Ўзбекистон тариxи
Download 4.4 Mb. Pdf ko'rish
|
Б.Ж.Эшов Дарслик 2
Қатағон қурбонлари музейи Ушбу асардаги жадидчиликнинг ижтимоий моҳиятига ижобий муносабати ва жадидчиликни ижтимоий- инқилобий ҳаракат сифатидаги қарашлари хато деб баҳоланди. Файзулла Хўжаев ҳам мустабид тузумнинг қатағон қурбонлари- дандир. У 1937 йил Москвада ―халқ душмани‖ сифатида қамоққа олиниб, 1938 йилда отиб ташланган. 20-30 йилларда кўзга кўринган миллий етакчи - Абдулла Раҳимбоевдир (1896-1938). Абдулла Раҳимбоевнинг сиѐсий фаолияти ерқирра бўлиб, мустабид тузум сиѐсатига қарши дадил чиқишлари бунинг ѐрқин ифодасидир. Масалан, у 1921 йилнинг декабрида бўлиб ўтган РСФСР Советларининг IX қурултойи минбаридан туриб, совет ҳукуматига очиқдан-очиқ ‖Туркистондаги советларнинг жазолаш сиѐсати ҳар қандай чегаралардан ўтиб тушди. Фарғона вилоятидаги жазо отрядлари эса мутлақо мухтор ҳолатда, ҳеч ким билан, партия органлари билан ҳам, совет органлари билан ҳам ҳисоблашмасдан, турли шубҳали шахсларни хизматга олиб ҳаракат қилмоқдалар‖ деган баѐнот билан чиқди. Лекин, бундай тарзда советлар сиѐсатини танқид қилиш кечирилмас эди ва 1922 йилда ишда йўл қўйилган ―қўпол хатолари‖ учун ТАССР МИҚ раиси А.Раҳимбоев лавозимидан четлаштирилди. Бироқ вақт ўтиши билан Марказ унга ―ўз хатоларини тузатиш‖ имконини беради ва яна раҳбарлик ишига жалб қилади. А.Раҳимбоев РКП(б) МҚ Ўрта Осиѐ бюросининг аъзоси ҳамда ТКП МҚнинг маъсул котиби сифатида миллий-ҳудудий чегараланишни ўтказишнинг тепасида турди. 1924 йилнинг февралида у Бухорога юборилади ва бу ердаги БХСР раҳбар ходимларининг кенгашида миллий–ҳудудий чегараланиши тўғрисида маъруза қилди. 1924 йилнинг 10 мартида Туркистон Компартияси МҚси ва Туркистон МИҚ раҳбар ходимларининг кенгашида ҳам маъруза қилиб, Раҳимбоев миллий-ҳудудий чегараланишни ‖...нисбатан маъқул тарзда, оғриқсиз усуллар‖ билан ўтказиш кераклигини уқтирди. 271 Абдулла Раҳимбоевнинг қисмати ҳам миллий етакчиларники каби қатағон тўлқинлари авж олган пайтда ҳал қилинди. У 1938 йилда қурбон бўлди. Туркистон халқларининг илдизи бир, деган ғоя авлоддан- авлодга ўтиб, миллий етакчилар, жамоат арбоблари ва миллий зиѐлилар қарашлари ҳамда фаолиятларида ўз аксини топиб келган. Тарихан таркиб топган учта давлатни тугатиб, ўрнига янги тузилмаларни вужудга келтириш марказ ва ўлкадаги болшевистик раҳбарлар ташаббуси бўлди. 1920 йил бошидаѐқ Турккомиссия Туркистон АССРни бўлиб ташлаб, миллий тил белгисига қараб мухтор республикалар ташкил қилиш масаласини қўйган эди. Бу ўша йили июн ойида РКП (б) нинг Туркистонга оид қабул қилган ҳужжатларида ўз аксини топди. Ленин Туркистоннинг ―Ўзбекия, Қирғизия, Туркмания‖ га бўлинган харитасини тузиш кераклигини уқтирди. Бу режанинг амалга ошиши қаршилик ҳаракати туфайли бир оз кечикди. Туркистонни миллий жиҳатдан қайта чегаралаш марказ ва РКП(б) Ўрта Осиѐ бюроси томонидан ишлаб чиқилди ва 1924 йилда қатъийлик билан амалга оширилди. 1924 йилда миллий-ҳудудий чегараланиш натижасида Ўрта Осиѐ харитасида иттифоқдош республикалар билан бирга мухтор тузилмалар ҳам пайдо бўлди. Шулар орасида Қорақалпоғистон мухтор вилояти ҳам бор эди. Ушбу вилоят Қирғизистон (Қозоғистон) АССР таркибида бўлиб, унга волостлардан иборат Тўрткўл, Чимбой, Хўжайли ва Қўнғирот округлари кирди. 1925 йил 12-19 февралда вилоят маркази Тўрткўл шаҳрида бўлиб ўтган Қорақалпоғистон автоном вилояти советларининг биринчи қурултойи ―Қорақалпоғистон автоном вилояти ташкил топганлиги тўғрисида Декларация‖ни қабул қилди ва ―қорақалпоқ миллий давлатчилиги‖ ташкил этилганлигини қонуний расмийлаштирди. Қорақалпоғистон автоном вилояти ижроия қўмитасининг раиси этиб А.Қудабоев сайланди. Қорақалпоғистонда яшайдиган асосий элатлар қорақалпоқлар- 38,5%, ўзбеклар-28,7%, қозоқлар-28,6%дан иборат эди. Қорақалпоғистон Мухтор вилояти ташкил этилгандан сўнг, совет ҳукумати бу ерда ҳам социалистик қурилишни авж олдириб юбордилар. Жумладан овул ва қишлоқларни советлаштириш кенг миқѐсда олиб борилди. Советларга батрак ва камбағаллар сайланиб, уларнинг асосий қисмини коммунист ва комсомоллар 272 ташкил қилди. Мамлакатда вайрон бўлган саноатнинг турли соҳалари, қишлоқ хўжалиги ва суғориш ишларини тиклаш амалга оширилди. Қорақалпоғистон иқтисодиѐтининг тараққиѐти бир томонлама хусусиятга эга бўлиб, СССРнинг марказий минтақалари саноатини ривожлантириш эҳтиѐжларини таъминлашга қаратилган эди. Масалан, 1933 йилнинг 3 октябрида СССР Ер ишлари Халқ Комиссарлиги Қорақалпоғистонни мамлакатнинг беда уруғи етказиб берувчи асосий базаси деб тан олган эди. Бунинг асосий сабаби мамлакат халқ хўжалигида иттифоқдош республикалар ўртасидаги меҳнат тақсимотида Қорақалпоғистонга олий сифатли пахта, беда ҳамда балиқ билан таъминлаб туриш юклатилганлигида эди. Мухтор вилоят саноатининг етакчи тармоқларини пахта тозалаш ва балиқ-консерва заводлари ташкил этар эди. Саноатни юксалтириш билан бир қаторда қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларини ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилди ва бу ерга кўп миқдорда қишлоқ хўжалик анжомлари келтирила бошланиб, бой ва руҳонийлардан тортиб олинган ерлар ҳисобига ерсиз ва кам ерли деҳқонлар ер билан таъминланди. 1930 йилда Қорақалпоқ мухтор вилояти РСФСР таркибига киритилди. 1932 йилнинг 20-мартида эса, СССР МИҚ Раѐсати ―Қорақалпоғистон автоном вилоятини Автоном Совет Социалистик Республикасига айлантириш ва уни РСФСРга кириши тўғрисида‖ қарор қабул қилди. Ўша йилнинг май ойида автоном республика Советларининг I Таъсис қурултойи ҳукуматни тузди. Унда ҚҚАССР МИҚ раиси этиб, К.Нурмуҳамедов, Халқ Комиссарлари Кенгаши раиси этиб эса Қ.Авезовлар сайландилар. 1936 йилда СССРнинг янги Конституцияси қабул қилинди ва унга кўра ҚҚАССРнинг Ўзбекистон ССР таркибига кириши кўзда тутилган эди. Бунинг асосий сабаби ҳудудий яқинлик, ягона тарихга эга бўлганлиги деб эътироф этилди. 1937 йил 12 февралда ЎзССРнинг янги Конституцияси қабул қилинди. Ўша йилнинг 6 мартида эса, ҚҚАССРнинг янги Конституцияси эълон қилинади. Қорақалпоғистон Ўзбекистон таркибида ўзбек ва қорақалпоқ халқлари ўртасидаги дўстлик янада мустаҳкамланди. Download 4.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling