Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг янги босқичида


фоиз даража- сида ўзгартиришсиз қолдирилган бўлса, чет  эл валютасидаги депозитлари  учун  18 фоиз


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana25.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1227557
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
pul-kredit-siyosati-i-tisodiyotni-bar-aror-rivozhlantirishda-mu-im-omil

4 фоиз
даража-
сида ўзгартиришсиз қолдирилган бўлса, чет 
эл валютасидаги депозитлари 
учун 
18 фоиз
даражасида 
белгиланди (олдинги 
меъёр 14 фоиз).
Хорижий валютадаги депозитлар учун 
мажбурий захиралаш меъёрларининг 
оширилиши бир томондан иқтисодиётда 
депозитлар долларлашувини маълум 
даражада қисқартирса, иккинчи томондан 
умумий ликвидликнинг ошиши шароитида 
ликвидликни бошқаришнинг бир марталик 
инструменти сифатида хизмат қилади.
Шу билан бирга, тижорат банкларининг 
Марказий банкдаги мажбурий резервлари 
миқдорига нисбатан ўртачалаш коэффици-
енти 
75 фоиздан 80 фоизгача
оширилди 
ва бу хорижий валютадаги депозитлар 
бўйича мажбурий захиралаш меъёри 
ўзгартирилишининг банкларга бўлган 
босимини минималлаштирди.
Шунингдек, ўртачалаш коэффици-
ентининг оширилиши бир томондан 
банкларнинг ликвидликни бошқа-
ришдаги мослашувчанлигини 
оширса, бошқа томондан вакиллик 
ҳисобварағида сақланиши лозим 
бўлган маблағлар ҳажмининг 
ортиши орқали банкларнинг 
қатъий пруденциал норматив-
ларни бажаришига ижобий 
таъсир кўрсатади.
Ўз ўрнида, инфляцион 
таргетлаш режимини самарали 
жорий этишда валюта сиёса-
тида Марказий банкнинг валюта 
интервенцияларини такомиллаш- 
тириш, 
маркет-мейкерлар инс-
титутини
ривожлантириш, 
Республика валюта 
Strategy of Uzbekistan №04 (2021) / ISSN 2181-2535 


Таҳлил ва прогноз
PB
63
биржасида ўтказиладиган валюта савдоларида 
бозор тамойилларини кенг жорий этиш ҳамда 
валюта курсининг шаклланишида тижорат 
банкларининг ролини ошириш вазифалари 
белгиланган эди.
Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, 
Марказий банк бошқарувининг қарори 
билан 2021 йилнинг 15 февралидан 
бошлаб ички валюта бозоридаги савдолар 
такомиллаштирилиб, инфляцион таргетлаш 
режимини жорий этган барча давлатлар каби 
савдоларни давомли аукцион усулида амалга 
ошириш йўлга қўйилди.
Давомли аукцион усулида ички валюта 
бозорида валюта савдолари узоқроқ муддат 
давом этади, сотиб олувчи ва сотувчиларнинг 
нархлари ўзаро мувофиқ келган буюртмалари 
бўйича турли курсларда операциялар амалга 
ошиб боради ва бозор иштирокчиларининг 
курсни аниқлашдаги аҳамияти ортади. 
Марказий банк ҳам бозорнинг бир 
иштирокчиси сифатида ўз интервенция-
ларини амалга оширади. Бу усул валюта 
курси шаклланишида бозор тамойилларини 
кенгроқ жорий этиш, унинг тўлиқ талаб ва 
таклиф асосида шаклланишини таъминлаш 
ҳамда макроиқтисодий шароитларга 
мослашувчанлигини ошириш имконини 
беради.
Шунингдек, Марказий банк расмий 
курсининг кунлик белгиланиши йўлга 
қўйилди. Ички валюта бозоридаги савдо-
ларнинг давомли аукцион усулига ўтказилиши 
натижасида валюта шартномалари турли 
валюта курсларида (банкларнинг ўзаро 
келишувлари асосида) тузилиши, савдолар 
тугагач кунлик ўртача валюта курсини аниқ-
лаш заруриятини юзага келтирди.
Ўз навбатида, тижорат банкларига 
ички валюта бозорида эркин савдо қилиш 
имконияти берилди. Тижорат банкларининг 
мижозлар номидан банклараро валюта 
савдосида қатнашиш амалиётидан воз 
кечилди ва уларга ўз очиқ валюта позиция-
лари доирасида чет эл валютасини эркин 
сотиб олиш ва сотиш имкониятлари яратилди. 
Ушбу ҳолат банкларнинг валюта курсини 
аниқлашдаги иштирокини рағбатлантиради 
ва мувозанатли валюта курси шаклланишига 
ёрдам беради.
Бундан ташқари, ички валюта бозоридаги 
олди-сотди амалиётлари бўйича ҳисоб-
китоблар халқаро стандартларга муво-
фиқлаштирилди ҳамда 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling