1.
|
Рахимов Абдухошим Абдукаримович
1969-йил
Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани,
ўзбек
|
|
Ўзбекистон тумани ихтисослаштирилган мактаб-интернати физика фани ўқитувчиси
|
“Халқ таълими аълочиси”
кўкрак нишони,
“Шуҳрат” медали
|
2011-йилда «Мустақилликнинг 20 йиллиги», 2015-йилда «Халк таълими аълочиси» кўкрак нишонлари билан, 2018 - йилда “Шуҳрат медали” билан мукофотланган.
2017-2018-йилларда ёш педагоглар учун «Мактабда физика фанини ўқитишдаги муаммолар ва уни бартараф этиш усуллари», «Дарс жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш», «Мураккаб мавзуларни ўқитишда интерфаол усуллардан фойдаланиш усуллари» мавзуларида семинар-тренинг машғулотларини ўтказган.
2020-2021-ўқув йилида 11-синф ўқувчиси Рустамов Шоҳруҳ фан олимпиадасининг вилоят босқичида 4-ўринни эгаллаган. 2020-2021-ўқув йилида Муҳиддинов Салоҳиддин KIUF олимпиадасида фахрли 2-ўринни эгаллаганлиги учун давлат гранти асосида Корея университетининг Фарғона филиалига имтиёз асосида қабул қилинган.
2021-2022-ўқув йилида 11-синф ўқувчиси Шокиралиев Шаҳзодбек фан олимпиадасининг вилоят босқичида 5-ўринни, 2022-2023-ўқув йилида 10-синф ўқувчиси Исақжонов Муҳсинжон фан олимпиадасининг вилоят босқичида 3-ўринни эгаллаган.
2022-2023-ўқув йилида Фарғона вилояти Агентлик тизимидаги мактабларнинг физика фани ўқитувчиларига тренерлик қилиб келмоқда.
Устознинг иш фаолияти давомида 300 дан зиёд шогирдлари нуфузли ОТМларни тугаллаб халқ хўжалигининг турли сохаларида фаолият кўрсатиб келмоқда.
|