Ўзбекистон шаҳарлари тарихи фанидан тайёрлаган


Download 21.1 Kb.
bet3/5
Sana17.06.2023
Hajmi21.1 Kb.
#1531962
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ўзбекистон шаҳарлари тарихи фанидан тайёрлаган

Деворлардаги ёзувлар турли даврларда ёзилган бўлиб, ҳадислардан, Аҳмад Яссавийнинг ҳикматларидан ва Ҳазрат саид Аҳмад отанинг ўлими тарихига оид бўлган форсий намуналардан ташкил топган. Бироқ, ҳозир ёзувларнинг айримлари ўқиб бўлмас ҳолатга келиб қолган.

Саид Аҳмад ан-Насафий 1491 йилда вафот этган. Дастлаб Кўк-ота дафн этилган жойда, аниқроғи қабр атрофи тошдан тўртбурчак шаклда даҳма қилинган. Унинг баландлиги бир метрга яқин бўлган. Даҳманинг ҳар тўрт томонида 90х90 ўлчамдаги тошлар бўлиб, тошларнинг четлари ўйиб нақшланган. Нақшинкор тошлар эса қабрнинг устидан энсиз, яъни, бир кўрпачадек узунликдаги тўртбурчак тошни кўтариб турган. Афсуски, ушбу тош қабрлар даврлар ўтиши билан бузилиб кетган. Кўк-отани зиёрат қилиш учун юртимизнинг барча вилоятларидан зиёратчилар келишади. Собиқ тузум даврида харобага айланган кўк-ота зиёратгоҳи мустақиллик шарофати билан обод ва кўркам масканга айланди.

“Хўжакарзон ота” зиёратгоҳи тарихи

Тарихшунос А.К.Богадуховнинг таъкидлашича, Корзануронинг жасади унинг номи билан аталадиган қабристонга қўйилган. Ёзиб қолдирилган манба ва ривоятларда у киши кўркам бўйли, кучли, довюрак, ҳарбийча таълим ва эътиқодга эга бўлган паҳлавон шахс сифатида таърифланади. Бу ердаги сағананинг бўйи 9 метрга тенглиги ҳам Корзануро дароз одам бўлганига ишорадир.

ХIХ асрнинг ўрталарида бунёд этилган мақбаранинг илк қурилмаси бир хонали ва уч гумбазли бўлган. Бу хилдаги уч гумбазли мақбаралар қурилиши Хожа Абду Дорун ва Дониёр пайғамбар мақбарасида ишлатилган.

Мезжах конидаги Шамун Наби мақбараси ҳам худди шу тартибда тикланган. Бироқ, у етти гумбаздан иборат.

Юқоридаги қиёслар Хожа Қосим Корзануро мақбараси бирмунча юксак даражадаги санъат қурилмаси эканлигидан далолатдир. Бинонинг топилган ғишт девори мақбаранинг дастлабки меъморий ҳолатини кўрсатиб туради. Шунингдек, изланишлар давомида тарихий обиданинг ғарбий томонида тўрт устунли кўркам айвони ҳам бўлгани аниқланган.

Юқоридаги қиёслар Хожа Қосим Корзануро мақбараси бирмунча юксак даражадаги санъат қурилмаси эканлигидан далолатдир. Бинонинг топилган ғишт девори мақбаранинг дастлабки меъморий ҳолатини кўрсатиб туради. Шунингдек, изланишлар давомида тарихий обиданинг ғарбий томонида тўрт устунли кўркам айвони ҳам бўлгани аниқланган.


Download 21.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling