Самарқанд давлат университети География ва экология факультети илмий техник кенгашининг сонли йиғилиш баённомасидан


Download 44.5 Kb.
Sana21.01.2023
Hajmi44.5 Kb.
#1106742
Bog'liq
кучирма ҳисобот


Самарқанд давлат университети География ва экология факультети илмий техник кенгашининг ____ сонли йиғилиш баённомасидан
КЎЧИРМА
10.12.2022




Қатнашдилар:География ва экология факультети декани доц.А.Х.Равшанов, илмий техник кенгаш раиси доц.О.Муҳамедов ва илмий техник кенгаш аъзолари, факультет I, II ва III босқич таянч докторантлари.



Кун тартиби
1. География ва экология факультетининг I, II ва III босқич таянч докторантлари диссертация ишларининг бажарилиш ҳолати, олиб бораётган илмий тадқиқотлари хусусида.
2. Ҳар хил масалалар
Биринчи масала юзасидан факультет Илмий техник кенгаш раиси доц.О.Муҳамедов таянч докторантларнинг режа асосида ярим йиллик илмий ишларини олиб бориш ҳисоботини эшитиш учун сўзни Экология ва ҳаёт фаолияти кафедраси I босқич таянч докторанти О.Мирзамуродов берди.
Сўзга чиқди: Экология ва ҳаёт фаолияти кафедраси I босқич таянч докторанти О.Мирзамуродов сўзга чиқиб - Илмий раҳбар билан биргаликда маслаҳатлашиб тўпланган материаллар асосида диссертация ишини бажариш юзасидан режа ишлаб чиқилиб мундарижа тузилди. Илмий мавзу юзасидан 14 дан ортиқ хорижий ва махаллий илмий адабиётлар, 11 га яқин диссертация ва авторефератлар билан танишиб чиқилди. Назарий-методологик дастур асосида ихтисослик бўйича назарий асослар ҳамда илмий тадқиқот усуллари ўрганилди.
Scopus ва Science Direct маълумотлар базасидан, ахборот-ресурс марказларидан 30 га яқин илмий мақолалар, янги адабиётлар ва диссертациялар олиниб таҳлил қилинди ва керакли маълумотлар диссертация ишини ёзишда фойдаланиш учун олинди. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг машғулотларига қатнашдим. Scopus ва Science Direct маълумотлар базасидан, ахборот-ресурс марказларида илмий мақолалар, янги адабиётлар ва диссертациялар фонди билан танишиб кўплаб мақола ва адабиётлар олинди ҳамда маълумотлар қайта ишланди.
Диссертация бўйича илмий тадқиқот изланишларини олиб бориш учун Навоий шаҳри “КЎЛИ” “ХАТИРСНИ ҲУДУДИ ” “ПАХТАЧИ ТУМАНИ”
сув омборларига бориб тадқиқот ишларини олиб бордим.
Сув типларини ўрганиш учун хариталар, гидробионтларни йиғиш бўйича керакли асбоб ва жихозлар тайёрланди.Тадқиқот объекти бўйича экспедициялар амалга оширилди, сув омборларида тарқалган гидробионтлар бўйича материаллар терилди.
Илмий раҳбар билан терилган материаллар ўрганилиб, натижалар таҳлил қилинмоқда.
Илмий-тадқиқотлар натижалари бўйича халқаро ва республика илмий журналларига конференцияларида иштирок этиш учун илмий раҳбарим билан биргаликда мақолалар тайёрладим.
1. Боймуродов Х.Т., Мирзамуродов О. Х. «Бюллетень науки практики» журналида “Фауна и экологические группи моллюсков водохранилиш Ўзбекистана” номли мақола чоп этилди. Нижвартовск., феврал -2022
2. Боймуродов Х.Т., Мирзамуродов О. Х. Популяции Colletopternum Cyrum Sogdianum в водных экосистемах Узбекистана. Химия, физика, биология, математика: теоритеские и прикладные исследованя. Москва 2022.
3. Боймуродов Х.Т., Мирзамуродов О. Х. Зарафшон дарёси қуйи оқими сув экотизими гидробионтлари фаунаси ва экологияси. O‘zbekiston tabiiy resurslardan foydalanish va qayta ishlash jarayonida atrof muhitni ifloslanish muammolari va yechimlari. Қарши 2022
4.Боймуродов Х., Мирзамуродов О., Алиев Б., Жалилов Ф., Сабохиддинов Б. Зарафшон дарёси ўрта оқими балиқчилик хўжаликлари сув экотизимларида тарқалган Unionidae оиласи, Sinanodonta уруғи гидробионтларининг озиқ-овқатда ва хўжаликдаги аҳамияти. Самарқанд 2022 йил. 25-27 б.
5.Боймуродов Х., Мирзамуродов О., Алиев Б., Сабохиддинов Б. ЎЗБЕКИСТОН СУВ ЭКОТИЗИМЛАРИДА ТАРҚАЛГАН UNIONIDAE ОИЛАСИ ИККИПАЛЛАЛИ МОЛЛЮСКАЛАРИНИНГ ОЗИҚ-ОВҚАТДА ВА ХЎЖАЛИКДАГИ АҲАМИЯТИ Самарқанд 2022 йил. 139-141 б.
6.Husniddin Boymurodov, Omon Mirzamurodov, Khojamurod Jabborov, Tozagul Jabbarova, Bakhtiyor Aliyev, Azamat Egamqulov CHANGES IN THE HABITATS OF THE UNIONIDAE, EUGLESIDAE, PISIDIDAE AND SORBICULIDAE SPECIES WITH THE CONSTRUCTION OF RESERVOIRS IN THE KASHKADARYA BASIN DUE TO CLIMATE CHANGE.BAKU RT&A, Special Issue № 4 (70) Volume17,November2022
7. Боймуродов Х.Т Мирзамуродов О.Х., Алиев Б.Х.,., Туреханов Ф.Ф., Саидқулов Ж.Р., Эгамқулов А.Н. Ўзбекистон сув экотизимларида тарқалган Corbiculа fluminalis нинг популяция кўрсаткичлари. Ўзбекистон аграр фани хабарномаси.Тошкент 2022 йил 6-сон
8.Мирзамуродов О.Х Навоий шаҳри ҳудудлари сув ҳавзаларидаги ифлослантирувчи моддалар таркиби ва миқдори. НамДУ илмий ахборотномасига мақола берилган.
9. Scopusга мақола берилган.


ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

1. 03.00.10 -Экология ихтисослиги I босқич таянч докторанти


О Мирзамуродов диссертация ишининг бажарилиш ҳолати қониқарли деб топилсин, уларни кейинги босқичга ўтказиш тавсия этилсин.
2. Ушбу қарорни тасдиқлаш факультет Кенгашидан сўралсин.
Илмий техник кенгаш раиси: доц.Муҳамедов О


Илмий техник кенгаш котиби: асс.А.Эгамқулов



Download 44.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling