Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг янги босқичида
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
pul-kredit-siyosati-i-tisodiyotni-bar-aror-rivozhlantirishda-mu-im-omil
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Пул-кредит сиёсати шарҳи»
Инфляцион таргетлаш
режимига ўтишнинг фаол фазаси Эътироф этиш керакки, 2020 йил бошидан Марказий банк инфляцион таргетлаш режимига ўтишнинг фаол фазасига кириб, дастлаб Марказий банкнинг асосий ставкаси ва фоиз коридори жорий этилди. Сабаби, инфляцион таргетлаш режимида пул-кредит сиёсати бўйича қарорларни иқтисодиётга ўтказишнинг асосий трансмиссион канали бўлиб фоиз канали ҳисобланади. Бунда, 2020 йилдан Марказий банк асосий ставкасини кўриб чиқиш бўйича ҳар бир бошқарув йиғилиши якунлари бўйича пресс- релиз эълон қилиниб, Марказий банк раиси ва бошқарув аъзолари иштирокида матбуот анжуманлари ўтказилмоқда. Ҳусусан, чораклик эълон қилинадиган «Пул-кредит сиёсати шарҳи» ҳам иқтисодиёт субъектлари билан мулоқот қилишнинг асосий воситаларидан бири бўлмоқда. Шунингдек, банк тизими ликвидлигида юзага келган профицитни самарали тартибга солиш, банкларнинг даромад келтирмайдиган активларини даромад келтирадиган муқобил инструментлар билан алмаштириш ва шу орқали бошқа актив операцияларга (хусусан, кредитларга) бўлган нарх босимини пасайтириш мақсадида Марказий банк облигациялари муомалага чиқарила бош- ланди. 2020 йилнинг февраль ойидан бошлаб банклараро пул бозори фоиз ставкаларини самарали тартибга солиш ва уларнинг Марказий банк асосий ставкасига яқин даражада фоиз коридори доирасида шаклланишини таъминлаш мақсадида қисқа муддатли пул-кредит операциялари амалиётга жорий этилди. Таъкидлаш жоизки, 2020 йил март ойининг иккинчи ярмидан пандемиянинг кенг тарқалиши ва Ўзбекистонда ҳам карантин чоралари жорий этилиши фонида пул-кредит сиёсатида айрим ўзгартиришларни амалга ошириш зарурияти юзага келди. Аввало, иқтисодий фаолликнинг пасайиши шароитида инфляция динамикасида пасайтирувчи омиллар вазни юқорилигини инобатга олиб, Марказий банк нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича мақсадлар доирасидан чиқмаган ҳолда иқтисодий фаолликни қўллаб- қувватлаш вазифаларидан келиб чиқиб ҳолда, апрель ва сентябрь ойларида Марказий банкнинг асосий ставкаси 1 фоиз банддан (йиллик 16 фоиздан 14 фоизгача) пасайтирилди. Strategy of Uzbe kistan №04 (2021) / ISSN 2181-2535 Таҳлил ва прогноз 60 PB Карантин даврида тижорат банклари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъект- ларининг кредит тўловлари муддатлари узайтирилди ва айни пайтда банклар томонидан мижозлар олдидаги барча мажбуриятларни тўлиқ бажарилиши банк тизимидаги ликвидлик ҳажмининг пасайишига таъсир кўрсатди. Юзага келган шароитларни инобатга олиб, 2020 йилнинг апрель ойидан бошлаб Марказий банкнинг ликвидликни тартибга солиш операциялари тижорат банкларига зарур бўлган ликвид- ликни тақдим этишга қаратилди. Бундан ташқари, пандемия шароитида банкларни ликвидлик билан қўллаб- қувватлаш ҳамда уларнинг жорий шароит- ларга мослашувчанлигини ошириш мақса- дида, мажбурий захиралашнинг ўртачалаш коэффициенти 2020 йил апрелда Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling