Ўзбекистон тариxи


Масъул муҳаррир ва ижодий гуруҳ раҳбари


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

 
Масъул муҳаррир ва ижодий гуруҳ раҳбари:
Тарих фанлари доктори, профессор Р.Ҳ.Муртазаева 
 
Тақризчилар:
тарих фанлари доктори, профессор Н.У.Мусаев 
тарих фанлари доктори, профессор Д.Б.Бобожонова 
 
Муаллифлар жамоаси:
Тарих фанлари доктори, профессор Б.Ж.Эшов 
Тарих фанлаари доктори Х.Э.Юнусова
Тарих фанлари доктори Р.Э.Холиқова
Тарих фанлари номзоди, доцент А.А.Одилов
Тарих фанлари номзоди, доцент М.М.Ҳайдаров
Тарих фанлари номзоди К.Д.Саипова
Тарих фанлари номзоди А.Р.Абдуқаюмов 
Катта ўқитувчи А.А.Инсопов 
 
“Ўзбекистон тарихи фанидаги инновацияларни олий 
таълим тизимига тадбиқ этиш” мавзусидаги грант режасига 
биноан грант маблағларига чоп этилган. 



Дарслик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус 
таълим вазирлиги Мувофиқлаштирувчи Кенгаш томонидан 
нашрга тавсия этилган. 



Кириш 
 
XIX – аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларида ҳукмронлик 
қилган Россия империяси мустамлакачилиги даврида Ўрта 
Осиѐда мавжуд мустақил ўзбек давлатчилиги асосларига чек 
қўйилди, хонликлар империя вассалларига айлантирилди, 
―ҳарбий-халқ 
бошқаруви‖ 
деб 
номланмиш 
мустамлака 
зўравонлик тартиботи ўрнатилди, меҳнаткаш аҳоли икки 
томонлама жабр-зулм гирдобига тортилди. Бунинг ҳосиласи 
натижасида ўлка кенг қамровли озодлик ҳаракатлари домига 
тушди. Ўрта Осиѐнинг хом ашѐ базасига айлантириш Россия
империясининг устувор давлат сиѐсати сифатида белгиланди.
Туркистон иқтисодий ҳаѐти ҳам айнан шу мақсадга тобе 
ҳолда ҳаѐт кечира бошлади. Ўлка халқларининг эрк ва ҳуррият 
учун кураши миллий-озодлик ҳаракатлари мазмун-моҳиятида ўз 
аксини топган бўлса, миллий тараққийпарвар кучларининг 
маърифатчилик ҳаракати жадидчиликда намоѐн бўлди.
Таъкидлаш жоизки, Россия империя мустамлакачилиги 
сиѐсати маълум даражада ўзгача қолип ва андозаларда совет 
ҳокимияти ҳукмронлиги даврида ҳам намоѐн бўлди. Зиддиятли ва 
мураккаб 
жараѐнларга 
бой 
бўлмиш 
совет 
ҳокимияти 
ҳукмронлиги даври Ўзбекистонда ҳам ўзининг асоратли 
оқибатларини қолдирди. Мазкур даврда Ўзбекистон марказнинг 
хом ашѐ базаси ва маҳсулот бозорига айлантирилди, қишлоқ 
ҳўжалигида пахта яккаҳокимлиги қарор топди, маданий-
маърифий ҳаѐт буткул коммунистик мафкура измига солинди, 
ўзбек ҳалқининг бой тарихий-маданий мероси, анъана ва 
қадриятлари, диний эътиқоди оѐқ ости қилинди, ижтимоий 
ҳаѐтда қатағон-зўравонлик, маъмурий буйруқбозлик сиѐсати 
натижасида кишилар онгига қўрқув руҳи сингдирилиб, 
манқуртлик, лоқайдлик ва бошқа салбий иллатлар юзага келди, 
халқимизнинг кўплаб асл фарзандлари қатағон қилинди. 
Қулоқлаштириш, 
жамоалаштириш 
сиѐсати 
эса 
бемисл 
кулфатларни ҳалқимиз бошига солди ва ҳоказо.
Юқорида таъкидланган тарихий жараѐнлар мустақиллик 
йилларида тарихчи олимлар, тадқиқотчилар томонидан илмий ва 
ҳолисона тарзда ўрганилди, бу борада кўплаб илмий-тадқиқот 
ишлари амалга оширилди, эътиборга молик қатор монография
қўлланма, дарсликлар чоп этилди.



Эътиборга ҳавола қилинаѐтган ушбу дарслик мазкур 
жараѐнларнинг мантиқий давоми сифатида юзага келган бўлсада, 
бир қатор жиҳатлари билан улардан фарқланишини қайд этиш 
лозим.
Ушбу дарслик 2012-2015 йилларга мўлжалланган Ф-1-32 
―Ўзбекистон тарихи фанидаги инновацияларни олий таълим 
тизимига татбиқ этиш‖
1
мавзусидаги грант ижроси бўйича ҳамда 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг янги янги дарслик 
яратиш тўғрисидаги кўрсатмасига мувофиқ тарзда тайѐрланди. 
Ушбу дарсликда Россия империяси ҳукмронлиги ҳамда совет 
даври тарихига оид мустақиллик йилларида амалга оширилган 
илмий-тадқиқот ишлари ҳулосалари, инновациялар, кенг 
қамровли замонавий ўзбек ҳамда чет эл тарихий адабиѐтлари, 
архив ҳужжатлари маълумотларидан унумли равишда 
фойдаланилган. Шу боис китобда қуйида қайд қилинаѐтган 
жиҳатлар эътиборга сазовордир; 
- Ҳар бир мавзу бўйича масаланинг тарихшунослиги асосли 
тарзда ѐритиб берилди; 
- Россия империяси босқини, ўлка ҳалқларининг озодлик 
ҳаракатлари, мустамлака Туркистонидаги ижтимоий-иқтисодий 
ҳаѐт масалалари замонавий талқинда янгича назарий-
методологик йўналишда кўрсатилди; 
- Совет ҳокимиятинининг мамлакатимизда олиб борган 
ижтимоий-иқтисодий маданий сиѐсатининг мустамлакачилик 
моҳияти таҳлил этилди; 
- Пахта яккаҳокимлиги экологик таҳдид, Ўзбекистоннинг 
марказ хом ашѐ базасига айоанишининг асоратли оқибатлари 
янги материаллар орқали ѐритиб берилди; 
- Мустақиллик йилларида амалга оширилган мавзуга оид 
илмий-тадқиқот ишлари, хусусан номзодлик ва докторлик 
диссертациялари хулосаларидан атрофлича фойдаланилди.
Китобдаги фарқли жиҳатлардан яна бири - бу фан ва таълим 
уйғунлиги нуқтаи-назаридан келиб чиққан ҳолда замонавий 
адабиѐтларга қўйиладиган барча талабларни ўзида жам эта 
олганлиги ҳисобланади. 
1
Грант лойиҳаси асносида режалаштирилган Ўзбекистон тарихининг I-жилди 2014 йил нашр 
юзини кўриб, ўз ичига энг қадимги даврдан то XIX асрнинг II-яримигача бўлган тарихий жараѐнларни 
қамраб олган. (Б.ЖЗ.Эшов, А.А.Одилов Ўзбекистон тарихи I-жилд. Энг қадимги даврдан XIX аср 
ўрталаригача. Олий ўқув юрти талабалари учун дарслик. Тошкент: янги аср авлоди 2014. 39,25 б.т). 



Бу эса мазкур давр бўйича илмий изланиш олиб бораѐтган 
тадқиқотчилар учун ҳам қўл келиб, китоб ўз тарихшунослиги, 
инновациялардан кенг фойдаланилганлиги зарур қўлланма 
ролини ҳам ўташи мумкин.
Муаллифлар жамоаси дарслик юзасидан билдирилган фикр-
мулоҳазаларни миннатдорчилик билан қабул қилади.




Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling