Ўзбекистон темир йўллари” аж қўқон минтақавий темир йўл узели Қўқон электр таьминоти масофаси


Download 1.15 Mb.
bet11/20
Sana08.04.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1341240
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
Bog'liq
МЕХНАТ МУХОФАЗАСИ БЎЙИЧА ТЕХ МАШҒУЛОТ КОНСПЕКТ ЯНВАРь - для слияния

Бахтсиз ходиса тафсилоти:
2022-йил 04-июл куни тахминан соат 16-30 лар атрофида Ж.Ў.Нуралиев хизмат вазифасини бажариш учун 4 – сонли наряд – ижозат асосида иш бошига электр хавфсизлиги бўйича V - малакавий гуруҳи электромонтёри У.Қодиров ва олти кишидан иборат бригада аъзолари билан Ғаллаорол – Сангзор темир йўл бекатлари оралиғи 3626 км 8 пикетда 10 кВли хаво электр узатиш линиясини аввал демонтаж қилинган 91 ёғоч устунининг бетон устунча (пасынка)сини ердан казиб олиш вақтида, электромонтёр Ж.Нуралиев қўли сирпаниб кетиши оқибатида мувозанатини йўқотиб юзининг чап томони билан бетон устунча (пасынка)га урилган, Ж.Нуралиев зарба таъсирида ўзини ёмон ҳис қилганлиги сабабли Жиззах вилояти шифохонасига олиб борилган. Воқеа тафсилотлари ўргнаилмоқда.

  1. Оғир

2022 йил 04 июл кунги №1263а сонли НГ З.Э. Махаматовнинг телеграмма кўрсатмасига асосан, 2022 йил 04-июль куни “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК га қарашли фуқаро иншоотларини қуриш филиалининг участка бошлиғи Отақулов Рустам Қаюмович(1973 – йил 5 –апрел Самарқанд вилояти, Ургут туманида туғилган, оилали 3 нафар фарзанди бор, темир йўлдаги иш стажи 1994 йилдан) билан оқибати оғир бўлган бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Бахтсиз ходиса тафсилоти:
2022-йил 01-июл куни тахминан соат 14-30 лар атрофида Тошкент транспорт университети худудидаги қурилиш обектида демонтаж қилинган бинонинг чамаси 25-30см баландликда бўлган бузилмай қолган кафелдан бўлган пол қисмига чап оёғини қўйган вақтида Р.Қ. Отақулов ўзини эхтиётсизлиги оқибатида ўз мувозанатини йўқотиб чап елкаси билан пол қисмига йиқилиб тан жарохати олган.
Унга 1-тиббий ёрдам кўрсатилиб, Тошкент шахар травматология ва ортопедия илмий тадқиқот институтининг шошилинч бўлимига олиб борилган. Шифокорларнинг бирламчи хулосасига асосан Р.Қ.Отақуловнинг чап елка суяги хирургик бўйинчасидан ёпиқ синиб силжиганлиги, катта дўнглиги узилиши ташхиси қўйилган.
Воқеа тафсилотлари ўргнаилмоқда.

  1. Оғир

2022 йил 12-август куни тахминан соат 10-30 лар атрофида “Қўнғирот МТУ” УК қарашли Қўнғирот темир йўл масофаси (ПЧ-25) қурилиш цехи ишчилари Юлдашев Шавкат Тузелбаевич (1973 йил 01 декабрда туғилган, оилали, 3 нафар фарзанди бор, темир йўлда иш стажи 2014 йилдан), О.Пирланов, О.Жалгашов ва И.Шукириллаевлар корхона маъмурий биноси орқа томонини оҳаклаш ишларини олиб бориш учун 2.40 метр баландликдаги ҳавозани (строительные леса) кўчириш мақсадида 4 та томонини кўтариб силжитиб бўлгач, қурилиш ишчиси Ш.Юлдашев ҳавозанинг ичкари тарафига кириб пастки қисмининг паст баландлигини тўғрилаш учун ёғоч бўлагини қўймоқчи бўлган ва шу вақтда тепа қисмидаги 1 дона ёғоч тахта (узунлиги 270 см, эни 17 см, қалинлиги 5 см ва оғирлиги тахминан 10 кг атрофида) 1.5 метр баландликдан Ш.Т.Юлдашевнинг орқа қисмига тушиб кетган.
Ш.Т.Юлдашевга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Қўнғирот темир йўл шифохонасига олиб борилган. У ерда шифокорлар томонидан “Кўкрак қафасининг лат ейиши, тананинг кўндаланг суякларни синиши, VII қовурғанинг синиши” оғир бўлган ташҳиси қўйилган. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.


Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling