Бир вақтлар арабларга қаршилик кўрсатган
маҳаллий зодагонлар имтиѐз олиш ва уни
сақлаб қолиш учун араб тилини мукаммал
ўрганишга мажбур бўлди. Араб тили маданий
ҳаѐтда ва илмий ишларда ҳам қўлланилди, у
тилда илмий асарлар ѐзилди. IX аср ва Х
асрнинг бошларида Моворауннахрда форс
тилида сўзлашувчи аҳолиси ўз она тилида
ѐзмаган бўлса, Х аср ўрталарига келиб вазият
ўзгарди ва бизгача жуда кам ўзгарган холда
етиб келган тожик-форс адабий тили
адабиѐтда, айниқса поэзияда кўп қўлланила
бошлади. Сомонийлар даврида форс тили
асосан давлат тили сифатида қабул қилинган
эди. Бу даврда тожик классик адабиѐти
вужудга келди. динга алоқаси бўлмаган
расмий хужжатлар асосан шу тилда олиб
борилар эди.
Қадимги сўғд тили, аста-секин ўз аҳамиятини йўқотиб,
кейин бутунлай йўқ бўлиб кетди. Моворауннаҳр ва
Хуросонда форс тилидаги адабиѐт майдонга келишига
қарамасдан араб тили фанда ҳам, адабиѐтлар ҳам катта
роль ўйнар эди. Ўрта Осиѐлик Саол Ибннинг
“Ятиматул дахр”
номли арабча асарида
кўрсатилишича, ўша вақтда Бухоро,Хоразм ва
Хуросонда яшаб араб тилида ѐзган 119 та шоир бўлган.
Кўрсатиб ўтилган шоирларнинг кўпчилиги амирлар,
вазирлар, лашкарбошилар ва бошқа олий табақа
вакилларидан иборат эди. Бундан араб тилида ѐзган
шоирларнинг юқори расмий доиралар билан
алоқасини ҳам кўриш мумкин улар араб тили юнон
фалсафаси ютуқлари ва илм-фаннинг ютуқлари билан
танишиш имкониятларини берди. Ўрта Осиѐда ҳамма
ҳам араб (айниқса, маҳаллий аҳоли) тилини
билмаганлиги учун форс тилининг аҳамияти тобора
Do'stlaringiz bilan baham: |