Ғазнавийлар
давлати
ҳарбий юришлар натижасида
буюк давлатга айланди
Султон Маҳмуд ўз даврининг кучли ҳукмдори
даражасига кўтарилди. Лекин бу давлатнинг
сиёсий тузуми, ижтимоий – иқтисодий аҳволи
тинкани қуритадиган давоми урушларга
чидаш бера олмас эди.
XI асрнинг биринчи ярмидаги Моворауннахр
ҳудудида бошланган салжуқийлар ҳаракати,
кейинчалик кенгайиб, ғазнавийлар давлатини
парчалаб ташлади ва унинг ўрнида
Салжукийлар давлатини
ташкил этди
Бу қабилалар Сирдарёнинг ўрта оқими
бўйлаб, то Талас дарёсигача бўлган
жойларда кўчиб юрар эдилар. Сулола номи
кўчманчи қабила бошлиғи
Салжуқ
номидан
олинган.
XI – ва XIV аср бошида Яқин ва Ўрта
Шарқдаги бир неча давлатларда
ҳукмронлик қилган. XI асрнинг бошларида
туркий салжуқийларнинг ижтимоий ва
сиёсий аҳволи оғирлашиб, аввал Хоразмга,
сўнгра Хуросонга кўчиб ўтдилар.
Илгари Салжуқийларга тобе бўлган Хоразм 1127 йили
мустақиликка эришди. Хоразмнинг мустақилликка
эришуви Хоразмшоҳ Отсиз (1127 – 1156 й.) номи билан
боғлиқ бўлиб, у мусулмон шарқида янги кучли бир
давлатнинг ташкил топишга асос яратади. Бу
Хоразмшоҳлар давлати
эди. Хоразмшоҳлар давлат бора-
бора кучайиб қорахитойларнинг Моварауннахрга бўлган
даъволарига чек қўйди.
Хуросон ва Моварауннахрнинг турли жойларида юз бериб
турган алғов-далғовлар: салжуқийлар, қорахонийлар ва
қорахитойлар сингари сулолалари ўртасидаги курашдан
фойдаланган Хоразм ўз қудратини оширди. Лекин
давлатлар ўртасидаги ўзаро урушлар мехнаткаш халқ
оммасининг ахволини янада оғирлаштирди.
Do'stlaringiz bilan baham: |