Ўзбекистон темир йўллари” аж қўқон минтақавий темир йўл узели Қўқон электр таьминоти масофаси


Download 1.15 Mb.
bet13/20
Sana08.04.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1341240
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20
Bog'liq
МЕХНАТ МУХОФАЗАСИ БЎЙИЧА ТЕХ МАШҒУЛОТ КОНСПЕКТ ЯНВАРь - для слияния

Оғир бўлмаган

2022 йил 20 октябр куни тахминан соат 00-20 лар атрофида Жиззах 2- Чаманзор перегони 3550 кмдаги қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида “Ўзбекистон ” локомотив депоси поезд машинисти Абдуқодиров Абдурашид Абдувалиевич (1973 йил 31 октябрда туғилган) ва машинист ёрдамчиси Таджибаев Батир Джўрабаевич (1973 йил 14 апрелда туғилган)лар бошқарувидаги UzTE16M3-035 русумли тепловози, 3801-сонли юк состав юкланган юк машинаси (цементовоз) билан тўқнашиши натижасида автохалокат рўй берган, натижада электровоз кабинасида бўлган машинист А.А. Абдуқодиров ва машинист ёрдамчиси Б.Д. Таджибаевлар тан жарохати олган. Жабирланган ходимларга биринчи ёрдам кўрсатилиб Ховос бирлашган тармоқ шифохонасига жўнатилган. Шифокорларнинг тиббий хулосасига кўра машинист А.А. Абдуқодировга чап кўкрак қафаси, чап тизза бўғини, чап болдир юмшоқ тўқималарини лат ейиши ва машинист ёрдамчиси Б.Д. Таджибаевга ўнг кўкрак 6-7 қовурғалари ёпиқ силжимай синиши, ўнг сон юмшоқ тўқималари лат ейиши ташхислари қўйилган. Натижада гурухий оқибати оғир бўлмаган бахтсиз ходиса рўй берган.

  1. Оғир бўлмаган

Ўзбекистон” локомотив депоси (ТЧ-1) Мароқанд филиали хайдовчиси Остонов Илёс Рахматуллаевич (Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 1967 йил 07 октябрда туғилган, оилали 4 нафар фарзанди бор, маълумоти ўрта, темир йўлдаги иш стажи 1990 йилдан) 26 феврал куни соат 300 га локомотив бригадаси уйидан олиб келиш топшириғини олган. И.Р.Остонов ўзига бириктирилган давлат рақами 10/457 САА бўлган DAMAS русумли автомашинада локомотив бригадаларини ўйидан олишга кетаётган вақтида махалла ҳудудига келганда, нотаниш автомашина хизмат DAMAS ининг йўлини тўсиб тўхтатган. Автомашина ҳайдовчиси бегона шахс И.Р. Остонов олдига келиб, “бу ерда нима қилиб юрганлигини” сўраган, И.Р.Остонов “локомотив депода ишлашини, шу маҳалладан локомотив бригадаларини ишга олиб кетиш учун келганлигини” айтади. Шу пайт бегона шахс ҳайдовчи И.Р.Остоновни бесабаб урган.

  1. Оғир

2022 йил 02 ноябр куни тахминан 16-00 ларда “Қуюв механика заводи” ШКнинг ёпиқ вагонларни қуриш цехи пармаловчиси Махкамов Ахроржон Махсуджон ўғли (1996 йил туғилганб, маълумоти ўрта махсус, темир йўлда иш стажи 2017 йилдан) электр кўприкли ва махсус ускуна (оснастка для установки поглащающего аппарата) ёрдамида вагон ромига автоулагичнинг зарба сщндирувчи ыисмини (поглащающего аппарата) щрнатиш ишларини олиб борган.
Мувозанатлаштирувчининг (противовес) жойидан силжиши ва юк вагонининг ромига урилиши оқибатида махсус ускуна ўз мувозанатини кескин йўқотиши натижасида А.М.Махкамовнинг чап қўлининг IV-V бармоқлари шикастланган.
Пармаловчи А.М.Махкамов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалига олиб борилган ва жарроҳлик муолажаларидан сўнг Жамиятнинг марказий касалхонасига ёткизилган. Шифокорларнинг берган хулосасига кўра А.М.Махкамов чап қўли IV-V бармоқларининг асосий фалангасининг очиқ синиши ва суякларининг силжиши натижасида оғир турдаги тан жарохатини олган ва А.М.Махкамовнинг чап қўлига Илизатор аппарати ўрнатилган. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

  1. Оғир

2022 йил 15 ноябр куни тахминан 16-40 ларда атрофида йўл хўжалиги бошқармасига қарашли 279-сонли йўл машина станцияси ишчи ходимлари Қирқ-қиз станциясининг 3 йўлда капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш жараёнида йўл созловчи Алдаберганов Жанболта Қуралбаевич ( 1980 йилда туғилган, маълумоти ўрта, темир йўлидаги иш стажи 2003 йил 24 декабьрдан) рельс шпаллар панжарасини ётқизувчи лыжани тушириш жараёнида касбий йўриқномада кўрсатиб ўтилган лом ёрдамида тушириш кераклиги талаб қилинган, лекин йўриқнома талабига амал қилмасдан қўли ёрдамида тушураётганда ўзининг эхтиётсизлиги туфайли лыжа ағдарилиб Ж. Алдабергановнинг чап қўлининг III ва IV бармоқлари лыжа ва портал ролиги орасида қисилиб қолиши натижасида жарохат олган.
Йўл созловчи Ж. Алдабергановга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб Қўнғирот тез тиббий ёрдам шифохонасига олиб борилган. Шифоокорлар томонидан берилган тиббий хулосага асосан Ж. Алдабергановнинг “Чап қўлнинг IV-бармоғи тирноқ фалангасининг травматик ажралиши ва чап қўлнинг III-бармоғи тирноқ фалангасининг юмшоқ тўқималарининг ёрилиши. Тўқималарнинг эзилиб йиртилиши” турдаги оғир тан жароҳати олганлиги ташҳиси қўйилган ва жарроҳлик йўли билан IV-бармоғининг тирноқ фалангаси олиб ташланган. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

  1. Оғир

2022 йил 07 ноябрь куни “Тошкент МТУ” УК га қарашли Тошкент темир йўл масофасининг (ПЧ-2 ПД-6) Янгийўл-Пахта бекатлари оралиғининг 3397 км да жойлашган бошқариладиган темир йўл кесишмаси навбатчилари йўл устаси Қ.Жумабаев томонидан харакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кесишма худудида аниқланган камчиликни бартараф қилиш, яъни темир йўлни лойлардан тозалаш ишларига жалб қилинган навбатчилар: А.Юсупов, Ш.Юлдашев, Р.Сатторовлар (уларни дам олиш кунлари бўлса ҳам йўл устаси Қ.Жумабоев томонидан ишга жалб қилинган) йўл бригадири Ш.Жўрабоев бошчилигида ишни бошлашган. Соат 12:30 лар атрофида ишни тугатиб, иш қуролларини кесишмаси навбатчиси хонасининг ертўласига жойлаштиришни бошлаган. Сатторов Расул Хасратқулович (1966 йилда туғилган, маълумоти ўрта, темир йўлда иш стажи 1995 йилдан) лом ва белкуракни ертўла деворига суяб қўйиш вақтида белкурак ерга сирпаниб тушган ва белкуракни олиб жойига тўғрилаб қўйиш мақсадида пастга энгашганда ерда турган домкратни кўрмай қолган ва домкратнинг дастагига чам кўзининг пастки қисми билан урилган. Р.Х.Сатторов йўл бригадири Ш.Жўрабоев ҳамрохлигида Янгийўл шаҳар касалхонасига биринчи тиббий ёрдам олиш учун боришган. Шифокорлар томонидан Р.Х.Сатторовга “Чап кўз олмасининг ўрта даражадаги контузияси, конюнктиванинг йиртилиши, кўз қовоғининг юқори қисми гематомаси” турдаги оғир тан жарохати олганлиги ташхиси қўйилган ва жамият марказий клиник касалхонасига даволаниш учун ётқазилган.


Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling