Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/33
Sana14.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1772188
TuriДиссертация
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
ozbekiston hududida davlatchili

Таянч сўзлар: илк давлатчилик, цивилизация, илк синфий 
муносабатлар, илк шаҳар маданияти, илк давлатлар типологияси, шаҳар-
давлатлар, ҳудудий давлатлар, Бақтрия, Жарқўтон, Сополли маданияти
андронова маданияти, Марғиѐна, пиктография, зардуштийлик, сатрап. 
Тадқиқот 
объекти: 
Илк 
давлатчиликнинг 
шаклланиши 
ва 
ривожланиши: шаҳар-давлатлар, ҳудудий давлатлар, Қадимги Бақтрия 
подшоҳлиги, бошқарув тизимининг шаклланиши, илк давлатларнинг моддий 
маданияти ва маданий алоқалари.
Ишнинг мақсади: Ўзбекистон ҳудудида илк давлатларнинг пайдо 
бўлиши ва ривожланиш босқичлариини қамраб олувчи яхлит тадқиқот иши 
яратиш. 
Тадқиқот услуби:. Археологик қазишмалар микростратиграфия 
услубида ўтказилиб, топилмалар статистик ва таққослаш услуби асосида 
таҳлил қилинди, қазишмалар ва маданий қатламларнинг ѐши С/14 
анализлари ва маданиятлараро тарқалган ашѐлар ѐрдамида аниқланди. Илк 
давлатларнинг археологик белгилари ишлаб чиқилди. 
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Ўзбекистон ҳудудида илк 
давлатчиликнинг шаклланишига бағишланган диссертация яратилди. Бронза 
даврида шаҳар-давлатларнинг, илк темир даврида ҳудудий давлатларнинг, 
ҳудудий 
давлатларнинг 
сиѐсий 
бирлашиши 
натижасида 
Бақтрия 
подшоҳлигининг вужудга келиши исботланди. 
Амалий аҳамияти: Ўзбекистон ҳудудида илк давлатчиликнинг 
шаклланиши тарихи аниқланди. Диссертация маълумотларидан Ўзбекистон 
тарихи ва Ўзбек давлатчилиги тарихининг маълум бобларини ѐзишда 
фойдаланиш мумкин. 
Татбиқ этиш даражаси: Археологик тадқиқотлар давомида олинган 
топилмалар Сурхондарѐ археология музейининг асосий экспонатларини 
ташкил этди, Темурийлар тарихи Давлат музейида ташкил этилган 
«Ўзбекистон дурдоналари» кўргазмасида, АҚШнинг Метрополитен 
музейида, Германиянинг Ганновер шаҳрида, Японида ташкил этилган 
кўргазмаларда намойиш этилди. 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling