Xvii-xviii ( 17 18 ) асрлар ва XIX ( 19 ) асрнинг биринчи ярмида тарбия, мактаб ва педагогик фикрлар
Download 80 Kb.
|
1404131509 51254
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. ХVII-ХVIII асрлар ва XIX асрининг биринчи ярмида Бухоро, Хива ва Қўқон хонликларида илм-фан ва таълим-тарбия.
XVII-XVIII ( 17 – 18 ) асрлар ва XIX ( 19 ) асрнинг биринчи ярмида тарбия, мактаб ва педагогик фикрлар Режа: 1.ХVII-ХVIII асрлар ва XIX асрнинг биринчи ярмида Бухоро, Хива ва Қўқон хонликларида илм-фан ва таълим-тарбия. 2.Жахон Отин Увайсий ва унинг таълим-тарбияга қўшган хиссаси. 3.Қизлар мактабида таълим-тарбия мазмуни, метод ва усуллари. 4.Мухаммад Қошғарий ва унинг «Одоб ас-солиҳин» («Яхши кишилар одоби») асари, асарда илгари сурилган хулқ-одоб меъёрлари. 1. ХVII-ХVIII асрлар ва XIX асрининг биринчи ярмида Бухоро, Хива ва Қўқон хонликларида илм-фан ва таълим-тарбия. Мовароуннахрда бир юз эллик йил асрнит биринчи ярмида хукумронлик қилган темурийлар сулоласи инкирозга юз тутиб, унинг хонхикхарида илм-фан ва ўрнига Шайбонийлар хукумронлиги ўрнатилди. Лекин Шайбонийхон хам (1451-1510) кучли марказлашган давлат барпо килишга қай даражада харакат қилган бўлса хам, унинг ўлимидан сўнг ўзаро урушлар авж олиб кетиб, бу худудда уч хонлик, аввало Бухоро ва Хоразм, XVIII аср охирига келиб, Қўқон хонлиги пайдо бўлди. Хонликлар даврида бошқа давлатлар билан алоқалар ўрнатилди. Жумладан, Ҳиндистон Шох Акбар, Шарқий Овруподан Иван Грознийлар билан дўстона алоқа ўрнатилди. Бухоро хони Абдуллахон 1001 та работ ва сардобалар қурдирди, мадраса, масжидлар, хонақох ва кўприклар, сув омборлар ва бошқа иншоотлар қурилди- Бу даврда «Абдулланома» номли тарихий китоб ёзилди. Тиббиёт сохасида Султонали Самарқандийнинг «Дастур ал-илож», Муқаммад Юсуф Маҳхолнинг «Тахқиқ ал хумаййот», «Зубдат ул-қаххолин» асарлари, Шайбонийхоннинг «Таворихи гузидайи нусратнома», Бобурнинг «Бобурнома», Восифийнинг «Бадоеъ ул-вақое», фазлиддин Ибн Рўзбекхоннинг «Мехмонномайи Бухоро» каби асарларида ўша даврнинг ижтимоий, сиёсий, тарихий, адабий, маърифий хаёти ўз аксини топган. ХVII-ХVIII асрларда меъморчилик сохасида ҳам катта иншоотлар қурилди. Масалан, Бухорода Имомқулихоннинг нуфузли амалдоридан Нодир девонбеги масжид, ховуз, мадрасалардан иборат катта меъморий ансамбль қурдирди. Шунингдек, Самарқанддан 4 чақирим Жанубда Хўжа Ахрор қабри олдига мадраса ва Номозгох барпо этди. Бу даврда Мухаммад Балхийнинг 5000 байтдан иборат «Субхонқулихоннома», Мирмухаммад амир Бухорийнинг «Убайдулланома», Мухаммад Вали Самарқандийнинг 200 нафар адабиёт арбобларининг таржимаи холига оид маълумотлар берилган «Музаккирул асхоб» номли асари, шунингдек, Сайидо Насафи, Сўфи Оллоёр, Боборахим Машрабларнинг асарлари юзага келди. Бу даврда ижтимоий хаётнинг барча жабхаларида; турмушда хам, оилада хам хар бир киши алохида диний талабларга риоя этар эди. Мадрасаларда деярлик илохий билимлар берилишига қарамай, мадрасани битирганлардан мударрис, муфти, қози, имомлар билан бир қаторда машхур шоир, олимлар хам етишиб чиқди. Боборахим Машраб, Мухаммад Амин Косоний-Намангоний, Фазлий Намангоний, Сайидо Насафий, Сўфи Оллоёр, Мухаммад Мир Олим Бухорий, Абдулғозий Баходирхон ана шундай илм сохибларидандир. Бу даврда кўпроқ адабиёт тарих, меъморчилик, тасвирий санъат ривожланди. Лекин табиий фанларга хам оид ажратилган «Хисоблаш усуллари хақида рисола» номли математикага доир мухим асар хам юзага келди. Абдулғозийнинг «Шажараи турк» асари хам Шарқ, хам Оврупо олимларнинг диққатини ўзига тортди. Бундан ташқари қатор тарихий асарлар хам майдонга келди. XVII асрда яшаган маърифатпарвар олим Сўфи Оллоёрнинг «Сабот ул-ожизин» асари «Сўфи Оллоёр» номи билан машхур бўлиб, мактабларда савод чиқарилиши билан ўкитилар эди. Унда ислом динининг асосий қоидалари, ақидалари баён этилган. Қўқонда хам кўплаб илмий, маърифий масканлар пайдо бўлиб, йирик адабий мухит яратилган. фазлий ва Мушриф томонидан тузилган «Мажмуат уш-шуаро» тўплами бунинг мисолидир. Бухоро, Самарқанд, Қўқон, Хивада бино бўлган Шайх Жалол мадрасаси, Самарқандда Регистон майдони, Шердор ва Тиллақори, Девонбеги, Хивада Арабмухаммад мадрасалари илм-маърифатнинг ривожланишга катта хисса қўшди. Бу даврда мактаб ва мадрасаларда грамматика, хандаса, мантиқ, қироат, тафсир, шариат, хикмат, ислом тарихи ва ақидаларга оид илмий-назарий билимлар, иш юритиш, хуқуқшунослик, савдо-сотиқ ишларига оид, мерос ва бойлик тақсимоти каби дунёвий хамда илмий билимлар ўргатилар эди. Шунингдек, барча мадрасаларда албатта фан сифатида «Қуръон», «Тафсир», «Одоб-ос-солихин», «Маслик ул-Мутаккин», «Сабод ул-ожизин», «Кимёи саодат», «Хадислар» ўқитилар эди. Уқиш муддати 15-20 йилни ташкил этиб, масжид ёнидаги мактабда эса болалар 7 йил алифбо, абжад, Қуръон, фарзи айн, Чор китоб, Хожа Хофиз, «Маслик ул-Мутаккин», Мирзо Бедилдан савод ўргатилар эди. узбек болалари ўқийдиган мактабларда «Китоби Фузулий», «Лисон ут-тайр», «Девони Алишер Навоий», «Қиссаи девона Машраб», Сўфи Оллоёрнинг «Сабот ул-ожизин» китоби ўқитилган. Download 80 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling