Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг янги босқичида


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana25.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1227557
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
pul-kredit-siyosati-i-tisodiyotni-bar-aror-rivozhlantirishda-mu-im-omil

25 фоиздан
35 фоизгача
ва 2020 йил июнь ойида 
75 
фоизгача
оширилди. Шу орқали жами 
2,8 
трлн. сўмлик
ликвидлик тижорат банкларига 
қайтарилди.
Таъкидлаш жоизки, Марказий банк 
томонидан ликвидликни тартибга 
солиш бўйича жорий этилган 
операциялар ва 
мажбурий захиралаш тартибларидаги юмша-
тишлар коронавирус пандемияси даврида 
банкларни зарурий ликвидлик билан 
таъминлашга ва тўлов тизимининг узлуксиз 
фаолият юритишига хизмат қилди.
Шу билан бирга, Марказий банкнинг 
пул-кредит сиёсати операцион мақсадининг 
белгиланиши ва пул-кредит сиёсати 
инструментларини мазкур мақсадга эри-
шишга йўналтирилиши фоиз каналининг 
аҳамиятини оширди.
Инфляцион таргетлаш режимига ўтган 
аксарият давлатларда операцион мақсад 
сифатида пул бозоридаги 
овернайт
депо-
зитлар бўйича фоиз ставкаларни асосий 
ставкага яқинлаштириш белгиланган.
Банклараро пул бозорида амалиётлар 
сонининг камлиги, банклар томонидан 
ликвидлик етарлича бошқарилмаслиги 
сабабли, операцион мақсад сифатида пул 
бозоридаги 14 кунгача бўлган депозитлар 
бўйича фоиз ставкаларни Марказий 
банк асосий ставкасига яқин даражада 
шаклланишини таъминлаш этиб белгиланган.
Операцион мақсадга эришишда Марказий 
банк қисқа муддатли пул-кредит сиёсати 
инструментларидан фаол тарзда фойдала- 
нади. Хусусан, фоиз коридорининг юқори 
ва қуйи чегарасида доимий тусда ўзгармас 
ставкада чекланмаган миқдорда 
овернайт 
РЕПО, валютавий своп ва депозит 
операциялари амалга оширилади.
Бу эса, банклараро пул бозоридаги 
депозитлар бўйича фоиз ставкаларининг 
Марказий банк фоиз коридори доирасида 
бўлишини таъминлайди. Яъни, банклар 
Марказий банкдан исталган вақтда 
чекланмаган миқдорда фоиз коридори юқори 
чегарасидаги ставкада ликвидлик олиш 
имкониятига эга бўладилар. Бу, ўз навбатида, 
пул бозоридаги фоиз ставкаларга 
ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Банклараро депозит 
бозоридан фарқли 
равишда Марказий 
банкнинг валютавий 
своп ва РЕПО опе-
рациялари гаров 
мулки (хори-жий 
валюта ёки давлат 
қимматли қоғози) 
бўлишини талаб эта- 
ди. Шу сабабли 
ҳам Марказий банк 
Молия вазирлиги билан 
биргаликда давлат қимматли 
қоғозлари эмиссиясини 
амалга ошириш орқали 
банкларда гаров базасини 
шакллантиришга алоҳида эъти-
бор қаратмоқда.
Strategy of Uzbekistan №04 (2021) / ISSN 2181-2535 


Таҳлил ва прогноз
PB
61
Овернайт операциялар пул бозори фоиз 
ставкаларининг фоиз коридори доирасида 
бўлишини таъминласа, асосий ставка 
доирасида амалга ошириладиган валютавий 
своп, РЕПО ва депозит аукционлари пул бо-
зори фоиз ставкаларининг асосий ставкага 
яқин даражада шаклланиши учун хизмат 
қилади.
Таъкидлаш жоизки, қисқа муддатли 
пул-кредит инструментларининг жорий 
этилиши билан тижорат банклари томонидан 
ликвидликнинг самаралироқ бошқарилиши 
кузатилиб, уларнинг пул бозоридаги фаол-
лиги ортиб бормоқда. Бугунги кунда, 
Ўзбекистонда банклар ўртасида фақатгина 
гаровсиз депозитлар бозори ривожланган 
бўлиб, келгусида банклараро РЕПО бозорини 
ҳам ривожлантириш мақсад қилинган.
Фоиз канали самарадорлигини оширишда 
банк тизими ликвидлигининг тартибга 
солиниши муҳим ўрин тутади. Шу сабабли, 
Марказий банк умумий ликвидлик даража-
сини кунлик кузатиб, таҳлил қилиб, унинг 
қисқа муддатли (кунлик, ҳафталик, ойлик ва 
чораклик) прогнозини белгилаб боради.
2019–2021 йиллар давомида банк тизими 
ликвидлигини таҳлил ва прогноз қилишда 
янги услублар жорий қилинди. Умумий 
ликвидликка таъсир этувчи ҳар бир омилни 
чуқур ўрганиш, уларнинг кутилаётган 
таъсирини доимий маълумот алмашуви 
орқали самарали прогноз қилиш имконияти
яратилди. Бугунги кунда банк тизими 
ликвидлигини ва муомаладаги нақд пуллар 
ҳажмини прогноз қилишда эконометрик 
моделларни қўллаш ва улардан кенг 
фойдаланишни жорий этиш бўйича ишлар 
амалга оширилмоқда.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling