Ўзбекистон тарихи
Download 394.42 Kb. Pdf ko'rish
|
FYK42RiDySWB9NlDVeK606mhYT2AqdFKzw3EekBK
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сомонийлар давлатини
Тоҳирийлар сулоласи
вужудга келади. Ҳуросон ва Ўрта Осиё ҳукумати тохирийлар авлодига мерос бўлиб қолади. Тохирийлар хукмронлик қилган Ҳуросон расман халифага тобе бўлса-да, лекин амалда деярли мустақил давлатга айланган эди. Тохирийлар сулоласининг кучайишидан хавотирга тушган халифа Маъмун сомонийлар хонадонининг кўтарилишини қўллаб – қувватлаб турди. Сомонийлар – феодал сулола (819 - 999) бўлиб Балх (Шимолий Афғонистон) яқинидаги Сомон қишлоғига асос солган йирик ер эгаси Сомон худод номидан олинган. IX асрнинг бошларида Ўрта Осиёда Муқанна анъаналари асосида халифаликка қарши яна қўзғолон бошланиб кетган бўлиб, уни бостиришда Сомоннинг неваралари Нух, Ахмад, Яхъё ва Илёслар фаол иштирок этдилар. Тохирийлар тахтдан тушгач(873) Сомонийлар тўла мустақилликка эришиш учун ҳаракат қилдилар . Халифа Мутадид (870-892) 875 йили Наср 1 Самонийни Мовораннахр амири деб тан олди. Шу тариқа Моворауннахрда ягона Сомонийлар давлатини вужудга келтирди. Еттисув билан Қашғарда оролиғида Қорахонийлар давлати ташкил топади. Воқеалар Сомонийлар давлатини инқирозга олиб келди. Х аср охирларида Еттисув худудида Қораҳонийлар давлати ташкил топиши арафасида ягона ҳокимият йўқ эди. Турли туманларда ҳокимият турли туркий қабилалар- қарлуқлар, чиғиллар, арғулар, яғмолар қўлида эди. Гарчи Сомонийлар Еттисув устига бир неча марта юришлар қилган бўлса ҳам , ҳақиқатда эса Еттисув Сомонийлар давлати таркибига кирмас эди. Х асрнинг 90-йилларида бу ерда ташкил топган Қорахонийлар давлати Қашғардан тортиб-то Исфижобгача (Сайрам) чўзилган ҳудудларни ўз ичига олган. Қорахонийлар (Қорахонийлар сулоласи яғмо қабиласига мансуб бўлиб,асосчиси Абдулкарим Сотуқ Буғрохон(Қорахон)эди. Қорахонийлар хукумронлаги йилларда феодал жамияти учун оғир юк бўлган қадимги дехқон зодагони куч билан йўқотила борди. Уларнинг ер ва сувларни давлат ихтёрига олиниб, “икто” тартибида харбий амалдорларга,руҳонийларга ва бошқаларга берила бошлади. Бу хол феодал тузумининг янада мустахкамланиб, чуқурлашиб бораётганлигини кўрсатар эди. Мехнаткаш деҳқонлар янги “икто” олган феодалларга чоракорликка ёлланиб ишлай бошладилар . “Иқто” ердан фойдаланишнинг хукмрон формасига айланди. Қорахонийларнинг салжуқийлар билан тўқнашувлари, хокимият учун авж олган ўзаро курашлари заиф бўлган марказий ҳокимиятнинг инқирозини тезлаштирди. Қорахонийлар давлати 1212 келиб (бутунлай)тугатилди. Ғазнавийларнинг сиёсий марказининг юксалиши Х асрнинг иккинчи ярмидан бошланди. Ғазнавийлар давлатининг асосчиси Собуқтагин 977 йили Ғазна шахри ҳокимлигини эгаллаган ва шундан бошлаб ҳокимлик унинг авлодлари қўлида қолади. (Манбаларда айтилишича Собуқтагин Туркистондаги барсхон туркий қабиласидан бўлиб, ўспиринлик йиллари асрига тушган. 4 йил асирликда бўлган, сўнгра уни Мовораунахр савдогарларига сотишган). 998 йилда Ғазна ҳокимлиги Собуқтигининг ўғли Маҳмуд қўлига ўтди. Маҳмуд Ғазнавий ҳукмронлиги даврида (998 - 1030) ғазнавийлар давлатининг қудрати ошди. Маҳмуд Ғазнавий Боғдод ҳалифасидан ҳокимиятининг ўнг қўли ва диндорлик жамоасининг ишончли вакили унвонини ва Хуросонни идора этишга ваколат ҳам олди. 1017 йилда Маҳмуд Ғазнавий Хоразмдаги сиёсий тангликдан фойдаланиб, тезда катта қўшин тўплаб Хоразм устига юриш қилди. Хоразм халқининг қаттиқ қаршилиги синдирилиб, у забт этилди. Султон Маҳмуд ўз сиёсатининг асосига кофирларга қарши муқаддас уруш (ғазовот) шиорини қўйиб, 1002 йилдан 1026 йилгача бўлган даврда Ҳиндистогнга 15 марта талончилик юришлари қилди. Талаб олинган мол – мулклар Ғазнавийлар хазинасини бойитар, қўшинининг сонини тўхтовсиз оширишга хизмат қилар, иншоотлар, мадрасалар қуришга имкон берар эди. Лекин урушлар ўз навбатида янги солиқлар ва офатлар олиб келар эди. Ғазнавийлар давлати кенгайиб, шимолий ғарбий Ҳиндистондан, то Каспий денгизининг жанубий қирғоқларигача чўзилган вилоятларни ўз ичига олган эди (шундай қилиб, Сомонийлар ўрнида иккита янги давлат ташкил бўлди). Download 394.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling