Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари


Жарқўтон шаҳар-давлатининг бошқарув тизими


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/33
Sana14.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1772188
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   33
Bog'liq
ozbekiston hududida davlatchili

Жарқўтон шаҳар-давлатининг бошқарув тизими. Жарқўтон 
ѐдгорлигида сарой, ҳамда Жарқўтон олов ибодатхонаси ўрганилган
2
. Демак, 
Жарқўтонда давлатчиликнинг энг зарурий шартлари бўлган ҳукмдорлар 
гуруҳи тўлиқ шаклланган. Шундай бўлса-да, Жарқўтон ѐдгорлигини 
тадқиқотчилар давлатчиликнинг «чифдом» ѐки «карликовое» босқичига оид, 
- деган фикрга келган. Маълумки, «чифдом» бошқарув тизимининг 
шаклланмаган даврига хослиги билан характерланади
3
.
Бронза даврининг бошқа ѐдгорлиги Cополлитепа - юқори ривожланган 
фортификация, ҳунармандчилик, қабрларнинг дифференциал тенгсизлиги, 
бошқарув аппаратининг йўқлиги билан характерланади ва тарихий 
тараққиѐтнинг «чифдом» шаклига тўғри келади.
Жарқўтон 
саройининг 
аркда 
жойлашганлиги, 
маҳобатли 
фортификацияга эгалиги, ягона меъморий ечимда қурилганлиги Т.Ш. 
Шириновга бу иншоотни сарой деб аташга имкон берган
4
. Бизнинг 
фикримизча, бу бино Жарқўтоннинг илк даврларида жамоа сардорларининг 
қалъа-қўрғони бўлган. Ламберг-Карловский таърифлаганидек «қалъа»лар 
ишлаб чиқаришни, жамоани бошқариш вазифасини бажарган, аммо том 
маънодаги сарой эмас эди. 
Фикримизча, 
Жарқўтон 
шаҳар-давлатининг 
асосий 
бошқаруви 
«Жарқўтон олов ибодатхонаси»дир. №6 тепаликда жойлашган ушбу иншоот 
1
Аскаров А.А., Ширинов Т.Ш. Древнебактрийский храм огня в Южном Узбекистане / Градостроительство и 
архитектура. – Т. 1989. 
2
Аскаров А.А., Ширинов Т.Ш. Ранняя городская культура эпохи бронзы юга Средней Азии. Самарканд
1993. 
3
Васильев Л.С. Протогосударство - чифдом как политическая структура // Народы Азии и Африки. - М., 
1981, №6. - С.157-175; Крадин Н.Н. Вождество: современное состояние и проблемы изучения / Ранние 
формы политической организации. - М., 1995. - С.11-61; Зданович Д.Г. Синташтинское общество: 
социальные основы «квазигородской» культуры Южного Зауралья эпохи средней бронзы. - Челябинск, 
1997. - С. 79-82. 
4
Ширинов Т.Ш. Ранняя городская култура эпохи бронзы юга Средней Азии. Автореф.дисс. ... докт. ист. 
наук. - М., 1992. – С. 42. 


ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА ДАВЛАТЧИЛИКНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
(БАҚТРИЯ МИСОЛИДА) 
www.arxeologiya.uz 
22 
нафақат ибодатхона, балки сарой-ибодатхона вазифасини ўтаган. Сўнгги 
йилларда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, энг аввал бу ерда 
тўғри тўрт бурчак шаклли, монументал бино бунѐд этилган. Бу бинони аниқ 
ишонч билан сарой деб аташ мумкин. Негаки, бу ерда 7х7 метр кўламли 
қабулхона, унинг атрофида йўлаксимон хоналар қурилиб, оқ гипс билан 
сувалишидан ташқари, деворларга от тасвири ифодаланган терракот 
ҳайкалчаларнинг ѐпиштирилиши саройларга хос безак усулидир.
Иккинчи қурилиш даврида бу ерда А.А. Асқаров ва Т.Ш. Ширинов 
томонидан ўрганилган «Жарқўтони олов» ибодатхонаси қурилади, яьни бу 
ерда 5 метр қалинликдаги мудофаа деворига эга бўлган тўғри тўрт бурчак 
шаклли сарой-ибодатхона бунѐд этилади. Бу бинони сарой-ибодатхона деб 
аташ меъморий ечим жиҳатидан ва жамоанинг ижтимоий қатламлари 
жиҳатидан ҳам тўғри келади. Илк синфий муносабатларнинг шаклланиши 
даврида ҳукмдорлар ва коҳинлар алоҳида ижтимоий гуруҳлар сифатида 
бўлинмаганлигини инобатга олсак, биз чиқарган хулоса тарихий эканлиги 
кўринади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling