Ўзбекистон тарихи
Download 394.42 Kb. Pdf ko'rish
|
FYK42RiDySWB9NlDVeK606mhYT2AqdFKzw3EekBK
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юнон-Бақтрия давлати.
Суғдиёна давлати.
Қадимги Суғдиёна Зарафшон ва Қашқадарё вохаларида жойлашган бўлиб, жанубий – шарқда Бақтрия, шимоли –ғарбда Хоразм билан чегарадош бўлган. Қашқадарёдаги бир қатор турар- жойлар ва уй-қўрғонлар қолдиқлари мил.ав. IX-VIII асрларга оиддир. Сўғдиёна, Афросиёб,Ерқўрғон, Узунқир каби йирик шахар марказлари қўшни вилоятлари ва давлатлар билан ўзаро иқтисодий ва маданий алоқалар билан боғлиқдир. Ўзбекистон худудларида энг қадимги давлатлар хақида зардуштийларнинг муқаддас диний китоби “ Авесто” , ахмонийларнинг миххат ёзувлари Беҳистун, Нақширустам, Суза, Персепол грек-рим тарихчилари (Геродот, Гекатей , Курций Руф, Арриан, Страбон ва бошқалар ) маълумотлар беради. Сўнгги йилларда қадимги Бақтрия, Сўғдиёна ва Хоразм худудларида олиб борилган археологик тадқиқотлар кўп холларда ёзма манбалар маълумотларини тасдиқлайди. Юнон-Бақтрия давлати. Мил.ав. 323 йилда македониялик Искандар вафот этгандан сўнг Ўрта Осиё ерлари Салавка ҳукумронлиги остига ўтади (мил.ав.306 йил). Салавкийлардан бўлган Антиох I даврида (мил.ав.280-261 й.й) Ўрта Осиё вилоятларида тинч ҳаёт бошланиб, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ анчагина ривожланди .Ўрта Осиё вилоятларининг Салавкийлар давлати таркибига кирган даври грек- македон юришлари пайтида вайрон бўлган ишлаб чиқарувчи кучларнинг бақтрияликлар, сўғдийлар ҳамда парфияликларнинг босқинчиларга қарши кураш даври бўлди. Мил.ав.III асрнинг ўрталарига келиб салавкийлар давлатида тахт учун ўзаро курашлар авж олиб кетди. Натижада дастлаб Парфия кейин эса Юнон-Бақтрия давлатлари салавкийлардан ажралиб чиқди. Мил.ав.250 йилда биринчи Юнон -Бақтрия подшоси Диодот ўзини хукумрон деб эълон қилди ва тангалар зарб этди. Тангашунослик маълумотларига кўра мил.ав.III асрнинг охиригача Юнон-Бақтрия давлатида бир неча подшолар ўтганки, улар ёзма манбаларда эслатилмайди. Мил.ав. II аср бошларига келиб Диметрий, Евкратид каби подшолар Юнон- Бақтрия ерларини жанубга томон кенгайтириб борадилар. Мил.ав.II асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб кўчманчи қабилаларнинг ҳужумлари ва ўзаро курашлар натижасида Юнон-Бақтрия подшолиги қулатилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling