Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг янги босқичида


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana25.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1227557
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
pul-kredit-siyosati-i-tisodiyotni-bar-aror-rivozhlantirishda-mu-im-omil

Инфляцион таргетлаш 
режимига ўтишнинг 
фаол фазаси
Эътироф этиш керакки, 2020 йил бошидан 
Марказий банк инфляцион таргетлаш 
режимига ўтишнинг фаол фазасига кириб, 
дастлаб Марказий банкнинг асосий ставкаси 
ва фоиз коридори жорий этилди. Сабаби, 
инфляцион таргетлаш режимида пул-кредит 
сиёсати бўйича қарорларни иқтисодиётга 
ўтказишнинг асосий трансмиссион канали 
бўлиб фоиз канали ҳисобланади.
Бунда, 2020 йилдан Марказий банк асосий 
ставкасини кўриб чиқиш бўйича ҳар бир 
бошқарув йиғилиши якунлари бўйича пресс-
релиз эълон қилиниб, Марказий банк раиси 
ва бошқарув аъзолари иштирокида матбуот 
анжуманлари ўтказилмоқда. 
Ҳусусан, чораклик эълон қилинадиган 
«Пул-кредит сиёсати шарҳи»
ҳам иқтисодиёт 
субъектлари билан мулоқот қилишнинг асосий 
воситаларидан бири бўлмоқда.
Шунингдек, банк тизими ликвидлигида 
юзага келган профицитни самарали тартибга 
солиш, банкларнинг даромад келтирмайдиган 
активларини даромад келтирадиган муқобил 
инструментлар билан алмаштириш ва 
шу орқали бошқа актив операцияларга 
(хусусан, кредитларга) бўлган нарх босимини 
пасайтириш мақсадида Марказий банк 
облигациялари муомалага чиқарила бош-
ланди.
2020 йилнинг февраль ойидан бошлаб 
банклараро пул бозори фоиз ставкаларини 
самарали тартибга солиш ва уларнинг 
Марказий банк асосий ставкасига яқин 
даражада фоиз коридори доирасида 
шаклланишини таъминлаш мақсадида қисқа 
муддатли пул-кредит операциялари амалиётга 
жорий этилди.
Таъкидлаш жоизки, 2020 йил 
март ойининг иккинчи ярмидан 
пандемиянинг кенг тарқалиши ва 
Ўзбекистонда ҳам карантин чоралари 
жорий этилиши фонида пул-кредит 
сиёсатида айрим ўзгартиришларни 
амалга ошириш зарурияти юзага келди.
Аввало, иқтисодий фаолликнинг 
пасайиши шароитида инфляция 
динамикасида пасайтирувчи омиллар 
вазни юқорилигини инобатга 
олиб, Марказий банк нархлар 
барқарорлигини таъминлаш бўйича 
мақсадлар доирасидан чиқмаган 
ҳолда иқтисодий фаолликни қўллаб-
қувватлаш вазифаларидан келиб 
чиқиб ҳолда, апрель ва сентябрь 
ойларида Марказий банкнинг асосий 
ставкаси 1 фоиз банддан (йиллик 16 
фоиздан 14 фоизгача) пасайтирилди.
Strategy of Uzbe
kistan №04 (2021) / ISSN 2181-2535 


Таҳлил ва прогноз
60
PB
Карантин даврида тижорат банклари 
томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъект-
ларининг кредит тўловлари муддатлари 
узайтирилди ва айни пайтда банклар 
томонидан мижозлар олдидаги барча 
мажбуриятларни тўлиқ бажарилиши 
банк тизимидаги ликвидлик ҳажмининг 
пасайишига таъсир кўрсатди. Юзага келган 
шароитларни инобатга олиб, 2020 йилнинг 
апрель ойидан бошлаб Марказий банкнинг 
ликвидликни тартибга солиш операциялари 
тижорат банкларига зарур бўлган ликвид-
ликни тақдим этишга қаратилди.
Бундан ташқари, пандемия шароитида 
банкларни ликвидлик билан қўллаб-
қувватлаш ҳамда уларнинг жорий шароит- 
ларга мослашувчанлигини ошириш мақса-
дида, мажбурий захиралашнинг ўртачалаш 
коэффициенти 2020 йил апрелда 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling