Ўзбекистон тупроқлари ва улардан қишлоқ ХЎжалигида самарали фойдаланиш


Download 354.71 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/24
Sana26.10.2023
Hajmi354.71 Kb.
#1722809
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
100 Ўзбекистон тупроқлари ва улардан қишлоқ хўжалигида самарали

SERHOSIL - Биопрепарати (Scenedesmus авлодига ман-
суб яшил микросувўтлари)
Экологик хавфсиз Serhosil биопрепарати Scenedesmus 
авлодига мансуб яшил микросувўтидир. Биопрепаратни 
барча қишлоқ хўжалик экинлари уруғларига экишдан олдин 
ишлов бериш, илдиз (суғориш) ва баргларга пуркаш орқали 
озиқлантириш орқали қўллаш мумкин. Serhosil биопрепара-
тининг асосий афзалликларидан бири инсон ва ҳайвонлар-
га зарарсизлиги, тупроқдаги микрорганизмлар учун фойда-
ли эканлиги ҳисобланади.


41
ЎЗБЕКИСТОН ТУПРОҚЛАРИ ВА УЛАРДАН ҚИШЛОҚ 
ХЎЖАЛИГИДА САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ
100–китоб
 ТУПРОҚНИ ЎСИМЛИК ҚОЛДИҚЛАРИ
БИЛАН МУЛЬЧАЛАШ
Тупроққа 
ноанъанавий 
усулларни қўллаш, яъни ўсим-
лик поялари, сидерат экинлар-
ни тўлиқ тупроққа қайтариш 
экинлар ҳосилдорлигига ўз 
таъсирини кўрсатиши исбот-
ланган. Бу таъсирлар тупроққа 
қайтарилган биомасса тўлиқ 
чириб, органик ўғит кўринишига ўтганидан кейин янада 
сезиларли бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ўсимлик қол-
диқлари тупроқларнинг агрофизикавий ва агрокимёвий 
хоссаларига ижобий таъсир кўрсатади.
 ЕРЛАРНИНГ ДЕГРАДАЦИЯГА УЧРАГАНЛИК 
ҲОЛАТИНИ АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШДА ГАТ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Ҳозирги кунда, айниқса, деградациянинг олдини олиш-
га оид чора-тадбирларни режалаштиришдан аввал шундай 
тадбирларга муҳтож майдонларни аниқлаш, яъни ерларни 
деградацияга учраш хавфи даражасини аниқлаш ва баҳо-
лаш лозим. ХХ аср охирларида турли мавзудаги ахборот-
ларни бир тизимга бирлаштирувчи, фойдаланувчилар учун 
қулай, аниқ ва тушунарли тарздаги янги кўринишдаги гео-
график ахборот тизимлари вужудга келди. Одатда, бу анъ-
анавий усуллардан фарқли ўлароқ географик объект ва 
ҳодисаларни таҳлил ва моделлаштириш имкониятини бе-


42
100 китоб тўплами
рувчи, анъанавий иш усулларини маълумотлар базаси би-
лан боғлиқлилигини таъминловчи, янги маълумотлар ва 
уларнинг статистик таҳлили сўровини амалга оширувчи ком-
пьютер тизимларидан бири замонавий ГАТ технологиялари 
ҳисобланади. ГАТ технологиялари ахборотларни мунтазам
навбат билан, оператив равишда олиш, тупроқ типларини 
юқори аниқликда контурлаш, деградация хавфи бор ерлар-
ни аниқлаш ва баҳолаш, хариталаш, ўхшаш маълумотларни 
йиғиш ва таҳлил қилиш, керакли маълумотларни тезлик би-
лан топиш ва уларни фойдаланиш учун қулай кўринишда 
тасвирлаш имконини беради.

Download 354.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling