Ўзбекистон тупроқлари ва улардан қишлоқ ХЎжалигида самарали фойдаланиш


Download 354.71 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/24
Sana26.10.2023
Hajmi354.71 Kb.
#1722809
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
100 Ўзбекистон тупроқлари ва улардан қишлоқ хўжалигида самарали

 НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ТУПРОҚЛАРИ 
ВА УЛАРНИНГ ҲОЛАТИ
Лалми тўқ тусли бўз тупроқлар: эгри-бугри тоғолди ҳудуд-
ларининг текисликларида учрайди. Механик таркибига кўра ўрта 
қумоқли. Гумус миқдори 0,7-1,5%, азот миқдори 0,02-0,08% ни таш-
кил этади. Бу тупроқлар ўртача даражада сув эрозиясига учраган.
Суғориладиган типик бўз тупроқлар: эгри-бугри тоғол-
ди худудларининг текисликларида жойлашган. Механик 
таркибига кўра ўрта қумоқли, гумус миқдори 0,9-1,5%, азот
0,04-0,12%, ялпи фосфор 0,12-0,18%, калий эса 1,5-2,0% ни 
ташкил этади. Бу тупроқлар шўрланмаган.
Лалми типик бўз тупроқлар: тоғолди ҳудудларида уч-
райди. Механик таркибига кўра оғир қумоқли. Тупроқлар сув 
эрозиясига ўртача даражада чалинганлиги сабабли, гумус 
миқдори 0,7-1,0%, азот 0,03-0,06% ни ташкил этади.
Суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар: майда сойлар-
нинг конус ёйилмалари билан туташган тоғости қияли текис-
ликларида жойлашган. Ҳайдалма қатламда гумус миқдори 
0,7-1%, азот 0,04-0,06%, умумий фосфор 0,18-0,20% ва калий 
1,7-2,2% ни ташкил этади. Тупроқлар кам даражада шўрланган.
Лалми оч тусли бўз тупроқлар: Нурота ва Оқтоғнинг 
шимолий қисми тоғ ости қия текисликларида тарқалган. 
Механик таркибига кўра ўрта қумоқлидир. Гумус миқдори 
0,5-1,0% атрофида тебраниб туради. Ҳайдалма қатламдаги 
азотнинг миқдори 0,02-0,07% ни, ялпи фосфор 0,09-0,14% ни, 
калий эса 1,3-1,8% ни ташкил этади. Бу тупроқлар шўрхокси-
мон тупроқлар гуруҳига киритиш мумкин.
Суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқлар: Зарафшон 
дарёсининг учинчи террасасида учрайди. Механик таркиби-


13
ЎЗБЕКИСТОН ТУПРОҚЛАРИ ВА УЛАРДАН ҚИШЛОҚ 
ХЎЖАЛИГИДА САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ
100–китоб
га кўра, оғир ва ўрта қумоқли. Тупроқларда гумус миқдори 
0,8-1,7%, азот 0,05-0,12% га тенг. Тупроқлар кам шўрланган, 
айрим жойларда кам ва ўртача гипслашган.
Суғориладиган сур тусли қўнғир тупроқлар: тупроқлар 
тоғости нишабли қияликларида ривожланган. Механик тар-
кибига кўра ўрта ва енгил қумоқли. 30-50 см чуқурликда 
шағал ёки синиқ тошли-шағаллар учрайди. Янгидан суғо-
риладиган тупроқларда гумус миқдори 0,6-0,8% ни, азот
0,02-0,4% га тенг. Қадимдан суғориладиган тупроқларда гумус 
миқдори 1,2-1,5%, азот 0,06-0,09%, ялпи фосфор 0,05-0,16%, 
калий эса 1,2-2,0% атрофида тебраниб туради. Бу тупроқлар 
шўрланмаган ва кам шўрланган. 
Суғориладиган чўл-ўтлоқи тупроқлар: жуда зич ётқи-
зиқлар тўшалган қумли массивларда суғориш натижасида 
ҳосил бўлган. Сизот сувларининг сатҳи 2-3 метргача. Механик
таркибига кўра қумлоқ-қумли. Гумус миқдори 0,3-0,5%, азот 
0,01-0,03, фосфор 0,06-0,10% атрофида тебраниб туради. Ша-
мол эрозияси ва шўрланишга ўртача ва кам даражада учраган.
Суғориладиган тақир-ўтлоқи тупроқлар: Зарафшон-
нинг иккинчи қайирусти террасасида жойлашган. Механик 
таркибига кўра енгил ва ўрта қумоқли, 0,5-1 метр чуқурликда 
шағал учрайди. Гумус миқдори 0,6-1,3%, азот 0,04-0,08%, ялпи 
фосфор 0,10-0,12% ни ташкил этади. Тупроқлар кам ва ўртача 
даражада шўрланган.
Суғориладиган ўтлоқи тупроқлар: тоғости нишабли 
ҳудудлари ва дарё террасаларининг юқори қисмларида уч-
райди. Ҳайдалма қатламларда гумус миқдори 1-1,5%, азот 
0,07-0,12% ни ташкил қилади. Янгидан ўзлаштирилган туп- 
роқларда гумус миқдори 0,4-0,8%, азот 0,02-0,06% атрофи-
да тебраниб туради. Бу тупроқлар орасида шўрланмагандан 
тортиб кучсиз даражада шўрланган турлари учрайди.


14
100 китоб тўплами

Download 354.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling