Ўзбекистон тариxи
Download 4.4 Mb. Pdf ko'rish
|
Б.Ж.Эшов Дарслик 2
Еттинчидан ва энг муҳими, XIX асрнинг иккинчи ярмида
Ўрта Осиѐ ҳудудидаги хонликларда ўз миллати, халқи ва Ватани истиқболи учун қайғурадиган, кишилар ягона ғоя ва эзгу мақсад йўлида бирлаштира оладиган ҳамда ортидан эргаштира оладиган йўлбошчи — сардор бўлмади. Бухоро амирлигида ҳам, Қўқон ва Хива хонликларида ҳам шундай арбоб тарих саҳнасига чиқмади. Босқинчиларга кўксини қалқон қилиб кўҳна Туроннинг жанговар шавкатини намойиш қила оладиган ва Туркистонни бир умумий уй деб билган юртбоши топилмади. Россиянинг хонликлар ҳудудларига дастлабки ҳаракатлари масаласига келсак, XVI асрнинг иккинчи ярмига келиб Россия подшолиги ўз ҳудудларини кенгайтира бориб Қозон, Аштархон (Астрахан) ва Сибир хонликларини босиб олди. Шундан сўнг рус подшоларининг Ўрта Осиѐ ҳудудларига қизиқиши янада кучая бошлади. Подшо ҳукумати бу ҳудудлар ҳақида маълумот тўплаш учун 1558 йил апрелида ―Москва савдо компанияси‖ вакили Антони Женкинсонни Ричард ва Роберт Жонсонлар билан биргаликда 1589 йил сентябригача, 1620 йилда Иван Хохловни, 1669 йилда Б.А. Пазухин ва С.И. Пазухинларни, 1675 йилда В.А. Даудов бошчилигидаги элчиларни Бухоро, Хива, Самарқанд, Урганч ва Балхга жўнатган эди. Бу элчиларнинг асосий мақсадлари Ўрта Осиѐ хонликлари ва унга қўшни бўлган ҳудудларнинг иқтисодий, ижтимоий-сиѐсий ва ҳарбий аҳволи, халқаро алоқалари ҳақида маълумотлар тўплашдан иборат эди. Аммо, Ўрта Осиѐ ҳудудларини босиб олиш учун тўғридан тўғри амалий ҳаракатлар XVIII аср бошларида, яъни, Пѐтр I ҳукмронлиги даврида бошланди. Манғишлоқлик туркман савдогари Хўжа Нафас орқали Амударѐ соҳили олтин қумларига бойлиги ҳақида хабарни эшитган Пѐтр I 1717 йилда князь Бекович-Черкасский экспедициясини 3000 дан ортиқ қўшин билан Хива хонлигига жўнатди. Бу экспедиция муваффақиятли 20 чиқмай, унинг қўшинлари Хива хони Шерғозихон томонидан қириб ташланади. Шундан сўнг Пѐтр I 1721 йилда Флорио Беневени бошчилигидаги элчиларни Бухорога жўнатади. Италиялик Россия жосуси Ф.Беневенига элчилик ниқобидаги ўз сафари чоғида иқтисодий ва географик аҳамиятга молик ерларни бухороликларга сездирмасдан эслаб қолиш, Каспийга қуйиладиган дарѐлар ва мавжуд кемалар, шаҳарлар ва истеҳкомлар ҳақида маълумотлар тўплаш топширилган эди. Бундан ташқари Ф.Беневени Бухоро хонлиги қалъалари ва қўшинларининг умумий сони, армиясининг тузилиши ва аҳволи, бошқариш усули, Бухоронинг Эрон, Хива ва Туркия билан муносабатлари ҳақида тўла маълумот тўплаши ҳамда Россия билан Бухоро давлати ўртасида савдо-сотиқни ривожлантиришда мавжуд имкониятларни аниқлаш билан бирга, Ўрта Осиѐ дарѐларидаги олтин заҳиралари ҳақида маълумот тўплаши ҳам лозим эди. Ф Беневени Бухорода уч йилдан ортиқ яшаб Бухоро ва Хива хонлигининг ички ва ташқи сиѐсати, иқтисодиѐт, табииий бойликлари ҳақида маълумотлар тўплаб 1725 йилда Россияга қайтади. XVIII асрнинг биринчи чорагида кўчманчи қозоқлар Урал дарѐси ва Каспий денгизидан Хива хонлиги чегарасигача бўлган ҳудудда Катта, Ўрта ва Кичик жузга бўлинган ҳолда яшар эдилар. Қозоқ султонлари ўртасидаги урушлар устига, қалмоқларнинг ҳужумлари қўшилиб, ўзаро қонли тўқнашувлар бўлиб турган. Ундан ташқари 1723 йилги очарчилик қозоқларни қийин аҳволга солиб қўйди. Ўзаро урушлардан чарчаган қозоқ султони Абулхайрхон 1730 йилда Россияга мурожжат қилиб, қозоқларни Россия ҳимоясига олишини сўради. XVIII асрнинг биринчи ярмида шимолдаги кўчманчи қозоқлар Россия империяси тобелигига олинди. Россия ҳукумати ўзбек хонликларини босиб олиш мақсадида бутун XVIII аср мобайнида қозоқ жузлари яшаб турган ҳудудларда 150 га яқин катта ва кичик қалъалар қурдириб, плацдарм сифатидаги янги шаҳарларга (Омск, Семипалатинск, Уст-Каменогорск, Оренбург ва бошқ.) асос солдилар. XIX аср бошларига келиб Европанинг баъзи давлатлари ўртасида ҳарбий-сиѐсий вазият кескинлашиб кетганлиги боис, 1806-1812 йилларда рус-турк, 1808-1809 йилларда рус –швед, 1805-1813 йилларда рус –форс, 1805-1812 рус-француз урушлари 21 бўлиб ўтди. Бунинг натижасида Россия ҳукуматининг ўзбек хонликларига бўлган эътибори камайди. Николай I (1825-1855 йй.) рус тахтига ўтиргач вазият яна ўзгарди. Қозоқ даштларидаги ҳарбий истеҳкомлар воситасида Россия империяси Хива хонлиги ҳудудларига яқинлашиб кела бошлади. Россиянинг ўзбек хонликларига нисбатан сиѐсатини изчил амалга ошириш тарафдорларидан бири бўлган Оренбург генерал- губернатори В.А.Перовский подшо Николай I фармонига кўра 1839 йилда 5 мингдан зиѐд қуролланган қўшин билан Хива хонлиги устига юриш бошлади. Аммо, йўлдаги оғир шарт- шароитлар рус қўшинларининг аҳволини қийинлаштирди. 1840 йилнинг бошларида Хива чегараларига етиб келган Перовский қўшинлари Хива хони Оллоқулихоннинг ўзбек, қозоқ ва туркманлардан иборат бирлашган қўшинлари томонидан тор – мор этилди. 1853-1856 йилги Қрим урушида Россия империяси муваффақиятсизликка учради. Европанинг етакчи давлатлари Англия ва Франция Россияни Яқин ва Ўрта Шарқ ҳудудларидан сиқиб чиқаришга муваффақ бўлдилар. XIX асрнинг ўрталарида жаҳоннинг йирик давлатлари ўртасида янги мустамлакалар учун кураш қизиб кетган бир шароитда Россия империяси ҳам бу курашлардан четда қолмади. Шу жиҳатдан бу даврда Англия ва Россия манфаатлари Ўрта Осиѐда тўқнашди. Россия империяси ҳукумати Англиянинг Туркистон ва Каспий денгизининг шарқий томонларини эгаллаб олишидан хавфсираѐтган эдилар. Чунки Англия Афғонистон ва Ҳиндистон орқали ўзбек хонликлари билан савдо-сотиқ ва дипломатик алоқалар олиб борар эди. Англиянинг асосий мақсади хонликларни босиб олишга уринаѐтган Россияга қарши бирлаштириш ҳамда Ўрта Осиѐ бозорларини эгаллаш эди. Англия ўз мақсадини амалга оширишни тезлатиш учун турли йилларда Стоддарт, Конолли, Бѐрн, Арчи Тодд, Аббот, Шекспир, Иосиф Вольф каби кўплаб форс ва турк тилларини яхши билган жосусларни ўзбек хонликларига жўнатди. Шунингдек, Англия ҳукумати Туркия билан ҳамкорликда Ўрта Осиѐ давлатларини бирлаштиришга кўп ҳаракат қилди. Аммо, уларнинг барча ҳаракатлари зое кетди. Англиянинг ҳудудий жиҳатдан узоқлиги, Афғонистондаги ҳарбий ва сиѐсий муваффақиятсизликлар, мустамлака Ҳиндистондаги норозилик ва 22 ғалаѐнлар Буюк Британиянинг Ўрта Осиѐ масаласидаги ҳаракатларига ғов бўлиб хизмат қилди. Ундан ташқари Россиянинг ҳудудидаги кучайиб бораѐтган савдо-иқтисодий таъсири унга халақит берар эди. Download 4.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling