш сабаблари куйидагилар булиши мумкин:объектни эксплуатация килиш самарадорлиги ёки хавфсизлиги ва зарур булган минимал хавфсизлик даражасини таъминлаш мумкин буулмаса, уни эксплуатация килиш ва таъмирлашга харажатлар ошиб кетса (иктисодий номувофиклик), объектнинг маънавий эскириши.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling