Ўзбекистон тарихи
Download 394.42 Kb. Pdf ko'rish
|
FYK42RiDySWB9NlDVeK606mhYT2AqdFKzw3EekBK
- Bu sahifa navigatsiya:
- Довон давлати.
- “самовий отлари”
- Қанғ давлати.
- “Қангха дарёси”
Парфия давлати.
Мил.ав.III асрнинг ўрталарида мустақил давлат сифатида ташкил топган Парфия давлати хозирги Туркманистон ва Эроннинг бир қисмини ўз ичига олган. Бу давлатнинг биринчи ҳукумдори Аршак бўлиб, у мил.ав.247 йилда тахтга ўтиради. Мил.ав.235йилдан бошлаб Парфия подшолари ўз ерлари ҳудудларини кенгайтириб бордилар. Милодий III асрнинг биринчи чорагида Сосонийлар Аршакийлар ҳукумронлиги тугатиб, Парфияда ҳокимиятни қўлга оладилар. Антик даврида Парфиянинг қишлоқ хўжалигида қуллар меҳнатидан кенг фойдаланилган. Парфияликларнинг ёзуви оромий (нисо ҳужжатлари) ёзуви бўлиб , улар зардўштийлик динига эътиқод қилишган. Довон давлати. Қадимги Фарғона турли давр манбаларида Довон, Бохан, Полона, Паркана каби номлар билан эслатиб ўтилади. Маълумотларга қараганда Эрши (Мархамат) шахри Довоннинг пойтахти эди. Антик даврида Довон ахолиси дехқончилик, узумчилик, йилқичилик билан шуғуланган. Довоннинг “самовий отлари” ўлкадан ташқарида ҳам машҳур бўлган. Мил.ав.II асрнинг охирларида Хитой хукумдорлари Довон ерларини босиб олишга ҳаракат қиладилар. Аммо қўшни давлатлар томонидан қўллаб–қувватлатланган довонликлар ўз мустақиллигини сақлаб қолишга муваффақ бўладилар. Қанғ давлати. Қанғ давлати территориясига мил.ав. II асрда хозирги Тошкент вохаси ва Сирдарё оралиғидаги ерларнинг бир қисми кирган. Мил.ав. I асрда Қанғ давлатига Хоразм ва бошқа бир қанча мулклар хам бўйсунган . Тарихий манбаларда бу давлатнинг номи мил.ав. II асрдан бошлаб зикр қилинади. Ахолиси асосан Сирдарё (илк ўрта асрларда “Қангха дарёси” деб аталган) бўйларидаги кўчманчилардан иборат бўлган. Қанғ давлати қатор ўтроқ дехқончилик вилоятлари ҳамда кўчманчи районларини бирлаштирган йирик давлат бўлган. Қанғ давлати Фарғона ва Шарқий Туркистон халқларининг Хитойга қарши қилган курашларида фаол иштирок этган.Тахминан I-III асрларида Хоразм ва Тошкент вохаси Кушон подшолиги тасарруфига ўтган бўлсада , Орол денгизининг Шимолидан ҳамда Урал дарёси жанубидаги баъзи қабилаларни бўйсундиришга ҳам муваффақ бўлган. IV асрдан кейинги тарихий манбаларда Қанғ давлати ҳақида маълумотлар учрамайди. Қанғ давлатини вужудга келтирилган қанғлилар- туркий қабилалар уюшмаси бўлиб, буларни Урхун- Енисей ёзувларида “канхарас” деб аталган. Улар ярим ўтроқ ҳолда яшаб, деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланишган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling