Ўзбекистон тарихи 6 мавзу: Ўрта Осиѐ ҳалқлри


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/22
Sana18.02.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1213694
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
henhBgcZ7fc3Cun4WAvGvsnF0hOY0FbT30OdlZwN

“Зижи жадиди Кўрагоний”
(Кўрагонийнинг янги астрономик жадвали) 
номли асари диққатга сазовордир. Бу асар 1437 
йил ѐзиб тугатилган бўлса-да, олим умрининг 
охирига қадар унга янги натижаларни киритиб 
борган. Бу асар икки қисмдан иборат бўлиб, унда 
кенг муқаддима ва 1018 та юлдузларнинг ўрни 
берилган. Ундан ташқари Улуғбекнинг 
“Тарихи 
арбаъ улус” (Тўрт улус тарихи)
номли тарихий 
асари ва мусиқага бағишланган бешта рисоласи 
ҳам мавжуддир. Улуғбекнинг ўта салоҳиятли 
олим бўлганлигини унинг замондошлари 
Ғиѐсиддин Жамшид, Абдураззоқ Самарқандий, 
Давлатшоҳ Самарқандий ва бошқалар ҳам 
эътироф этганлар.


Улуғбек даврида, машҳур файласуф 
Муҳаммад Журжоний, таниқли 
табиб Мавлоно Нафис, шоир 
Хаѐлий Бухорий, қасида жанрининг 
таниқли намоѐндаси ўзбек шоири 
Саккокий, машҳур хаттот 
Абдураҳим Хоразмий ва бошқалар 
Улуғбек ҳомийлиги остида 
Самарқандда яшаб ижод қилдилар. 
Улуғбек даврида ўзига хос 
тарихнавислик мактаби ҳам пайдо 
бўлди.


ХV асрдаги таниқли тарихчилар, 
“Зубдат ат 
таворих”
(Тарихларнинг юқори қисми) 
асарининг муаллифи Ҳофизи Абрў, 
“Матла ас-
садайин ва мажмуаи ал-баҳрайн” (Икки 
денгизнинг қўшилиши ва икки саодатли 
юлдузнинг болқиши)
асарининг муаллифи 
Абдураззоқ Самарқандий, 
“Равзат ас сафо” 
(Жаннат боғлари)
асарининг муаллифи 
Мирхонд Улуғбек яратган маданий шароитда 
ўсиб улғайдилар. Улуғбек давридаги маданий 
марказ кейинчалик
“Улуғбек академияси”
номини олиб, даставвал машҳур француз 
ѐзувчиси ва олими Волтер (1694-1778) 
томонидан эътироф этилган эди. Аждодларимиз 
тарихида 1010 йилда тузилган Маъмун 
академиясидан сўнг, Улуғбек академияси Ўрта 
Осиѐ тарихида иккинчи академия сифатида юзага 
келди.


ХV асрнинг забардаст ўзбек 
шоирлари ичида, 
Навоий Лутфий, 
Дурбек, Саккокий, Гадоий, Атоий
ва 
бошқаларнинг ҳам номлари маълум ва 
машҳур бўлган. Жумладан, Навоийдан 
аввал энг машҳур туркий шоир 
Лутфий (1366-1465)
бўлган. Унинг ўз 
вақтида 20 дан зиѐд ажойиб асарлари 
мавжуд бўлиб, бизгача фақат машҳур 
“Гул ва Наврўз”
ва ғазаллар девони 
этиб келган холос.


Бу даврларда шунингдек, Шарафиддин 
Али Яздийнинг (1454 йили вафот) Темур 
тарихига бағишланган, Низомиддин 
Шомийдан сўнг ѐзилган бир хил номдаги 
“Зафарнома”
асари яратилди. Форс-тожик 
адабиѐтида айниқса машҳур шоир ва 
олим, Навоийнинг замондоши ҳамда дўсти 
Нуриддин Абдураҳмон Жомийнинг (1414-
1492) роли буюк бўлди. Жомий ва 
Навоийнинг дўстлиги эса, тарихда 
халқларимиз иттифоқлигининг буюк 
рамзи бўлиб қолди. 


ХУЛОСА 

Роппа-роса қирқ йил (1409-1449) давом этган, 
манбалар тили билан айтганда 
“темурийлар 
салтанатининг ѐрқин гавҳари”
Мирзо Улуғбек 
ҳукмронлиги шу тариқа ўз поѐнига етади. Бу 
давр кескин, мураккаб курашлар саҳнасида ўтса-
да, бироқ Мирзо Улуғбек ўз давлатини 
мустаҳкамлаш, бирликни сақлаш, иқтисодий 
барқарорликни юзага келтириш, маданий ҳаѐтни 
юксалтириш борасидаги хизматлари темурийлар 
тарихида алоҳида аҳамиятга эга бўлди.

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling