Ўзбекистон тариxи


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2


сув, 
ҳаво, тупроқнинг заҳарланиши.), ишсизлик, қамбағаллашиш ва 
бошқа ижтимоий салбий иллатларни юзага келиши айнан бир 
томонлама - пахта якка ҳокимлигига асосланган иқтисодий 
сиѐсатнинг Ўзбекистондаги фожеали якунлари эди. 
Республика 
агросаноат 
комплексини 
кенгайтириш 
партиянинг озиқ-овқат дастури билан боғлиқ ҳолда амалга 
оширилса-да, бундай катта тармоқни бошқариш ва ҳамма 
усулларни ишга солиш қийин эди. Иш асосан экстенсив усулда 
олиб борилар, режани бажаришга интилиб, бу комплекс 
хўжаликларда ҳар гектар ерга қилинаѐтган ҳаражатларни 22 
фоизга ошириб, 1980-1985 йиллар давомида агросаноат 
комплексига қарашли бўғинларда меҳнат унумдорлигини 11 
фоизга, ҳосилдорликни 

фоизга камайтириб 
юбор-
ганди. Ҳар 
100 рубль сарфланган капитал маблағлардан тушган маблағ 1980 
йилда 75 рубль бўлган бўлса, 1985 йилга келиб бу кўрсаткич 
54 
рублга тушди. 1980-1985 йиллар давомида агросаноат 
комплексига қарашли 245,9 минг гектар янги ерлар 


400 
ўзлаштирилиб, бу комплексга қарашли корхоналарда сабзовот 
етиштириш 2,8 фоиз, узум 

2,8 фоиз, тухум 

7 фоизни ташкил 
этди, иш хақи фақат 1,8 фоизга кўпайди.
Умуман, шу йилларда агросаноат комплексига қарашли 
корхоналар берилган режаларни бажармасликдан кўрган 
зарарининг 624 миллион рубль Қашқадарѐ вилоятига, 153 
миллион рубль Бухоро вилоятига, 81 миллион рубль Жиззах 
вилоятига тўғри келди. Бу комплексда сабзавот, картошка, 
меваларни ташиш ва сақлаш ҳамда уни қайта ишлаш ҳам қийин 
масалалардан бири бўлган. Республикада сабзавот ва мевалар 
сақланадиган омборхоналар билан хўжаликларнинг атиги 50 
фоизи таъминланган эди. Омборларда санитария-гигиена ишлари 
орқада қорган, меваларни яхши сақлашнинг тўлиқ, имкони ҳам 
йўқ эди. Бундай аҳволда етиштирилган маҳсулотнинг сифати 
бузилиб, истеъмолчига тезда етиб бориш имконини бермас эди. 
Холбуки 
бутун 
СССРда 
Ўрта 
Осиѐ 
ва 
Қозоғистон 
республикалари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш 
бўйича собиқ иттифоқдош республикалар орасида энг юқори 
ўринда турарди.
Ўзбекистон XX асрнинг 60-йилларидаѐқ иттифоқдош 
республикалар орасида минерал ўтитлар ишлаб чиқариш бўйича 
учинчи ўринни эгаллаган, 1980
йилларга келиб мамлакатдаги 
бутун кимѐ корхоналарининг бешдан бир қисми Ўзбекистонда 
жойлаштирилди. Бу корхоналар хам мамлакат эҳтиѐжи
учун 
зарур бўлган маҳсулот ишлаб чиқариб, республика атроф-
муҳитига тузатиб бўлмас даражада зарар келтирди. Бунинг 
устига бундай корхоналар асосан аҳоли зич яшайдиган, намлик 
жуда тез сўрилиб кетадиган ерларда қурилди. Масалан, 
Қўқондаги янги кимѐ заводи ҳам ана шундай ерда қурилган 
бўлиб, бу корхонада техник тартибга риоя этилмаслиги ва 
ускуналарнинг 
аҳволи 
ѐмонлиги 
оқибатида 
режада 
белгилангандан 3 марта кўп заҳарли моддалар ҳавога чиқарилди. 
Ўз навбатида бу заҳарлар озиқ-овқат маҳсулотлари ва очиқ сув 
ҳавзалари орқали аҳоли организмига ўтиб

соғлигига салбий 
таъсир қилди. 1985 йилда Қўқон атрофида текширилган озиқ-
овқат маҳсулотларининг 3,8 фоизида, ичимлик сувининг 4,9 
фоизида, 
атмосфера 
ҳавосининг 
18,8 
фоизида 
инсон 
саломатлигига зарар келтирадиган даражада кўп заҳарли кимѐвий 
моддалар борлиги аниқланган эди. 


401 
Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш мақсадида 
кимѐвий моддалардан фойдаланиш, айниқса 1986 йил КПСС 
МКнинг кўрсатмалари 
асо
сида қишлоқ хўжалигини кимѐлаш 
кенг 
к
ў
ламда 
бошланди. Шу йиллар давомида кимѐвий модда 
етказиб бериш икки 
баравар 
ошди ва пестецидлар, гербецидлар 
ва олтингугуртли дориларни 
сарфлаш 
суғориладиган ҳар гектар 
ер ҳисобига 11,6 кг га етди. Пахта майдонларига сепилаѐтган 
заҳарли кимѐвий моддалар ва дефолиантларнинг миқдори 
мамлакатдаги ўртача миқдордан 10-15 марта кўп бўлди ва 80 
дан 
ортиқ тури қўлланилди. Гербецид ва пестецидлар билан 
заҳарланган далаларда ишлашга "интернационал бурчни 
бажариш учун" аѐллар ҳам чиқдилар. Туғилган болаларнинг 30-
40 фоизи ҳар турли касалликларга чалинди. Мева ва полиз 
маҳсулотлари таркибидаги пестециднинг энг кичик миқдори ҳам 
ҳавфли ўсма ҳосил қилиши ва асаб системасини ишдан чиқариши 
мумкин эди. 
Ўзбекистонда экологик фалоқатнинг оғирлашиб бориши 
жуда қўп омиллар билан боғлиқ бўлиб, саноат корхоналарида 
ишлатиладиган сувни тежаш ва ундан қайта фойдаланиш 
технологиясининг мутлақо йўқлиги ҳам шулар жумласига 
кирарди. Мирзачўл, Қарши, Сурхон-Шеробод даштларининг 
қуриқ ерларида, Марказий Фарғонада ва Амударѐнинг қуйи 
оқимида барпо этилган янги хўжаликларда ҳам сув ва ер ости 
ресурсларидан фойдаланишда жиддий ҳатолар мавжуд эди. 
Комбинатлардан чиқаѐтган, янги ўзлаштирилаѐтган ерлардан 
чиққан оқава сувлар қумликларга оқизилиб, янги қўллар пайдо 
қилар, эскилари катталашиб, чорва боқиладиган катта 
майдонларни босиб кетарди. 
Масалан, Зарафшон шаҳаридаги тоғ-кон металлургия 
комбинатида ҳам ҳудди шундай аҳвол мавжуд бўлиб, ҳар кун и 
сувни тозаламай қумларга оқизиб юборилган. Бу ерда масала 
фақат фойдаланилган сувларнипг ифлос бўлишида эмас, балки 
унинг оқибатларида ҳам эди. Комбинатдан caҳрогa оқизиб 
юборилган ифлос сувлар Қизилқумдаги ер ости сувлари 
таркибини ҳам бузиб юборди, кўп ерлар шўрланиши ва боткоққа 
айланишига олиб келди. 
1976-1985 йиллар давомида республикада 555,2 минг гектар 
ер шўрлашиб кетган. Хоразм вилоятида шўрланмаган ерлар 1970 
йилда 86 фоизни ташкил этган бўлса, 1989 йилга келиб бу 


402 
майдонлар 68 фоизга тушиб қолди. Қораколпоғистонда эса шўр 
босган ерлар умумий экин майдонларининг 54 фоизини ташкил 
этди. Ваҳоланки, бу вилоятларда ҳар гектар ерни суғориш учун 
сарфланган сув ўртача 36.000 куб. метрга етиб, бу илмий 
асосланган суғорув нормативдан 4 март кўп эди. Лекин бу сувлар 
ҳам қумликларга оқизилди. Натижада қумликларга, чўлларга 
оқизиб юборилган сувлардан ҳосил бўлган Арнасой, Айдаркўл 
каби қўллар Оролга ҳар йили оқиб бориши лозим бўлган 5-8 
куб.км сувни ушлаб қолди. Умуман, Амударѐ атрофларида 
ерлардан 
фойдаланиш, 
уларни 
ўзлаштиришдаги 
тутуруқсизликлар натижасида танг экологик вазият юзага 
келганди.
Бунинг оқибатида дарѐ атрофида ўсадигаи дарахтлар, 
қушлар ва ҳайвонларга бошпана бўлган катта тўқайзорлар куриб, 
Амударѐ сувлари, аниқ ўзани бўлмагани сабабли Қорақум канали 
орқали қумли саҳролардан ўтиб, Каспий денгизига қараб оқди. 
Дарѐнинг тоза сувлари Келиф-Узбой ботиғини тўлдириб, 
шўрлашиш жараѐни тезлашди. Хоразм ва Қорақалпоғистонга 
ўтадиган сув бўлса йил сайин камайиб кетди. 
Сирдарѐ 
ва 
Амударѐ 
атрофлари 
Марказий 
Осиѐ 
минтақасидаги асосий индустриал-аграр ҳудуддардан бири 
ҳисобланиб, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун Сирдарѐ сувидан 
100 фоиз, Амударѐ сувидан 80 фоиз миқдорида фойдаланилар 
эди. Айниқса Сирдарѐ атрофларида турли корхоналар, 47,9 
миллион гектар ер мавжуд бўлиб, бу ерларнинг 1,5 млн. гектари
Наманган, Фарғона, Андижон, Сирдарѐ, Тошкент ва
Жиззах вилоятларига тўғри келган. Бу ердаги корхоналардан ва 
экин экиладиган майдонлардан чиққан 400 миллион куб.м. ифлос 
сувлар Сирдарѐга қуйилган. Республиканинг саноат марказлари 
Тошкент, Бекобод, Янгийўл, Оҳангарон, Олмалиқ, Чирчиқ каби 
шаҳарларида тўпланган ифлос сувлар ҳам асосан шу дарѐга 
қуйилган. 
Умумий 
тарзда 
Сирдарѐ 
сувлари 
нефть 
маҳсулотларидан 30-60 марта, фенолам билан 6 марта, цинк 
билан 13 марта, симоб билан 1,2 марта кўп зарарланди. 
Бунинг 
устига 
1965-1970 
йилларда 
республикада 
суғориладиган ерларнинг ҳажми 7 фоизга кўпайгач, фақат 
Сирдарѐ оқимида умумий сатҳи 1,6 минг кв.км.ни ташкил этган 
сув омборлари қурилганди. Сирдарѐга сувнинг кўп қисми 
Фарғонадаги энг серсув бўлган Сўх дарѐсидан келиб қуйилган. 


403 
Тоғлардаги ирмоқлардан сув олган бу дарѐнинг ѐз ойларида суви 
кўпайиб, ерларни суғориш учун имкон берган. Пахтачиликда 
ҳосилдорликни ошириш йўлида Сўх дарѐсида сув омбори қуриш 
ишлари бошланиб, бунга катта маблағ, техника ҳам жалб этилган 
эди.
Бироқ, сув омбори қуриб битирилмасидан Риштон 
шаҳрининг аҳоли истиқомат қиладиган жанубий томонларида ер 
ости сувлари кўтарилиб, ботқоқлаш ҳолатлари юз берди. 
Ўрта Осиѐда юзага келган экологик тангликнинг энг оғири 
Орол денгизи қуриб бориши, унинг атрофидаги ҳудудларда оғир 
ижтимоий, иқтисодий вазият юзага келиши эди. Республикада
қуриқ ерларни ўзлаштириш ва суғориш, хусусан қишлоқ 
хўжалигининг етакчи тармоғи бўлган пахтачиликни юксалтириш, 
ҳосилдорликни ошириш биринчи навбатда ирригация ва 
мелиорация ишлари билан ҳам боғлиқ эди. Бундай ҳолат ўз 
навбатида Орол денгизининг қуриб боришига ҳам таъсир этган 
эди. Орол денгизи сувни асосан Амударѐ, Сирдарѐдан олган. 
Оролнинг суви пасаймаган вақтларда денгиз сатҳига ҳар йили 7 
миллиард тонна шартли ѐқилғи қувватига тенг қуѐш нури тушган. 
Бу эса мамлакатда қазиб олинадиган жами ѐқилғилар қувватига 
баробар эди. Қуѐш нурининг таҳминан 40 фоизини денгиз суви 
ютиб, катта радиусда қишлоқ хўжалиги учун қулай илик иқлимни 
юзага келтирар эди. 
1960 йилларда Оролнинг чуқурлиги 53 метр бўлиб, унинг 
умумий майдони 66,1 минг кв. км. ни ташкил этган. 27 йилдан 
сўнг 1987 йилга келиб, унинг акваторияси 20.000 кв.км.га 
камайиб кетди. Сувнинг умумий ҳажми икки марта, қирғоқ 30 км 
дан 80 км гача қисқарди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Орол 
денгизи ер қуррасининг чўл минтақасида жойлашган энг йирик, 
суви шўр ва оқмайдиган кўллардан ҳисобланиб, қатталиги 
жиҳатидан дунѐда тўртинчи, иттифоқда Каспий денгизидан 
кейин иккинчи ўринда турган. Бу денгизнинг қуриб бориши 
бутун жаҳонни ташвишга солиб турган вақтда, қуриган Оролнинг 
тубида яхши экинзорлар яратамиз деган ғайри илмий 
тасаввурларга берилиб, янги ерларни ўзлаштириш, ирригация 
шаҳобчаларини қуриш масаласини илгари сурилди.

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling