«Ўзбекистон темир йўллари»


Download 384 Kb.
bet1/16
Sana14.01.2023
Hajmi384 Kb.
#1092868
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Олий Математика Сиртки ИД 2019


«ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ» АЖ
ТОШКЕНТ ТЕМИР ЙЎЛ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
“Рўйхатга олинди” Ўқув ишлари бўйича проректор
№____________ Ғуломов А.А. ______________

“ ___ ” ______ 2019 йил “____”____________ 2019 й.


ОЛИЙ МАТЕМАТИКА”


фани бўйича
ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУР
Сиртқи таълим шакли учун



Билим соҳаси:

100000

  • Гуманитар




300000

  • Ишлаб чиқариш-техник соҳа




600000

  • Хизматлар соҳаси

Таълим соҳаси:

110000

  • Педагогика




310000

  • Муҳандислик иши




340000

  • Архитектура ва қурилиш




610000

  • Хизмат кўрсатиш соҳаси




620000

  • Транспорт

Таълим йўналишлари:

5310200

– Электр энергетика (темир йўл транспорти)

5310600

– Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси (локомотивлар)




5310600

– Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси (вагонлар)




5310700

– Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологияси (темир йўл транспорти)




5311000

– Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (темир йўл транспорти)




5330200

–Информатика ва ахборот технологиялар (темир йўл транспортида).




5340200

– Бино ва иншоотлар қурилиши (темир йўл бинолари)




5340200

– Бино ва иншоотлар қурилиши (темир йўллар)




5340600

– Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси (темир йўллар)




5610600

–Хизмат кўрсатиш техникаси ва технологияси (хизмат кўрсатиш тармоқлари бўйича)




5620100

–Ташишни ташкил этиш ва транспорт логистикаси (темир йўл транспорти)

ТОШКЕНТ-2019
Ишчи ўқув дастур Ўзбекистон Республикаси ОЎМТВ томонидан тасдиқланган намунавий ўқув режа ва фан дастури асосида тузилган.
Фаннинг ишчи ўқув дастури институт Илмий-услубий кенгашининг йиғилишида муҳокама қилинган ва тасдиқланган (2019 йил “___“ ________ даги “_____” - сонли баённома).


Семестрлар бўйича ўқув юкламаси ҳажми



Т/р

Семестрлар

Умумий юклама

Аудитория машғулотлари тури бўйича ўқув юкламалари тақсимоти (соат)

Мустақил таълим (соат)

Жами

Маъруза

Амалий машғулот

Лабора
тория

Курс иши (лойихаси) ЛҲИ

Мустақил иш (соат)

1

1

120

30

12

18

-

60

30

2

2

120

30

12

18

-

60

30

3

3

116

30

12

18

-

56

30

Жами

356

90

36

54

-

176

90



Тузувчилар:
Эшмаматова Д.Б., “Олий математика” кафедраси мудири, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Каримов А.М., физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Эшқобилов А.А. – “Олий математика” кафедраси катта ўқитувчиси.

Фаннинг ишчи ўқув дастури Қурилиш факультети Илмий-услубий Кенгашида кўриб чиқилган (2019 йил “___“ ________ даги “_____” - сонли баённома) ва факультет Илмий Кенгашига тавсия қилинган (20___ йил “___“ ________ даги “_____” - сонли баённома).




Қурилиш факультети Илмий
Кенгаш раиси Бабаев А.Р.


Қурилиш факультети Илмий-услубий
Кенгаш раиси Раупов Ч.С.

Кафедрада кўриб чиқилган ва Қурилиш факультети Илмий-услубий Кенгашига тавсия қилинган (2019 йил “___” июндаги “___” - сонли баённома).


Олий математика” кафедраси мудири Эшмаматова Д.Б.


Фанининг долзарблиги ва олий касбий
таълимдаги ўрни
Ушбу ишчи ўқув дастурида “Олий математика” фанига тегишли бўлган барча мавзулар бўйича талабаларга Давлат таьлим стандартлари асосида етказилиши шарт бўлган билимлар ва кўникмалар тўла қамраб олинган. Унда “Олий математика” фанининг ўқитилиши таьлим йўналишларига мос ҳолда режалаштирилиши кўзда тутилган.
“Олий математика” фани техника олий ўқув юртларида муҳим ва ҳал қилувчи ўринда туради. Замонавий ахборот технологияларининг жадал ривожланиши ва инсон фаолиятининг барча жабҳаларида кенг қўлланилиши Математика фанининг аҳамиятини янада оширди. Бу эса муҳандис мутахассисларнинг юқори фундаментал билим савияларига доир талабларни янада кучайтирди.
“Олий математика” фани математика ва табиий-илмий фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, 1- ва 2-курсларда ўқитилиши мақсадга мувофиқ. Мазкур фан табиий-илмий фанларнинг назарий ва услубий асосини ташкил қилиб, ўз навбатида умумкасбий ва мутахассислик фанлари учун замин бўлиб хизмат қилади.


Фаннинг мақсади ва вазифалари
“Олий математика” фани техника олий ўқув юртларида муҳим ва ҳал қилувчи ўринда туради. Замонавий ахборот технологияларининг жадал ривожланиши ва инсон фаолиятининг барча жабҳаларида кенг қўлланилиши Математика фанининг аҳамиятини янада оширди. Бу эса муҳандис мутахассисларнинг юқори фундаментал билим савияларига доир талабларни янада кучайтирди.
“Олий математика” фанини ўрганишнинг асосий мақсадлари: талабаларда мантиқий фикрлашни ривожлантириш, махсус, умумкасбий, табиий-илмий фанларни ўрганиш учун зарур бўлган замонавий билим кўникмаларни тўла эгаллаш ва математик усулларни танлаб олинган сохаларида кенг қўллашга тайёрлашдан иборатдир.
Фаннинг вазифаси билим ва кўникмаларни қуйидаги йўналишлар бўйича шакллантиришдан иборат: мантиқий фикрлашда математик билим даражасини ошириш, мухандислик масалаларини қўйиш ва ва ечишда фундаментал кўникмаларни ошириш, татбиқий мухандислик масалаларини математик моделлаштириш, ечиш ва мустақил равишда математик адабиётлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.
“Олий математика” фанининг муайян сохалардаги аҳамиятини қуйидаги йўналишларнинг таклиф ва истаклари бўйича намуна сифатида келтирамиз.
Энергетика йўналиши бўйича, чизиқли алгебра, математик анализ, дифференциал тенгламалар, майдонлар назарияси ва математик статистика каби мавзуларга эътиборни кучайтириш керак.
Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи (темир йўл транспортида сув таъминоти ва канализация тизимлари) йўналиши бўйича аналитик геметрия, дифференциал ва интеграл ҳисоб, дифференциал тенгламалар системаси,математик статистика асосида тажрибаларни режалаштириш усуллари кенг қўлланилади.
Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси (темир йўллар) йўналиши бўйича векторлар алгебраси, чизиқли алгебраик тенгламаларни ечиш, математик анализ, дифференциал тенгламалар, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кенг ишлатилади.
Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси йўналиши бўйича математик анализ, математик-физика тенгламалари, тажрибиларни режалаштириш ва сонли ҳисоблаш усуллари муҳум ахамият касб этади.
Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари йўналиши бўйича чизиқли алгебра, математик анализ, дифференциал тенгламалар, математик-физика тенгламалари, сонли ечиш усулларининг ахамияти юқоридир.
Бинолар ва иншоотлар қурилиши йўналиши бўйича чизиқли алгебра, дифференциал ҳисоб, функциянинг экстремумини топиш, эҳтимоллар назарияси асосий қисмлардир.
Дастур умумилмий, умумкасбий ва махсус фанларни ўзлаштириш, математик усулларни муҳандислик ишларига тадбиқ қилиш, талаб қилинган кўникмаларни ривожлантириш учун зарур бўлган ҳажмда тузилди.
Дастур “Олий математика” фанининг асосий бўлимларини ўз ичига жамлаган, зарурат туғилганда муайян йўналишлар учун ажратилган соатга қараб ишчи дастурни таълим йўналишларига мослаштириш мумкин.



Download 384 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling