Ўзбекистон темир йўллари” аж қўқон минтақавий темир йўл узели Қўқон электр таьминоти масофаси


Download 1.15 Mb.
bet3/20
Sana08.04.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1341240
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
МЕХНАТ МУХОФАЗАСИ БЎЙИЧА ТЕХ МАШҒУЛОТ КОНСПЕКТ ЯНВАРь - для слияния

Воқеа тафсилоти:
2022-йил 26-январ куни темир йўл панжараларини тикиш цехи йўл таъмирловчиси Рустамов Шокир Бозоривич жорий йўл –йўриқдан ўтгандан сўнг, темир йўл панжараларини тикиш учун БФ-70 шпалларни эпюра белгилари бўйича строп удавка билан териб қўйиш ишларига жалб қилинган. Тахминан соат 15-50 ларда Холмуродов Хамид Тошевич бошқарувида КДКК-10 Завод рақами 1234-сонли, қайд рақами 3001-ПМ русумли кўтарма иншооти ёрдамида строп удавка билан БФ-70 темир бетон шпалларини темир йўл панжараларини териш жараёнида юкни (БФ-70 шпал) ерга туширишда йўл таъмирловчиси Ш. Рустамов юкни мувозанатини қўли билан ушлаб тўғрилайди. Юк (шпаллар) ерга келиб теккан холда шпал тагидаги ёғоч рейкаси (прокладка) синиб шпалларни йиғилишига ва 1-2 шпалларнинг қисилиши натижасида йўл таъмирловчиси Ш.Рустамов ўнг қўлининг 4-бармоғидан тан жарохати олади.
Жабрланувчига 1-тиббий ёрдам кўрсатилиб, Когон шахар тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Шифокорларнинг берган ташхисига кўра Ш.Б. Рустамов 4-бармоқ тирноқ фалангаси енгил тўқимаси эзилиши, тирноқ пластинкаси кўчиши енгил тан жарохати олган. Бахтсиз ходиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

  1. оғир

2022 йил 27- Январ куни Қўнғирот МТУ УК қарашли Урганч локомотив депоси(ТЧ-10) машинист ёрдамчиси Рузметов Жамолиддин Базарович(Хоразм вилияти Ургенч туманида 1990 йил 4-декабр куни туғилган, уйланмаган темир йўлда иш стажи 2018- йилдан, машинист ёрдамчиси лавозимида 2021-йил 01-июндан) билан оқибати оғир бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Воқеа тафсилоти:
2022-йил 27-январ куни машинист Р.Р. Курамбаев ва машинист ёрдамчиси Ж.Б. Рузметовлар тунги соат 03-35 лар атрофида 3002 сонли юк поезди билан 2ТЭ10М русумли 3661 сонли тепловозда Яхшилик станциясидан жўнаб кетган. Харакат давомида Даутепа –Турон станция оралиғи 4278 кмда тепловознинг Б секциясидаги машина бўлимининг дизел қисмида қисқа туташув натижасида ёнғин содир бўлиши оқибатида поезднинг мажбурий тўхтаб туриши холати юз берган. Машинист ёрдамчиси Ж.Б. Рузметов чиққан ёнғинни ўчириш мақсадида ўт ўчиргич мосламаси билан тепловознинг машина бўлимига кирган ва ўт ўчириш жараёнидачап оёғи сон қисми икки қўл кафт қисмидан куйиш тан жарохатини олган. Жабрланувчига 1-тиббий ёрдам кўрсатилиб, Урганч шахар тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Шифокорларнинг берган ташхисига кўра Ж.Б. Рузметов юз, қўл чап оёоқ сон қисмининг 2-даражали куйиши ташхиси қўйилган. Урганч темир йўл шифохонасида комбустиалогия бўлими (куйиш) бўлмаганлиги сабабли Хоразм вилояти комбустиалогия бўлимига даволанишга жўнатилган. Бахтсиз ходиса тафсилотлари ўрганилмоқда.


Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling