Ўзбекистон темир йўллари” аж қўқон минтақавий темир йўл узели Қўқон электр таьминоти масофаси


Download 1.15 Mb.
bet10/20
Sana08.04.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1341240
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20
Bog'liq
МЕХНАТ МУХОФАЗАСИ БЎЙИЧА ТЕХ МАШҒУЛОТ КОНСПЕКТ ЯНВАРь - для слияния

Оғир

бўлмаган



2022 йил 04 июл кунги №1263а сонли НГ З.Э. Махаматовнинг телеграмма кўрсатмасига асосан, 2022 йил 04-июль куни “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК га қарашли фуқаро иншоотларини қуриш филиалининг участка бошлиғи Отақулов Рустам Қаюмович(1973 – йил 5 –апрел Самарқанд вилояти, Ургут туманида туғилган, оилали 3 нафар фарзанди бор, темир йўлдаги иш стажи 1994 йилдан) билан оқибати оғир бўлган бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Бахтсиз ходиса тафсилоти:
2022-йил 01-июл куни тахминан соат 14-30 лар атрофида Тошкент транспорт университети худудидаги қурилиш обектида демонтаж қилинган бинонинг чамаси 25-30см баландликда бўлган бузилмай қолган кафелдан бўлган пол қисмига чап оёғини қўйган вақтида Р.Қ. Отақулов ўзини эхтиётсизлиги оқибатида ўз мувозанатини йўқотиб чап елкаси билан пол қисмига йиқилиб тан жарохати олган.
Унга 1-тиббий ёрдам кўрсатилиб, Тошкент шахар травматология ва ортопедия илмий тадқиқот институтининг шошилинч бўлимига олиб борилган. Шифокорларнинг бирламчи хулосасига асосан Р.Қ.Отақуловнинг чап елка суяги хирургик бўйинчасидан ёпиқ синиб силжиганлиги, катта дўнглиги узилиши ташхиси қўйилган.
Воқеа тафсилотлари ўргнаилмоқда.

  1. Оғир

2022 йилнинг 18-июнь куни “Бухоро МТУ” УК га қарашли Қоровулбозор бекатининг ёрдамчи хўжалик қоровули Файзиев Ўлмас Мансурович ( Бухоро вилояти Вобкент туманида 1966 йилда туғилган, оилали 3 нафар фарзанди бор, маълумоти ўрта, темир йўлда иш стажи 2004 йилдан) билан оғир бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Бахтсиз ходиса тафсилоти:
2022-йил 18-июнь куни тахминан соат 07-00 лар атрофида Қоровулбозор бекати ёрдамчи хўжалик қоровули(йирик ва кичик шохли молларни боқиш учун вақтинчалик тўлов шарти билан қабул қилинган) Ў. Файзиев катта шохли моллар фермасида жадвал бўйича ўз хизмат вазифасини бажараётганда яни йирик шохли молларни далага хайдаш вақтида, ўзининг эхтиётсизлиги туфайли йирик шохли молнинг сузиши оқибатида тан жарохати олган. Воқеага яқин жойда бўлган дам олишдаги корхона ишчиси Жўраев Бахтиёр 1-ёрдам кўрсатиб, Ў.Файзиевнинг илтимосига кўра енгил автомашина чақиртириб, Қоровулбозор туманида жойлашган уйига жўнатган.
Ў.Файзиев корхона рахбариятини ушбу холат бўйича огохлантирмасдан ўзининг яшаш худудидаги Вобкент туман тиббиёт бирлашмасига мурожат қилганида унга шифокорлар томонидан “чап томон қовурғаси тан жарохати” олганлиги ташхиси қўйилган. Тиббиёт бирлашмасига бориб ўрганилганда Ў.Файзиевнинг ахволи яхши эканлиги аниқланди.

  1. Оғир бўлмаган

2022 йил 04-июль куни Самарқанд электр таъминоти дистанциясига (ЭЧ-8) Қарашли Маржонбулоқ контакт тармоғи (ТКТ-15) бўлими, электр хавфсизли бўйича IV – малакавий гуруҳи электромонтёри Нуралиев Жўрабек Ўткир ўғли (1997 – йил 27 – октябр Жиззах вилояти, Ғаллорол туманида туғилган, маълумоти ўрта махсус, уйланган, икки нафар фарзанди бор, темир йўлдаги иш стажи 2017 йилдан) билан оқибати оғир бўлмаган бахтсиз ҳодиса содир бўлган.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling