Ўзбекистон тарихи
савол. Кушон давлатининг пайдо бўлиши ва
Download 394.42 Kb. Pdf ko'rish
|
FYK42RiDySWB9NlDVeK606mhYT2AqdFKzw3EekBK
2 савол. Кушон давлатининг пайдо бўлиши ва
ривожланиши (мил. I-IV аср) Кушон подолиги қулдорлик давлатларидан бири бўлиб, ҳозирги Ўрта Осиёнинг катта қисми,Афғонистон , Покистон, Шимолий Хиндистон ва Хитойнинг Синьцзянь провинциясини ҳам ўз ичига олади. Кушон подшолигининг равнақ топган даври - милодий I аср охири ва III аср бошларига тўғри келади. Кушон подшолиги хақидаги тарихий маълумотлар, ўша даврга оид ёзувлар, кушон тангалари, Хитой маълумотларидан иборат. Кушон подшолигининг асосчиси Кужула Кадфиз I эди. Кужула Кадфиз I юечжи қабилаларини бирлаштириб, Бақтрия, Сўғд, Шарқий Афғонистон ва Хинд дарёсининг юқори территорияларини бўйсундириб, мустақил давлат тузган. Ундан сўнг хокимият тепасига унинг ўғли Вима Кадфиз II, сўнгра Канишка I чиққан. Вима Кадфиз II мамлакатда пул ислоҳатини ўтказиб, тангаларни олтин ва мисдан зарб қилдириб,подшоликни мустахкамлашга қаратилган бири мунча тадбирларни амалга оширган. Кушон давлати территориясида турли тилларда гаплашган, ўзларининг турмуши ва маданиятига эга бўлган халқлар яшаган. Кушон подшолигида жамиятнинг асосий қисмини қадимдан дехқончилик қилиб келган уруғ ёки қишлоқ жамоалари ташкил этган. Хар бир жамоа ҳукуматга ўз хўжалигидан солиқ тўплаш билан бирга ҳарбий қўшин учун ҳамда ариқ қазиш, қаъла ва йўл қурилиши учун одам ажратиш лозим бўлган. Афғонистон, Покистон, Ўзбекистон ҳамда Тожикистон территорияларида олиб борилагн археологик қазилмалар натижасида Кушон подшолигида анчагина шахарлар бўлганлиги, жуда кўп иншоатлар қурилганлиги, суғориш ва хунармандчилик ишларининг, Хитой ва Шарқий Европа мамлакатлари билан савдо- сотиқнинг тарақий этганлиги аниқланган. Ўрта Осиё халқлари орасида оташпарастлар (маздаизм тарафдорлари) ва юнон динининг таъсири билан бир қатор Хиндистондан келган буддизм таъсири ҳам кўрина бошлаган. Кушон давлати бу динни ўз ҳимоясига олган. Буддизм (янги мазҳаби-махаяна) расмийлаштирилган , янги ибодатхоналар қурилади. XIV асрларда Эрон шохларининг ҳарбий юришлари, мустамлака халқларининг озодлик учун курашлари ва бошқа кўпгина сабаблар Кушон подшолигини тушкунликка учратган ва у майда подшохликларга бўлиниб кетган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling