Ўзбекистон темир йўллари” аж қўқон минтақавий темир йўл узели Қўқон электр таьминоти масофаси


Download 1.15 Mb.
bet7/20
Sana08.04.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1341240
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20
Bog'liq
МЕХНАТ МУХОФАЗАСИ БЎЙИЧА ТЕХ МАШҒУЛОТ КОНСПЕКТ ЯНВАРь - для слияния

Бахтсиз ходиса тафсилоти: 2022 йил 25 феврал куни Ғиждувон ЭИЗ (эркин иқтисодий зонаси)га борадиган шаҳобча темир йўлининг 25 км.да йўл ётқизиш жараёнида релс-шпал панжарасини ётқизиш поездидаги УСО (универсальное съемное оборудование) платформасига ортилган занжир билан махкамланган эски Р-65 маркали релс-шпал панжара звеносини тортиш вақтида йўл таъмирловчи А.Тойиров УСО платформа устига чиқиб 7-пакет ўрта порталидаги занжирни ечаётган вақтда тахминан соат 16:30 лар атрофида УСО (универсальное съемное оборудование) платформасига УК-25/9-18 русумли завод рақами 712-бўлган йўл қўювчи кран келиб уланган. Уланиш вақтида вагонларнинг енгил силкиниш содир бўлган. Натижада 7-пакет релс-шпал панжараси жойидан қўзғалган. Шу вақтда йўл таъмирловчи А.Тойиров энгашиб 7 пакет ўрта порталидаги занжирни ечаётган вақтида унинг боши релс-шпал панжарасининг темир бетон шпали ва УСО (универсальное съемное оборудование) платформасининг портали орасида қисилиб қолади, бунинг натижасида бошининг чап томонидан тан жарохатини олади (ҳимоя каскаси бўлмаганлиги сабабли). Йўл таъмирловчи А.Тойировга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб Навоий вилояти Бўстон тумани тез тиббий ёрдам бирлашмасига олиб борилган. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

  1. Ўлим




2022 йил 10 март куни соат 6-30 лар атрофида “Тошкент МТУ” УКга қарашли Сергели станциясининг юк поездлари бош кондуктори Орифов Лазиз Толибжон ўғли (Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида 1999 йил 25 декабрда туғилган, уйланмаган, маълумоти ўрта махсус, Самарқанд темир йўл транспорт касб-хунар коллежи, темир йўлдаги иш стажи 2018 йил 25 июлдан, Сергели станцияси юк поездлари бош кондуктори лавозимида 2019 йил 2 октябрдан) билан оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Бахтсиз ҳодиса тафсилоти: Сергели станциясининг 2-чи йўлида турган 57-та бўш вагондан ташкил топган 2051-сонли Арис-1 (КЗХ) станциясига поездини ўз йиғмасини соат 04-00 га тайёрлаб қўйган. Соат 04-45 ларда 2476-сонли электровоз келгандан сўнг уни 2-чи йўлдаги 2051-сонли юк поездига улаб тормоз тизимини текширгандан сўнг соат 06-10 ларда 2-чи йўлдан жўнатишга тайёр бўлган. Ягона диспетчер марказининг диспетчери (ДНЦ-1) Х.Убайдуллаевнинг кўрсатмасига биноан Сергели станциясининг навбатчиси У.Сидиков 77078657-сонли юкланган цистерна вагонини Тошкент станциясигача жўнатиш мақсадида 6-йўлдан ажратиб олиб, 2-йўлда жўнатишга тайёр турган 2051-сонли Арис-1 (КЗХ) станциясига юбориладиган поездга қўшиш учун станция бош кондуктори Л.Орифовга топшириқ берган.
Ушбу топшириқдан кейин 6-йўлда турган 77078657-сонли юкланган цистернани машинистлар Р.Ходжаев ва С.Мирахмадовлар бошқарувидаги 6374-сонли ТЭМ-2 русумли манёвр тепловози билан 2-йўлда жўнатишга тайёр турган 2051-сонли поезднинг охирги бўш вагонига уламоқчи бўлганда, бош кондуктор Л.Орифов томонидан автоулагичларнинг ўқлари бир-бирига тўғри келмаганлиги (несоостность автосцепок) сабабли манёвр тепловози машинистига рация орқали орқага юриш топшириғини берган ва ушбу топшириқдан кейин орқага тахминан 1-1,5 метр юриб тўхтаган.
Бош кондуктор Л.Орифов ва поезд кўрувчиси М.Байзаков 2-йўлда жўнатишга тайёр турган 2051-сонли поезднинг охирги бўш вагонини автоулагичларнинг ўқлари бир-бирига тўғри келтириш мақсадида автоулагичи тагига темир қозиқ (костыль) қўйишган вақтда тайёр турган поезднинг тормоз тизимини бушатиш жараёнида бўш вагонлар орқага ҳаракатга келган ва шунинг оқибатида автоулагични тўғрилаётган вагон кўрувчиси М.Байзаков қочиб қолишга улгурган, станция бош кондуктор Орифов Лазиз Толибжон ўғли эса автоулагич улаш мосламаси орасида қисилиб қолиши натижасида жойида вафот этган.
Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

  1. Оғир

2022 йил 25 март кунги №1338а сонли НГ в.б З.Э.Махаматовнинг телеграмма кўрсатмасига асосан, 2022 йил 20 март куни тахминан соат 22-30 лар атрофида “Тошкент МТУ” УКга қарашли Тошкент станциясининг поезд тузувчиси Кузенбаев Мухтар Тохтибоевич (1969 йил 09 июлда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туғилган, уч нафар фарзанди бор, маълумоти ўрта махсус, Тошкент станциясида иш стажи 2019 йилдан) билан оқибати оғир бахтсиз ходиса содир бўлган.
Бахтсиз ходиса тафсилоти: машинист К.Медетов бошчилигида 2712-сонли ТЭМ-2 русумли манёвр тепловози “Терминал Сервис Инвест Гроуп” ЯТТ темир йўл шаҳобчасидан 14 та юк вагонини олиб Тошкент станциясининг 20 – сонли темир йўлига вагонларни тақсимлаш учун ташлаётган вақтида (20-йўлда 5 та вагон бўлган) поезд тузувчиси М.Т.Кузенбаев 94280393 сонли вагон тагидан тормоз бошмоғини олмоқчи бўлиб чап қўли билан тормоз бошмоғини дастагидан ушламай вагоннинг ғилдираги билан туташувчи қисмидан(головка тормозного башмака)ушлаб олмоқчи бўлганида унинг чап қўлининг 2-3- ва 4-бармоқлари вагоннинг ғилдираги билантуташувчи қисмида қисилиб қолиши натижасида тан жарохати олган.
Манёвр тепловози машинисти К.Медетов алоқа орқали станция навбатчиси Н.Нурбаевга тез тиббий ёрдам чақириш кераклиги хақида хабар беради. Тез ёрдам келишини кутмасдан станция ишчисининг шахсий автомобилида поезд тузувчиси М.Т.Кузенбаевни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига(Тошкент шахар 16-тез тиббий ёрдам шифохонаси) олиб боришади ва шифокорлар кўрсатмасига биноан жабрланувчининг чап қўлининг 2-3- ва 4-бармоқлари жаррохлик йўли билан ампутация қилинади.
Бахтсиз ходиса тафсилотлари ўрганилмоқда.



Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling