Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг янги босқичида


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana25.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1227557
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
pul-kredit-siyosati-i-tisodiyotni-bar-aror-rivozhlantirishda-mu-im-omil

Пул-кредит 
сиёсати 
инструментлари 
ва ички валюта 
бозоридаги 
ўзгаришлар
2021 йилда ҳам Марказий банкнинг 
операцион механизми ва пул-кредит сиёсати 
инструментларини такомиллаштириш ва 
инфляцион таргетлаш режими стандартларига 
мувофиқлаштириш бўйича ишлар фаол давом 
эттирилди.
Хусусан, 2021 йилдан Марказий банк 
ва Молия вазирлиги томонидан муомалага 
чиқариладиган облигациялар бўйича 
чораклик графикни олдиндан эълон қилиш 
амалиёти йўлга қўйилди. Эндиликда 
тижорат банклари муомалага чиқарилиши 
режалаштирилган давлат қимматли қоғоз-
ларининг ҳажмини, муддати ва турини 
олдиндан билишлари ҳамда ликвидликни 
бошқаришда эътиборга олишлари мумкин 
бўлди.
Strategy of Uzbekistan №04 (2021) / ISSN 2181-2535 


Таҳлил ва прогноз
62
PB
Шунингдек, пул-кредит операциялари 
ўтказилиш вақтига ҳам тегишли ўзгартириш-
лар киритилди. Хусусан, аукционларни кун 
бошида ўтказиш ва овернайт операцияларни 
кун давомида (соат 10:00 дан 16:00 гача) 
амалга ошириш йўлга қўйилди. Бунда, 
овернайт операцияларнинг кун давомида 
очиқ бўлиши банкларнинг ликвидлик бўйича 
кутилмаларини мувозанатлаштириб, пул 
бозори фоиз ставкаларига ижобий таъсир 
кўрсатди.
Банк тизимида ликвидлик таркибий 
профицитининг ўсиб бориши ҳамда банк-
лараро пул бозоридаги шароитларнинг 
сезиларли даражада юмшаши шароитида 
Марказий банк фоиз коридори таъсир-
чанлигини ошириш мақсадида 
овернайт 
депозит операциялари бўйича лимитларни
тўлиқ бекор қилиш ва доимий равишда 
чекланмаган миқдорда амалга оширишни 
ҳамда пул-кредит сиёсати инструментларига 
тегишли ўзгартиришлар киритишни тақозо 
этди.
Хусусан, Марказий банкнинг фоиз 
коридори 
±2 фоиз
бандгача кенгайтирилди 
ва ушбу ўзгартириш банкларнинг пул 
бозоридаги фаоллигини ошириш ва натижада 
банклар ўртасида умумий ликвидликнинг 
самарали қайта тақсимланишини таъминлаш 
мақсадида киритилди.
2021 йилнинг август ойида мажбурий 
захиралаш меъёрларига ҳам айрим 
ўзгартиришлар киритилди. Тижорат банк-
ларининг миллий валютадаги депозитлари 
учун Марказий банкда шакллантириладиган 
мажбурий резервлар нормативи миллий 
валютадаги депозитлар учун 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling