Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари
Ҳимояга қўйилаѐтган асосий холатлар
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
ozbekiston hududida davlatchili
Ҳимояга қўйилаѐтган асосий холатлар:
- Бошқарув ибтидоий бўлса-да давлатчиликдан аввал, жамоалар давридан бошлаб шаклланган (оила, патриархал оила, қишлоқ жамоаси бошқаруви); - Илк давлатларнинг археологик белгилари ишлаб чиқилди. Бунда В.М. Массон ишлаб чиққан “Илк синфий жамият шаклланишининг археологик схемаси” асос қилиб олинди; - Қадимги Шарқ цивилизасияси учун ишлаб чиқилган, бугунги кунда жаҳоннинг қадимги давлатлари шаклланган ҳудудлари учун қўлланилаѐтган илк давлатлар типологиясини (шаҳар-давлатлар, ҳудудий давлатлар ва империялар) такомиллаштирган ҳолда Бақтрия учун қабул қилиш таклиф қилинди; - Радиокарбон анализлар ва маданиятлараро тарқалган моддий маданият ашѐлари ѐрдамида Бақтриянинг бронза ва илк темир даврининг қадимийлаштирилган хронологияси таклиф этилди; - Жарқўтон Қадимги Шарқ дунѐсининг шаҳар-давлатлари билан қиѐсий таққосланди. Ёдгорликнинг топографияси, бошқарув тизимининг шаклланганлиги, ишлаб чиқариш тизимининг шаклланганлиги натижасида яратилган моддий маданият намуналари, маданий алоқалар даражаси ѐдгорликни шаҳар-давлатлар тоифасига киритиш имконини берди; - Жарқўтонда марказлашган диннинг шаклланиши билан бирга, жамоаларда зоолатирик, аждодлар руҳига ибодат каби диний қарашлар сақланиб қолган; - Бақтрияда оромий ѐзувига қадар пиктографик белги ва пиктографик ѐзув турлари мавжуд бўлган; - Сополли маданияти аҳолиси шимолда Андроново, жанубда Хараппа маданияти аҳли билан яқиндан маданий алоқада бўлган; - Сополли маданияти аҳолиси соч соқоллари қора, қирра бурун, европоид типидаги одамлар бўлиб, мумкинки, Шарқий Эрон тил гуруҳи лаҳжаларида гаплашган; - Илк темир даврида Бақтрияда ҳудудий давлатлар шаклланган; - Ҳудудий давлатларнинг конфедерацияси натижасида мил.ав. VIII асрда Бақтрия подшоҳлигига барпо этилган; - Ўрта Осиѐ халқлари мил.ав. VI-IV асрларда Аҳамонийлар империяси таркибига кирган бўлса-да, унинг моддий маданияти намуналарида, меъморчилик, шаҳарсозлик соҳаларида аҳамонийларнинг маданий таъсири сезилмайди. Ўзгаришлар географик бўлиниш ва сиѐсий бошқарув соҳаларида амалга оширилган; Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling