Ўзбекистон тумани хтб тасарруфидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг 51 -сонли буйруғидан кўчирма
Download 15.27 Kb.
|
Ички рўйхат буйруқ
Ўзбекистон тумани ХТБ тасарруфидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг 51 -сонли буйруғидан кўчирма 2020 йил 3-февраль Нурсух қишлоғи Ўқувчиларни мактаби ўқувчиларини ички рўйхатига олиш ва уларга устоз бириктириш тўғрисида Мактабда таълим олаётган ижтимоий носоғлом, нотинч, махсус ҳисобдан чиқарилган оила фарзандлари, хулқида ўзгариши бор ва мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчиларни ўқув машғулотларидаги иштироки, уларни турли тўгаракларга жалб этиш, маънавий етук, баркамол шахс бўлиб етишишларини доимий назорат қилиш мақсадида БУЮРАМАН Мактабда таълим олаётган ижтимоий носоғлом, нотинч, махсус ҳисобдан чиқарилган оила фарзандлари, хулқида ўзгариши бор ва мунтазам дарс қолдирувчи қуйида номлари кўрсатилган ўқувчилар мактабнинг ички рўйхатига олинсин. Мактабнинг ички рўйхатига олинган ўқувчиларни ўқув машғулотларига, фан ва ташаббус юзасидан тўгаракларига иштирок этишлари, маънавий етук, баркамол шахс бўлиб етишишларини доимий назорат қилишни қуйидагилар мураббий этиб бириктирилсин: Ғуломова Шаходатхон Рустамжон қизи - 10 “Б” синф раҳбари С.Рахмоновага, Инглиз тили фан тўгараги – Х.Эсоналиевага, МФЙдан раис Х.Қўлдашевга; Ғуломова Муаззасхон Рустамжон қизи - 7 “Д” синф раҳбари У.Рахмоновга, Математика фани тўгараги – С.Исақовага, МФЙдан раис Х.Қўлдашевга; Ғуломов Хафизуллох Рустамжон ўғли - 4 “Б” синф раҳбари Д.Махмудовага, математика фани тўгараги Д.Махмудовага, МФЙдан раис Х.Қўлдашевга; Хошимов Диёрбек Аброржон ўғли - 7 “Б” синф раҳбари О.Абдунахимовага, “Ёш ихтирочилар” тўгараги – Н.Абдурахмоновага, МФЙдан раис Х.Қўлдашевга; Тожиматова Рахимахон Шухратжон қизи - 9 “Д” синф раҳбари Д.Йўлчиевага, Математика фани тўгараги – Н.Тожиевага, МФЙдан раис Х.Қўлдашевга; Исломов Асрорбек Иқболжон ўғли - 7 “Э” синф раҳбари М.Боратовага, “Ёш ихтирочилар” тўгараги – Н.Абдурахмоновага, МФЙдан вакил А.Дадажоновага; Алижонов Асадбек Ахаджон ўғли - 11 “Б” синф раҳбари М.Хакимовага, “Ёш математиклар” тўгараги – М.Тўхтабоевга, МФЙдан вакил Р.Тожиматовага бириктирилсин. Мактабнинг ички назоратида турадиган ўқувчиларга бириктирилган масъулларга: Ўқувчини ўз назоратига олиш; Дарслардаги иштирокини доимий назорат қилиш; Дарс машғулотларига иштироки ва тўгараклардаги фаоллигини кузатиб бориш; Ота-онаси билан доимий мулоқотда бўлиш; Ўқувчида бўладиган ўзгаришларни кузатиш ва бўладиган ўзгаришларни масъулларга хабар бериб туриш; Ўқувчи билан ишлаб соғлом фикрлашини ва бўладиган камчиликларини ьартараф этишда кўмаклашиш вазифаси юклатилсин. Ўқувчи билан якка тартибда иш олиб бориш юзасидан иш режа тузиб, ўқувчи билан олиб борилган ишларга оид йиғма жилд шакллантириб бориш вазифаси юклатилсин. Ушбу ўқувчилар билан психологик-педагогик ишларни ташкил этиш, уларнинг ота-оналари билан психологик тушунтириш ишларини олиб бориш мактабнинг амалиётчи психологлари М.Ғофурова ва Н.Эрматовалар зиммасига юклатилсин. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилишни ММИБДЎ Х.Йигиталиева зиммасига юклатилсин. Кўчирма аслига тўғри: Мактаб директори: М.Холматова Download 15.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling