«Ўзбекистон темир йўллари»
Download 384 Kb.
|
Олий Математика Сиртки ИД 2019
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустақил ишлар Мустақил таълим ташкил этишнинг шакли ва мазмуни.
Жами - 54 соат.
Лаборатория машғулотларининг мавзулари Фан дастурида лаборатория машғулотларини бажариш кўзда тутилмаган. Курс иши (лойиҳаси) нинг мавзулари Фан дастурида курс иши, курс лойиҳасини бажариш кўзда тутилмаган Лойиҳа-ҳисоб ишининг мавзулари 1. Олий алгебра элементлари ва аналитик геометрия. 2. Математик анализ. Лимитлар ва ҳосила 3. Аниқмас интеграл. Аниқ интеграл. 4. Оддий дифференциал тенгламалар. 5. Қаторлар. 6. Эҳтимоллар назарияси. Мустақил ишлар Мустақил таълим ташкил этишнинг шакли ва мазмуни. «Олий математика» бўйича талабанинг мустақил таълими шу фанни ўрганиш жараёнининг таркибий қисми бўлиб, услубий ва ахборот ресурслари билан тўла таъминланган. Талабалар аудитория машғулотларида профессор-ўқитувчиларнинг маърузасини тинглайдилар, мисол ва масалалар ечадилар. Аудиториядан ташқарида талаба дарсларга тайёрланади, адабиётларни конспект қилади, уй вазифа сифатида берилган мисол ва масалаларни ечади. Бундан ташқари айрим мавзуларни кенгроқ ўрганиш мақсадида қўшимча адабиётларни ўқиб рефератлар тайёрлайди ҳамда мавзу бўйича тестлар ечади. Мустақил таълим натижалари рейтинг тизими асосида баҳоланади. Уйга вазифаларни бажариш, қўшимча дарслик ва адабиётлардан янги билимларни мустақил ўрганиш, керакли маълумотларни излаш ва уларни топиш йўлларини аниқлаш, интернет тармоқларидан фойдаланиб маълумотлар тўплаш ва илмий изланишлар олиб бориш, илмий тўгарак доирасида ёки мустақил равишда илмий манбалардан фойдаланиб илмий мақола ва маърузалар тайёрлаш кабилар талабаларнинг дарсда олган билимларини чуқурлаштиради, уларнинг мустақил фикрлаш ва ижодий қобилиятини ривожлантиради. Шунинг учун ҳам мустақил таълимсиз ўқув фаолияти самарали бўлиши мумкин эмас. Уй вазифаларини текшириш ва баҳолаш амалий машғулот олиб борувчи ўқитувчи томонидан, конспектларни ва мавзуни ўзлаштириш даражасини текшириш ва баҳолаш эса маъруза дарсларини олиб борувчи ўқитувчи томонидан ҳар дарсда амалга оширилади. 1-семестр
Download 384 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling