Ўзбекистон тарихи


Download 394.42 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/11
Sana20.12.2022
Hajmi394.42 Kb.
#1040067
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
FYK42RiDySWB9NlDVeK606mhYT2AqdFKzw3EekBK

Турк ҳоқонлигини
бунёд қилдилар. Ўрта
Осиё ҳам Турк хоқонлиги таркибига кирди.
Турк хоқонлигида ҳокимиятни хоқонлар
бошқарар эди. Хоқонлар ўзларига жуда
катта бойлик тўплаган ва уларнинг бойлиги
Эрон шоҳи бойлигидан кам бўлмаган.


Ўрта Осиёнинг Турк ҳоқонлигига кирганлиги
ижобий аҳамиятга ҳам эга. Турк ҳоқонлиги ўзига
итоат эттирган ерлардан солиқ олиб турган. Аммо
бу ҳалқларнинг ички ишларига аралашмаган. Ўрта
Осиё давлатлари амалда ўз мустақиллигини сақлаб
қолган эди. Турк ҳоқонлиги даврида Буюк ипак
йўли катта роль ўйнади. Катта миқдордаги ипак, 
духоба ва бошқа турли матолар, шиша ва чинни
идишлар, парча, чармдан ясалган моллар, турли 
безаклар Хитойдан Яқин Шарққа Балҳ, Бухоро, 
Самарқанд, Тошкент, Марв, Қашғар, Суяб,Турфон
каби шаҳарлар орқали ўтар эди.
Буюк Ипак йўли савдо – сотиқнинг ривожланишига, 
иқтисоднинг, ҳунармандчиликнинг ўсишига ижобий
таъсир кўрсатади.


4савол. IX-XII асрларда ташкил
топган марказлашган давлатлар
Араб ҳалифалигига қарши Ўрта Осиёда Абу 
ибн Лайс, Муқанна ва бошқалар
раҳбарлигидаги халқ қўзғолонлари шафқатсиз
бостирилса – да, аммо бу ҳаракатлар изсиз
йўқолмади. Халқ ҳаракатларининг узлуксиз ва
кенг миқёсда давом этиши халифаликни
заифлаштирди ва давлат ҳокимиятининг
юқори органларида маҳаллий зодагонларнинг
иштирок қилиши учун имкониятларни
кенгайтирди. Маҳаллий зодагонлар жойларда
ҳокимиятни аста – секин қўлга олиш билан
бирга марказий идора ишларида ҳам фаол
қатнаша бошладилар. 


Айниқса, Халифа Мансур. (754 – 775 й.) ва
унинг ворислари Халифа Маҳди (775 – 785 й.) 
ва Ҳорун ар – Рашид (786 – 809 й.) даврларида
Моворауннахрнинг кўпгина вилоятларида
маҳаллий амалдорлар кучайиб, юқори
лавозимларни эгаллай бошладилар. Хорун ар –
Рашид маҳаллий мусулмон руҳонийларининг
ролини оширди, улардан таянч излади, 
рухонийларга кўп миқдорда ерлар берди. Шу
билан бир вақтда маҳаллий феодал 
амалдорларни халифалик томонига оғдириш
сиёсатини давом эттирди.


Аббосий халифалар маҳаллий зодагонларнинг
давлати идора қилиш ишларида иштирок этувига
йўл қўйишга мажбур бўлсалар – да, айни замонда
уларнинг фаолликларидан чўчир эдилар. Улар:
1) давлатни сақлаб қолиш; 
2) халқ қўзғолонларининг олдини олиш; 
3) мустақиллика интилишларни тўхтатиш учун
шундай қилишга мажбур бўлиб қолдилар. Ўрта
Осиёда кетма – кет халқ ҳаракатларини бостириш
учун аббосийлар куч сарф қилаётганда, 
халифаликда муҳим сиёсий ўринларни эгаллаб
олган бармакийлар хонадонининг аббосийларга
қарши яширинча олиб бораётган сиёсати пайқаб
қолинади. Хорун ар – Рашид кескин чоралар кўриб, 
бармакийлар хонадонига қақшатқич зарба беради, 
қувғин қилинади. Бармақийлар ўрнига ҳокимият
тепасига тохирийлар келади.


Хорун ар – Рашид вафот этгач (809 й.) унинг
ўғиллари Амин ва Маъмун ўртасида тахт учун
кураш бошланди. Хирот атрофидаги катта
ерлар эгаси
Тоҳир ибн Хусайн
809 – 813 
йилларда Маъмун билан Амин ўртасидаги
бўлган курашда Маъмун тарафини олган ва
Боғдодда халифа тахтини эгаллашда унга
ёрдам берган. Маъмун халифалик тахтига
кўтарилгандан сўнг Тоҳир халифаликда
ҳарбий кучларга бошлиқ бўлади. Натижада
пойтахтда ҳалифадан кейин Тоҳир ибн Ҳусайн
энг муҳим ўринни эгаллаган.Мовароуннахрда

Download 394.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling