Ўзбекистон тарихи


Download 394.42 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/11
Sana20.12.2022
Hajmi394.42 Kb.
#1040067
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
FYK42RiDySWB9NlDVeK606mhYT2AqdFKzw3EekBK

Суғдиёна давлати
Қадимги Суғдиёна Зарафшон ва
Қашқадарё вохаларида жойлашган бўлиб, жанубий –
шарқда Бақтрия, шимоли –ғарбда Хоразм билан
чегарадош бўлган. Қашқадарёдаги бир қатор турар-
жойлар ва уй-қўрғонлар қолдиқлари мил.ав. IX-VIII
асрларга оиддир. Сўғдиёна, Афросиёб,Ерқўрғон, Узунқир
каби йирик шахар марказлари қўшни вилоятлари ва
давлатлар билан ўзаро иқтисодий ва маданий алоқалар
билан боғлиқдир. 
Ўзбекистон худудларида энг қадимги давлатлар хақида
зардуштийларнинг муқаддас диний китоби “ Авесто” , 
ахмонийларнинг миххат ёзувлари Беҳистун, 
Нақширустам, Суза, Персепол грек-рим тарихчилари
(Геродот, Гекатей , Курций Руф, Арриан, Страбон ва
бошқалар ) маълумотлар беради. Сўнгги йилларда
қадимги Бақтрия, Сўғдиёна ва Хоразм худудларида олиб
борилган археологик тадқиқотлар кўп холларда ёзма
манбалар маълумотларини тасдиқлайди.


Юнон-Бақтрия давлати. 
Мил.ав. 323 йилда
македониялик Искандар вафот этгандан сўнг Ўрта
Осиё ерлари Салавка ҳукумронлиги остига ўтади
(мил.ав.306 йил). Салавкийлардан бўлган Антиох I
даврида (мил.ав.280-261 й.й) Ўрта Осиё
вилоятларида тинч ҳаёт бошланиб, қишлоқ
хўжалиги, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ анчагина
ривожланди .Ўрта Осиё вилоятларининг
Салавкийлар давлати таркибига кирган даври грек-
македон юришлари пайтида вайрон бўлган ишлаб
чиқарувчи кучларнинг бақтрияликлар, сўғдийлар
ҳамда парфияликларнинг босқинчиларга қарши
кураш даври бўлди. Мил.ав.III асрнинг ўрталарига
келиб салавкийлар давлатида тахт учун ўзаро
курашлар авж олиб кетди. Натижада дастлаб
Парфия кейин эса Юнон-Бақтрия давлатлари
салавкийлардан ажралиб чиқди.


Мил.ав.250 йилда биринчи Юнон -Бақтрия
подшоси Диодот ўзини хукумрон деб эълон
қилди ва тангалар зарб этди. Тангашунослик
маълумотларига кўра мил.ав.III асрнинг
охиригача Юнон-Бақтрия давлатида бир неча
подшолар ўтганки, улар ёзма манбаларда
эслатилмайди. Мил.ав. II аср бошларига келиб
Диметрий, Евкратид каби подшолар Юнон-
Бақтрия ерларини жанубга томон кенгайтириб
борадилар. Мил.ав.II асрнинг иккинчи
ярмидан бошлаб кўчманчи қабилаларнинг
ҳужумлари ва ўзаро курашлар натижасида
Юнон-Бақтрия подшолиги қулатилади.



Download 394.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling