Ўзбекистон тариxи


“Ҳарбий коммунизм” сиѐсати ва унинг моҳияти


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

 
“Ҳарбий коммунизм” сиѐсати ва унинг моҳияти. 
 
Маълумки, 
1917 
йилнинг 
октябрида 
Советларнинг 
Бутунроссия II съездида Ер ҳақида декрет қабул қилинган эди. Бу 
декретга кўра ер эгаларининг хусусий ерлари давлат мулкига 
айлантирила бошланди. Шу билан бирга хусусий мулкларнинг 
тортиб олиниши Туркистон ўлкаси аҳолисининг оммавий 
норозиликларига сабаб бўлди. Ундан ташқари, ўлкада авж олиб 
кетган истиқлолчилик ҳаракати, Дутов бошчилигидаги Урал 
казакларининг Оренбургни босиб олиши вазиятни янада 
мураккаблаштирди. Бунинг устига 1917-1918 йилларда ўлкада 
ҳосилсизлик туфайли иқтисодиѐт танг аҳволга тушиб, 
қашшоқлик ва очлик миллионлаб аҳолининг ўлимига сабаб 
бўлди.
Ўша пайтдаги оғир аҳвол Туркистон саноатини ҳам четлаб 
ўтмади. Чунки, саноат ишлаб чиқаришининг камайиб кетиши 
ҳамда Россиянинг марказий районларидан саноат ва озиқ-овқат 
маҳсулотлари олиб келишнинг деярли тўхтаб қолиши оқибатида 
нарх-наво ниҳоятда ошиб кетиб, чайқовчилик авж олди. 
Тадқиқотларга кўра, аҳолининг кундалик эҳтиѐжи учун зарур 
бўлган 1 пуд буғдой уни 1916 йилда 5 рубль бўлса, 1917 йилда 
унинг нархи 45 рубль бўлган. Унга мос равишда бошқа турдаги 
маҳсулотларнинг ҳам нархлари ошиб кетди.
Совет ҳукумати эса, хусусий мулкчиликни йўқотишга, 
хўжалик ҳаѐтининг барча соҳаларида ижтимоий давлат 
мулкчилигини авж олдиришга, халқ хўжалигини ҳарбий 
зўравонлик асосида марказлаштиришга, шу билан бирга, айнан 
зўравонликка асосланган ҳарбийлашган иқтисодий сиѐсат 
юрғизишга қаттиқ киришди. Оқибатда дастлаб Фарғона 


223 
водийсида, кейин эса, ўлканинг бошқа чекка ҳудудларида совет 
режимига қарши қуролли ҳаракатлар бошланиб кетди.
Бундай ҳолатда шундай ғоят мураккаб вазият юзага келди-
ки, ундан чиқиб кетиш мақсадида совет ҳукумати ҳарбий чора-
тадбирлар билан биргаликда фавқулодда иқтисодий чора-
тадбирларни белгилади ва уларни амалга оширишда ўта 
марказлашган йўлни танлади. Улар танланган бу йўл Лениннинг 
ташаббуси билан ―Ҳарбий коммунизм‖ сиѐсати номи остида 
тарихга кирди. 
―Ҳарбий коммунизм‖ сиѐсати ўз моҳиятига кўра, халққа 
қарши қаратилган бўлиб, бу сиѐсат фақат йирик саноатнигина 
эмас, балки ўрта ва ҳатто майда корхоналарни ҳам давлат қўлида 
умумийлаштиришни тақозо этарди. Аслини олганда бу даврдаги 
хўжалик сиѐсати ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилган 
сиѐсат бўла олмас эди. Моҳиятан бу вазифа совет ҳокимиятини 
сақлаб қолишга қаратилган бўлиб, бундай ҳолатда халқ 
хўжалигига нисбатан асосий шиор уни мустаҳкам тарзда тиклаш 
эмас, балки ―ишлаб чиқарувчи кучларни қўпориб бўлса-да, тезда 
маҳсулот олиш‖дан иборат бўлган.
Ўз моҳиятига кўра, Туркистон халқлари учун мутлақо ѐт 
бўлган ―ҳарбий коммунизм‖ сиѐсати ўлкада мавжуд бўлган 
маълум тарихий ва маҳаллий шарт-шароит ҳамда имкониятларни, 
вазиятни ҳисобга олмасдан амалга оширила бошланди. 
Туркистон большевиклари бу сиѐсатни амалга ошириш борасида 
Россиядаги нисбатан тараққий этган минтақалардан ҳам узиб 
кетдилар. Мисол учун, 1918 йилнинг ўрталарига қадар 
большевиклар Россияда барча корхоналарнинг 11 фоизини давлат 
мулкига айлантирган бўлса, Туркистонда бу кўрсаткич 45 фоизни 
ташкил этган эди.
Ўлкада ―ҳарбий коммунизм‖ сиѐсатини амалга оширишда 
РСФСР Халқ Комиссарлари Советининг 1918 йил 28 июндаги 
йирик саноат ва транспортни ялписига давлат мулкига 
айлантириш (национализация қилиш) тўғрисидаги Декрети 
Туркистон большевиклари учун дастури амал бўлиб хизмат 
қилди. Айнан мана шу декрет асосида фабрика ва завод типидаги 
барча йирик ва ўрта корхоналар, ҳунармандчилик ва ярим 
ҳунармандчилик типидаги майда корхоналарнинг бир қисми 
деярли ҳеч қандай ҳақ тўланмасдан давлат ихтиѐрига олинди. 
Большевикларнинг ―ҳарбий коммунизм‖ сиѐсати натижасида 


224 
ўлка деҳқонлари оғир аҳволда қолиб, озиқ-овқат танқислиги 
юзага келди.
Бу пайтга келиб озиқ-овқат муаммоси Туркистон 
республикасининг энг муҳим муаммосига айланган эди. Совет
ҳукумати эса, маҳаллий аҳолида мавжуд бўлган ғалла ва бошқа 
озиқ-овқат маҳсулотларини тортиб олиш учун қатъий чора-
тадбирлар белгилади. 1918 йил 15 июнда Туркистонда ўлка озиқ-
овқат Директорияси ташкил этилган бўлса, ―Ғалла монополияси 
тўғрисида‖, ―Синфий нон паѐги тўғрисида‖, ―Туркистон 
республикасида озиқ-овқат сиѐсатини амалга ошириш юзасидан 
озиқ-овқат 
комиссарига 
фавқулодда 
ваколатлар 
бериш 
тўғрисида‖ деган декретлар билан 1919 йил 4 июнда Туркистонда 
озиқ-овқат диктатураси жорий этилди.
Туркистон ўлкасида ғалла монополияси ўтказиш мумкин 
эмаслиги 
ҳақидаги 
далиллар 
большевистик 
ҳукумат 
раҳбарларини умуман қизиқтирмади. Туркистон МИҚнинг 1919 
йил 4 июнда бўлиб ўтган мажлисида темир йўллар 
комиссарининг қуйидаги сўзлари бунга яққол мисол бўлади: 
―Ғалла 
монополияси 
ўтказилар 
экан, 
қурол 
кучидан 
фойдаланмаслигимиз керак. Ўлкада 7,5 млн.киши яшайди, 
уларнинг ҳар бирига йилига ўрта ҳисобда 10 пуд ғалла 
ҳисоблаганда ҳам 75 млн.пуд ғалла керак. Амалда 35 млн.пуд 
ғалла йиғилди. Озиқ-овқат директорияси ундан 15 млн.пуд 
ғаллани шаҳардаги ишчиларга беришни мўлжаллаган. Бунинг 
натижасида 5 млн. мусулмон аҳолиси очарчилик гирдобида 
қолди‖. 
Соҳа мутахассисларининг маълумотларига кўра, Фарғона 
советларининг ХIII вилоят съездида вилоят инқилобий қўмитаси 
раиси водийдаги очарчилик тўғрисида тўхталиб шундай деган 
эди: ―1917-1918 йиллардаги очарчилик Фарғона вилояти 
хўжалигининг вайрон бўлишида кучли таъсир кўрсатди. Фақат 
Қўқон ва Марғилон уездларида очарчилик оқибатида ярим 
миллион аҳоли ўлди‖. Туркистон республикасидаги даҳшатли 
очарчилик унинг бошқа вилоятларига ҳам кенг ѐйилди. Мисол 
учун, олимларнинг архив манбаларидаги маълумотларига кўра, 
Самарқанд вилояти Жиззах уездининг 70 фоиз аҳолиси, 
Самарқанд уездининг ўзида эса 70 000 аҳоли қирилиб кетди. 
―Ҳарбий коммунизм‖ сиѐсати шусиз ҳам Туркистоннинг ўта 
мураккаб иқтисодий аҳволини оғирлаштириб юборди. Бу сиѐсат 


225 
натижасида қишлоқ хўжалигида экин майдонлари кескин 
камайди. Мисол учун, экин ерлари 1915 йилдаги 3 млн. 300 минг 
десятинадан, 1920 йилда 1 млн.200 минг десятинага қисқарди. 
Ўртача пахта толасини етиштириш эса, 1915 йилдагига нисбатан 
1921 йилда 5 фоизга камайган. Шу билан бирга қишлоқ 
хўжалигининг 
асосий 
тармоқлари 
бўлган 
чорвачилик, 
паррандачилик, ипакчилик, асаларичилик ҳамда боғдорчилик 
соҳаларида ҳам маҳсулот етиштириш камайиб кетган эди.
1918 йил 20 ноябрда Туркистон республикасида 
«Очарчиликка қарши кураш Марказий комиссия»си тузилиб, 
кейинроқ, оч қолганларга ѐрдам учун турли қўмиталар ташкил 
этилиб, съезд, қурултой ва бошқа йиғилишларда кўп марта кўриб 
чиқилган ва қарорлар қабул қилинган бўлса-да, бироқ, бу 
ҳаракатлар кутилган натижаларни бермади. 
Большевиклар ―ҳарбий коммунизм‖ сиѐсатининг муҳим 
таркибий қисми сифатида умумий меҳнат мажбуриятини жорий 
қилдилар. Туркистон республикаси ХКС 1918 йил 9 сентябрда 
―Умумий меҳнат мажбуриятини ҳаѐтга тадбиқ этиш тўғрисида‖
қарор қабул қилди. Янги адабиѐтларда берилишича, ана шу 
қарорга мувофиқ ―меҳнат билан шуғулланмайдиганлар‖ни зўрлик 
билан жамоат ишларига жалб этиш бошланди. 1919 йил 
мартидаги советларнинг VII съездида ―умумий меҳнат 
мажбуриятини ўрнатиш‖ мақсадида республиканинг 16 ѐшдан 55 
ѐшгача бўлган барча эркак ва аѐл аҳолисини ҳисобга олишга 
қарор қилинди. Бундан кўзланган асосий мақсад, келгусида 
уларни саноатнинг ишчи кучи етишмаѐтган тармоқларига ишга 
юбориш эди. Умумий меҳнат мажбурияти маҳаллий хотин-
қизлар учун ҳам мажбурий эди. Аҳоли бир ҳудуддан иккинчи 
ҳудудга мажбурий тарзда меҳнатга сафарбар этилди. 
1920 йилнинг бошларига келиб ғалла монополияси сиѐсати 
бир қадар юмшатилди. Озиқ-овқат тақсимоти кўринишидаги 
монополияни фақат кўчириб келтирилган рус деҳқонлари 
районларида ўтказишга қарор қилинди. Мусулмонлар яшайдиган 
ҳудудларда маҳсулот (натура) солиғи жорий этилди. Аммо, озиқ-
овқат тақсимотидаги ушбу табақалаштирилган ѐндашув узоқ вақт 
сақланиб қолмади.
―Ҳарбий коммунизм‖ сиѐсатининг муҳим вазифаларидан 
бири озиқ-овқат тақсимоти (развѐрстка) ни ўтказишдан иборат 
эди. 
Турккомиссия 
аъзолари 
В.В.Куйбишев 
ва 


226 
Ф.И.Голошчекинларнинг тазйиқи билан 1920 йилнинг августида 
бутун Туркистон республикаси ҳудудида озиқ-овқат тақсимоти 
жорий этиш ҳақида қарор қабул қилинди. Иш шу даражага бориб 
етдики, большевиклар озиқ-овқат тақсимотини маҳсулотларни 
зўрлаб давлат ихтиѐрига ўтказиш сиѐсатига айлантириб 
қўйдилар. Бунинг оқибатида деҳқонлар қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларини етиштиришдан манфаатдор бўлмай қолдилар. 
Чунки, деҳқон онгида ―барибир тортиб олишади‖, деган фикр 
ҳақли тарзда ўрнашиб қолган эди. 
Озиқ-овқат тақсимоти ўлка аҳолисини очиқдан-очиқ 
талашга айланиб, ижтимоий кескинликни янада кучайтириб 
юборди. Маълумотларга кўра, 1920 йилнинг оҳирларида фақат 
ишчилардан иборат озиқ-овқат тўпловчи отрядлар тузилди. 
Ўлкадаги бу отрядлар фақатгина 1920-1921 хўжалик йилининг 
ўзида маҳаллий аҳолидан 9.708.703 пуд ғалла 6.358.144 пуд ем-
хашак, 1.606.210 пуд гўшт ва бошқа маҳсулотларни зўрлик билан 
тортиб олди.
Озиқ-овқат тўпловчи отрядларнинг ҳаддан ташқари 
ўзбошимчалиги ҳатто, большевикларнинг ўзларини ҳам 
ташвишга солиб қўйди. Ишчи-деҳқон инспекцияси бу 
отрядларнинг 1920 йил сентябр - 1921 йил августдаги 
фаолиятини текшириб, қуйидагиларни қайд этган: 
―Озиқ-овқат комиссарлиги Туркистонда ғалла тайѐрлаш ва 
тақсимотни ўз ичига олган озиқ-овқат сиѐсатини амалга 
ошириши лозим эди. Лекин тақсимот суст олиб борилди. 
Белгиланган топшириқлар қоғозда қолиб кетди. Карточка 
системаси 
амалга 
оширилди. 
Озиқ-овқат 
комиссарлиги 
республикада ўз соҳасини бирмунча вақт бошқара олмай қолди. 
Комиссарлик 
томонидан 
раҳбарликнинг 
йўқлиги 
ва 
инструкциялар тўлиқ ишлаб чиқарилмаганлиги учун озиқ-овқат 
тўпловчи отрядлар, нотўғри ва ѐмон ишладилар. Улар нафақат 
ишни барбод қилдилар, балки мустамлакачилик сиѐсатининг энг 
хунук кўринишларини намоѐн қилиш билан совет ҳокимиятини 
обрўсизлантирдилар. Комиссарликда ғалла тайѐрлаш борасида 
жинояткорона хўжасизлик ва бошбошдоқлик кўзга ташланади. 
Бундай аянчли аҳволнинг сабаблари қуйидагича: 
Биринчидан, кўпчилик ходимлар ўз ўрнига нолойиқ, 
иккинчидан, мусулмон аҳолисига эътиборсизлик ва уларнинг 


227 
қўрқувда эканлиги, учинчидан, мусулмон аҳолисини озиқ-овқат 
тўпловчи отрядларга ѐмон жалб этилганлигидир‖. 
Хулоса тарзда таъкидлаш лозимки, совет ҳокимиятининг 
―ҳарбий 
коммунизм‖ 
сиѐсати 
ўзбек 
халқига 
нисбатан 
ғайриинсоний сиѐсат эканлигини кўрсатди. Бунинг натижаси 
ўлароқ, ҳақиқатда большевиклар тасаввуридаги ҳарбийлашган 
вазият вужудга келдики, унинг асосий белгилари бошқарувни 
мутлақ марказлаштириш ва ялпи давлатлаштириш,хусусий 
мулкни бекор қилиш, хўжалик юритишнинг мусодара усуллари, 
жазо чоралари билан меҳнатга мажбур қилиш, бозор қитисодиѐти 
тизимини 
барбод 
қилиш, 
миллий 
ва 
инсонпарварлик 
қадриятларини марксча синфий ғоялар билан зўравонларча 
алмаштиришдан иборат эди. Большевикларнинг ана шу сиѐсати 
ҳаѐтга жорий қилиниши оқибатида иқтисодиѐтнинг ҳалокатли 
инқирози, ижтимоий-сиѐсий вазиятнинг кескинлашуви юз 
бердики, натижада совет ҳокимиятининг яшаши гумон бўлиб 
қолди. Юзага келган бу жиддий вазият совет давлати 
раҳбариятини бу иқтисодий сиѐсатининг мазмун ва моҳиятини 
қайтадан кўриб чиқишга мажубр қилган эди.

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling